Главная > Yangiliklar > “Автомобиль йўлларини сақлаш ва бошқариш”да Япония тажрибаси

“Автомобиль йўлларини сақлаш ва бошқариш”да Япония тажрибаси


4-11-2017, 15:10. Разместил: admin

"Автомобиль йўлларини сақлаш ва бошқариш”да Япония тажрибаси

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти бугунги кунда халқаро алоқаларга катта аҳамият бериб келмоқда, институт жамоаси кўплаб анжуманларда қатнашиб, улардан ижобий натижалар билан қайтмоқда, ривожланган давлатлар университетлари билан ҳамкорлик шартномалари тузмоқда. Шунингдек институтимиз профессор-ўқитувчилари, докторант ва магистрантларнинг грант дастурлари ва ҳалқаро танловларда фаол қатнашиб хорижий таълим муассасаларида малака ошириб қайтишларини қўллаб-қувватлаш учун керакли имкониятлар яратилган. Хусусан институтимиз билан 20 дан зиёд хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ва халқаро компаниялар ўртасида алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, узоқ ва яқин хориж давлатлар университетлари билан ҳамкорлик ишлари таъминланмоқда.

“Автомобиль йўлларини сақлаш ва бошқариш”да Япония тажрибаси

 

 

   Шу мақсадда жорий йилнинг 18 октябрдан 2 декабргача ўтказиладиган JICA Япония халқаро ҳамкорлик ташкилотининг "Автомобиль йўлларини сақлаш ва бошқариш” мавзусидаги ўқув курсида қатнашиш мақсадида "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатацияси” кафедраси катта ўқитувчиси Абдувахид Юнусов ўқув курсларида қатнашмоқда. 

“Автомобиль йўлларини сақлаш ва бошқариш”да Япония тажрибаси

 

 

   21 октябрь куни Япониянинг Саппоро шаҳри JICA халқаро марказида Абдувохид Юнусовнинг бошланғич хисобот тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Автомобиль йўлларини сақлаш ва бошқариш учун нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ўз фикр ва мулохазалар билдирилди.

 

 

 

Ушбу ўқув ташрифи натижалари асосида Япониянинг автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича тажрибаларини ўрганиш асосида соха бўйича ўқитилаётган мавжуд фанларни такомиллаштириш ҳамда бўлажак ишлаб чиқариш муҳандислари учун тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

“Автомобиль йўлларини сақлаш ва бошқариш”да Япония тажрибаси

 


 

 

 


Вернуться назад