Главная > Yangiliklar, manaviy-marifiy-ishlar > Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти


6-04-2017, 18:36. Разместил: admin

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

    Ёшлар ўртасида Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш,ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, ҳозирги тахликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронакор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказаётганлиги, кейинги пайтларда интернет орқали бузғунчиликка чақирувчилар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланувчилар кўпайиб бораётган айни кунда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

    Ушбу тадбирда нститут ректори Алимжон Рискулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Илҳом Маърупов, Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман бош имом хатиби Одилхон Исмоилов, Низомий номидаги Тошкент Давлат педогогика университети доценти Матлуба Қахарова, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамуминов, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти   Тақдимотни институт ректори А.Рискулов очиб, ёшларнинг онги ва тафаккурининг шаклланишида, уларни тарбиялашда, атрофда содир этилаётган воқея-ходисаларга бефарқлик билан эмас, аксинча мунтазам равишда огох, сергак бўлиш, ўз она Ватанига мухаббат, тарихига, маънавий меросига хурмат, эътиқодига садоқат рухида тарбиялаш учун улар қалбида ва онгида ҳамишауйғоқликни, безовталик, теранликни кучайтириш зарурлиги, шундагина кўзлаган натижа эриша оламиз. Бугунгизамон цивилизациясидан орта қолмай, у билан баравар юришга интилиш, янада баландроқ, юксакроқ мақсадларни, марраларни кўзлаш айни муддаодир.

 

    Юксак техник тараққиёт хосиласи бўлган интернетдан бугун ёшлар, нафақат улар, балки барчамиз иштиёқ билан фойдаланмоқдамиз. Шуни таъкидлаш жоизки унинг уммондек улкан тармоғининг ижобий имкониятлари билан бирга айрим сайтларда турли қора кучлар томонидан ёт ғоявий қарашларни тарғиб этишда хусусан, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан ахоли, айниқса ёшлар онгини захарлаш, бошдан-оёқ фитнадан ибораткирдокорларига, ўз манфур ғояларигаэргаштириш борасида қилаётган маънавий тахтидларни кўллашда курол воситасига айланаётганлиги ғоят ташвишланарли. Бу хол хар биримизни хар дақиқа янада огох бўлишга, тинчлик-осойишталик хукум сураётган жаннатмакон юртимиздаги барқарорликни мустахкамлашга даъват этди.

   Тақдимотда сўзга чиққан Илҳом Маърупов, Одилхон Исмоилов, Матлуба Қахаровалар интернетни нотўғри ишлатиш хатарли оқибатларга, салбий натижаларга сабаб бўлиб, фойдасидан зарари ортиб кетаётганлиги, яъни интернет бузғунчи ғоялар, ёвуз қарашлар ва беҳаё маълумотлар тарқалишига сабаб бўлаётганлигини таъкидлаб ўтишди
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

 

    Тақдимот давомида ушбу "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобда халқимизни огоҳликка чақириш йўлида интернетдаги кўз илғамас, киши билмас ғоявий ҳамлалар аниқ мисоллар билан фош этилган. Шунингдек, ҳар бир иллатга қарши туриш учун аждодлар меросидан ўгитлар келтирилган, ислом дини кўрсатмалари ҳужжат-далиллар асосида батафсил баён қилинганлиги айтиб ўтилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

    Учрашув давомида маърузачилар Илҳом Маърупов, Одилхон Исмоилов, Матлуба Қахаровалар томонидан мавзу бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди ва учрашувда энг фаол иштирок этган талабалар "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоб билан тақдирландилар.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

 

 


Вернуться назад