Главная > Yangiliklar, manaviy-marifiy-ishlar > “Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси


11-04-2017, 17:54. Разместил: admin

"Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2016 йилнинг 13 декабрида тасдиқланган "2017 йилда аҳоли бандлиги Дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4.1-банди ҳамда ахолини бандлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан 2016/2017 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни интелектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 8 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида иш берувчилар иштирокида "Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

 

   Тадбир очилишида ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Б.Қосимходжаев, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи А.Назаров, "Тошшаҳартрансхизмат” акционерлик компанияси кадрлар бошқармаси бошлиғи Б.Эгамбердиев, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш бўлим бошлиғи подполковник Р.Камаловлар сўзга чиқиб, хозирги куда ёш кадрларга ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтишди ҳамда талаба-ёшларга келгусидаги ишларига мувофаққиятлар тилашди.

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

   Тадбирда кадрларнинг асосий истеъмолчиларидан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Тошшаҳартрансхизмат” акционерлик компанияси, Ангрен логистика маркази, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва бошқа давлат корхоналари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ташкил этилган меҳнат ярмаркаси давомида битирувчи талабалар ўзларига мос мутахассисликлари бўйича корхоналар билан уч томонлама шартномалар имзоланди.

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

 

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

 

   Хозирги кунда меҳнат бозорининг институт мутахассисларига бўлган талаб ва эҳтиёжлари мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда. Келгусида иш берувчиларимизнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, "Автомобиль йўллари, кўприклар, тонеллар, ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш”, "Шаҳар йўллари ва кўчалари”, "Қийматли инжиниринг”, "Транспорт логистикаси”, "Йўл қурилиши машиналари ва жиҳозлари эксплуатацияси” каби бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизида магистратура мутахассиликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.


Вернуться назад