Главная > Yangiliklar, manaviy-marifiy-ishlar > “Битирувчи-2017” тадбири

“Битирувчи-2017” тадбири


14-07-2017, 10:28. Разместил: admin

"Битирувчи-2017” тадбири

   Жорий йилнинг 11 июль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида битирувчиларни диплом билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Битирувчи-2017” тадбири 

 

   Биламизки йўл хўжалиги соҳасининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан юксак аҳамиятга эга экани унинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Иқтисодиётнинг умумий ривожи, аҳоли барча қатламларининг ҳаёт сифати айни шу тизимнинг самарали фаолият кўрсатишига боғлиқдир.

   Ўзбекистонда йўл ва автомобиль соҳалари учун замон талаблари даражасида юқори малака ва илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли мазкур сохада юқори салоҳиятга эга бўлган етакчи кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эгадир.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ўзбекистонда автомобил транспорти, йўл корхоналари учун бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган етакчи олий ўқув юртидир.

   Талаба ёшларнинг пухта билим олиб автотранспорт ва йўл хўжалиги соҳасида мутахассис бўлиб етишишлари учун барча қулайликлар яратилган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида таълим жараёнида энг илғор педагогик тажрибалардан кенг фойдаланилмоқда. Ўз мутахассислиги бўйича тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини бошлайдиган ёшларнинг қувончи чексиз.

Бу йил Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтини 496 нафар бакалавр ҳамда 51 нафар магистр битирмоқда.

Тантанали маросимни институт проректори С.Ниязбеков кириш сўзи билан очиб берди.

   Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси етакчи мутахассиси Баходир Қосимходжаев ва бошқа хамкор корхона, ташкилотлар вакиллари битирувчиларни табриклашар экан мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

   Келажакда бугунги битирувчиларни ҳам ана шундай салмоқли ишлар кутиб турганини ва иқтисодиётимизнинг мазкур реал сектори корхоналарида фаолият олиб боришаркан, устозларидан олган билимларни янада оширишлари, бор куч ва маҳоратларини мамлакатимизни янада ривожлантиришда ўзларининг муносиб ҳисаларини қўшишга чақиришди.

“Битирувчи-2017” тадбири  

   Тадбир давомида талабаларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, барча устозларга миннатдорчилик билдиришди ҳамда битирувчиларни шундай олий даргоҳни тугатаётганликларидан хурсанд эканликларини айтиб, барча битирувчиларнинг келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилашди.

Битирувчилар номидан эса Магистрант Эргашев Элбек сўзга чиқиб, барча битирувчиларни бугунги битирув кечаси билан табриклаб, талабаларга дарс бераётган, уларни етук мутахассис бўлиб етишишларида бор билим ва маҳоратларини ишга солиб ҳаётга йўлланма берган барча профессор-ўқитувчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.

“Битирувчи-2017” тадбири

 

 

Шундан сўнг тадбирнинг тантанали қисми бошланди, яъни битирувчиларга тантанали равишда Дипломлар топширилди.



Вернуться назад