Главная > Yangiliklar > Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди

Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди


7-09-2017, 16:08. Разместил: admin

Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди

 

  Бу йил бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида янги ўқув йилининг илк соатлари "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарси” ва "Хотира дарси” билан бошланди. Машғулотларни олиб боришга энг тажрибали ва илғор профессор-ўқитувчилар жалб этилди.

  Хотира дарслари Олий ва ўрта масус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсия асосида ташкил этилди. Дарсларда мустақиллик йилларида бўлган давр, Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари ёдга олинди. Бугунги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, чуқур билим олиб, юртимиз равнақига хисса қўшиш лозимлиг таъкидланди. Шу билан бирга, мамлакатимзда Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Ўтказилган дарс якунида Ислом Каримов хотирасига бағишланган хужжатли фильм намойиш этилди.

  "Мустақиллик дарслари”да "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиш керак” ва "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган тамойилларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди


Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди

 


Вернуться назад