Главная > Yangiliklar, manaviy-marifiy-ishlar > Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди


30-05-2017, 17:55. Разместил: admin

Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди

   Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 30 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда ПФ-4947-сон билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мазмун-моҳиятига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди.
Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди
    Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Холматович Саидов ўз маърузаси билан иштирок этди.
    Тадбир давомида сўзга чиққан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов ўз маърузаида Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатлиги таъкидлаб ўтди.
Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди 
   Шунингдек мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисида хаётий мисоллар орқали маълумотлар бериб ўтилди.
Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди 
   Ушбу ўтказилган давра суҳбатида Ҳаракатлар стратегясининг мақсади, олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборат эканлиги ҳақида яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Вернуться назад