Главная > Yangiliklar > 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди


3-10-2017, 16:32. Разместил: admin

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди   Жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 13.30 да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда институт профессор-ўқитувчи, ходим ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси мутасадди вакиллари ҳамда фахрий профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар. Байрам тадбирини институтимиз ректори А.Рискулов кириш сўзи билан очиб тадбирга ташриф буюрган профессор-ўқитувчи, ходим ва фахрийларни табриклади. У ўз табиригида бугун дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган азиз устозларга самимий тилакларимизни изхор этар эканмиз, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг "Муаллим зоти эзгулик ва маърифат йўлининг беминнат чороғбонидир”, деган хикматли сўзларини беихтиёр ёдимизга тушади.1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди Зеро, бу касб эгалари ҳамиша эъзоз ва эҳтиромга сазовор бўлиб келганлигини таъкидлаб ўтди.   Сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси етакчи мутахассиси Боходир Қосимходжаевга берилди. Б.Қосимходжаев ўз сўзида барчани яна бир бор байрам билан табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини тилаб қолди.

   Байрам тадбирида институтимизнинг 21 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек институтнинг "Транспорт воситалари” кафедраси доценти Б.Сотволдиевга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совға тантанали равишда топширилди.

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди  

    Байрам кайфиятини барча иштирокчиларга улашиш мақсадида Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган санъат арбоби Алишер Атаназаровга навбат берилиб, у ўз куй-қўшиқлари билан барчани хушнуд этди.


Вернуться назад