Главная > Yangiliklar > Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди


29-09-2017, 14:44. Разместил: admin

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан "Очиқ мулоқот” ташкил этилди


Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институт профессор-ўқитувчи, ходим ва талабаларининг сиёсий, хуқуқий билимларини янада ошириш, иш жараёнида юзага келаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, институтда амалга оширилаётган ишларни янада юқори поғоналарга олиб чиқиш бўйича фикр ва мулохазаларни эшитиш ва бу борада тегишли вазифа ҳамда таклифларни олиш мақсадида жорий йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалар билан "Очиқ мулоқот” ташкил этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди    Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқ бўйича махсус видеофильм намойиш этилди.

    Ташкил этилган мулоқотда институт ректори сўзга чиқиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилинганлиги ҳамда жорий йилнинг 20 апрелида қабул қилинган "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2909-ПҚ қарори, шунингдек юқорида келтириб ўтилган ПҚ-2909-сонли қарорида белгиланган вазифаларни самарали ташкил этиш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, битирувчиларни мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш мақсадида "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб, хар бир профессор-ўқитувчи ва ходимлар ўз ишларига масъулият билан ёндашишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди    Мулоқот давомида Устоз-мураббийлар Кенгаши раиси Д.Расилов, институт профессори Ю.Шодиметов, Ўзбекистон ёшлар иттифоки институт бошлангич ташкилоти етакчиси Б.Курбоновлар сўзга чиқиб, институтда таълим сифатини янада ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини кучайтириш, мехнат жамоаси ва талаба-ёшлар ўртасида ўзаро одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасида ўз фикр, мулохаза ва таклифларини беришди.

Мулоқот сўнгида билдирилган таклифлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 



Вернуться назад