Главная > Yangiliklar > Институт жамоасининг Самарқанд шаҳрига ташрифи

Институт жамоасининг Самарқанд шаҳрига ташрифи


30-09-2017, 16:15. Разместил: admin

Институт жамоасининг Самарқанд шаҳрига ташрифи

    Жорий йилнинг 30 сентябрь куни "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан жамоат ишларида фаол иштирок этган, талаба-ёшларни тарбиялашда юқори кўрсаткичларга эришган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 50 нафар профессор-ўқитувчиларининг Самарқанд шаҳрига ташрифи ташкил этилди.

Институт жамоасининг Самарқанд шаҳрига ташрифи 

    Ташриф чоғида саёҳатни ватандошимиз Имом Исмоил Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлашди. Саёҳатчилар Регистон майдонида бўлиб, Улуғбек, Шердор, Тиллакори Мир Шахи Заминда Институт жамоасининг Самарқанд шаҳрига ташрифимадрасалари билан яқиндан танишдилар ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг хайкали пойига гулчабар қўйилди. Шаҳар бўйлаб саёҳат чоғида Гўри Амир мақбараси ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг туғилиб ўсган хонадонига ташриф буюриб, қуръон тиловат қилинди, сўнг шаҳарнинг бошқа тарихий обидалар ва диққатга сазовар жойларда бўлдилар. Саёҳат давомида институтимиз профессор-ўқитувчилари жахоннинг сайқали деб эътироф этилган Самарқанд шахри умуман юртимиз тарихи билан яқиндан танишдилар. Институтимиз профессор-ўқитувчилари Самарқандан яхши таасуротлар билан қайтишди.


Вернуться назад