Главная > Yangiliklar > Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди


4-11-2017, 15:00. Разместил: admin

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг талабалар билан учрашувибўлиб ўтди

   Хабаримиз бор жорий йилнинг 28 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кесишган жойда қурилган йўл ўтказгични бориб кўрдилар.

Президентимиз ушбу йўл ўтгазгич одамларга қанчалик манзур бўлгани, транспорт ҳаракати ва ҳавфсизлигига қандай таъсир кўрсатгани билан қизиқди ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида кўприксозлик бўйича кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратиб, ўзларининг тегишли кўрсатмаларини бериб ўтдилар.

Шуни эътиборга олиб, 2017 йил 31 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдурахмон Абдулхаевич Абдувалиев институтнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари, иқтидорли талабалари ва магистрантлари иштирокида "Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган йўл техник сиёсати ва автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар ва ечимини кутаётган илмий‑технологик муаммолар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди

 

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, 2017 йил 14 февралдаги ПФ‑4954‑сонли "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги формони ҳамда ПҚ‑2776‑сонли "Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика йўл жамғармасини фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора‑тадбирлари тўғрисида”га ПҚ‑2909‑сонли қарори, 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151‑сонли "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, автомобиль йўллари ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида ҳамда автомобиль йўллари соҳаси учун юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг кўлами тўғрисида маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди    Маъруза жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди, ҳамда соҳа олдидаги долзарб вазифалар ва ечимини кутаётган илмий‑технологик муаммолар очиб берилди. Маъруза савол ва жавобларга бой бўлиб ўтди. Талабалар ва магистрантлар томонидан берилган саволларга маърузачи томонидан тўлақонли жавоблар берилди. Магистрант ва иқтидорли талаблар автомобиль йўллари соҳасининг бугуни ва келажаги тўғрисида тушунча ва тассавурларга эга бўлишди. Маърузадан келиб чиқиб, магистрант ва иқтидорли талабалар ўз илмий тадқиқот ишларини қайси йўналишларда олиб боришлари зарурлигини белгилаб олишди.
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди   Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси келажакда талаба ва магистрантлар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларни моддий‑техник қўлаб‑қувватлашга тайёрлигини ва бу масалада тегишли топшириқларни соҳадаги раҳбарларга беришини айтиб ўтди.

 

 


Вернуться назад