Главная > Yangiliklar, xalqaro-aloqalar > Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик


18-08-2017, 11:05. Разместил: admin

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

   Кейинги йилларда институт профессор-ўқитувчилари ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан доимий равишда алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, хорижий мамлакатларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларни ўқишга жалб этиш билан биргаликда хорижий таълим муассасалари олимлари билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда бир қатор чет эл элчихоналари билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик 

 

   Ана шундай ҳамкорликлардан бири сифатида 2017 йилнинг 17-августь куни Жанубий Корея Республикасининг "SHINHAN” университети Марказий Осиё Реклама бўлими бошлиғи Young-Jin Jung (Йонг-Жин Жунг) билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда "Траспортда ахборот тизимлари” кафедраси мудири, т.ф.д.,профессор ва институтнинг бир қатор профессор-ўқитувчилари А. Мухитдинов, Б.Саттивалдиев, Ш.Хакимов ҳамда Халқаро алоқалар бўлими ходими Д.Турғуновлар қатнашишдилар.

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

   Учрашувда икки Олий таълим муассаси вакиллари бир-бирлари билан ўз таълим муассасаси таркиби ва тизими тўғрисида қисқача маълумот алмашишди. Шу билан бир қаторда учрашувда талабалар алмашинуви, магистратура, доктарантура, қисқа ва узоқ муддатли стажировкада таҳсил олиш масалалари юзасидан фикр мулоҳазалар юритилди.

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

Учрашув иштирокчилари бир-бирларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Халқаро алоқалар бўлими


Вернуться назад