Главная > Yangiliklar > “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги

“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги


22-02-2017, 17:43. Разместил: admin

"Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида маънавий-маърифий йўналишида 2017 йилнинг февраль ойида хафталикларни ўтказиш дастурига мувофиқ жорий йилнинг 22-25 февраль кунлари институт талаба-ёшлари ўртасида "Соғлом турмуш тарзи тарғиботихавфталиги ташкил этилди.

Хавфталик доирасида Ўзбекистон Республикаси Саломатлик ва тиббий статистика институти соғлом турмуш тарзи бўлими шифокори Ф.Махсудова, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти "Анатомия ва физиология” кафедраси доценти В.Б.Расулова, институт Хотин-қизлар кўмитаси раиси М.Умарходжаева, институт шифокори М.Раззоқова ҳамда хамширалар Д.Каримжонова, Ш.Амирхоновалар иштирокида "Репродуктив саломатлик”, "Яқин қариндошлар орасидаги никох кўришнинг салбий оқибатлари”, "Вирусли гепатит келиб чиқиши, аломатлари ва даволаниши”, "ОИРВ касалликлар ва уларни профилактикаси”, "Чекиш – хавфли одат”, "Алкоголь хақида оддий хақиқат”, "Гиёхвандлик – аср вабоси” каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди.

“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги

  22 февралда бўлиб ўтган давра суҳбатида маърузачилар томонидан репродуктив саломатлик, ҳуқуқ ва тамойиллари, "Яқин қариндошлар орасидаги никох кўришнинг салбий оқибатлари” ҳамда "Вирусли гепатит келиб чиқиши, аломатлари ва даволаниши” тўғрисида талабаларга маълумотлар бериб ўтишди. Гепатитнинг турлари, унинг одам организимига салбий таъсири ҳамда юқиш йўллари тўғрисида батафсил маълумотлар беришди.

“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги Шунингдек касалликнинг олдини олиш учун аввало, болаларни шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга одатлантириш, яъни қўлни доимо ювиб юриш, алоҳида идишда овқатланиш, бир-бирининг тиш пастасидан фойдаланмаслик каби қоидаларга амал қилишни ўргатиш, ва мева-чеваларни яхшилаб ювиб истеъмол қилиш лозимлиги тўғрисида тегишли тавсиялар беришди.

  23 февраль куни ташкил этилган учрашувда тадбир иштирокчилари ўз маърузаларида қуйидагиларни таъкидлаб ўтишди: Сўнгги йиллар ичида грипп инфекциясининг тарқалиши кенг тус олмоқда Жумладан хозирги кунда Н 1 N 1 грипп вирусининг тарқалганлиги олимлар томонидан аниқланди. Бу вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида кенг тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлиб, бу қаторга жиддий ниқобли тарбиб, гигиена қоидаларига риоя қилиш, овқатланишда витаминларга бой махсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш ва айниқса витамин С га бой сабзавот ва меъвалар истеъмолини кўпайтириш тавсия қилинмоқда.

“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги

   Грипп вируси хозирги кунда мутаген генлар қаторига кириб, бу касалликни даволашдан кўра гигиена қоидаларига риоя қилган холда унинг профилактикасига аҳамият бериш самаралироқ хисобланади.

  Хавфталикнинг навбатдаги учрашувида 24 февраль куни зарарли одатлардан бири тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол килишнинг организмга зарарли таъсири хақида фикрлар билдирилди.

“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги

  25 февраль куни бўлиб ўтган тадбир "Гиёхвандлик –аср вабоси” мавзусига бағишланди.

Давра сухбатида гиёхванд моддалар, уларни келиб чиқиши, таснифи тўғрисида мутахассислар томонидан кенг маълумот берилди. Гиёхванд моддаларни истеъмол килиш (хаттоки бир маротаба) организмга ута жиддий зарар етказиб колдириши билан бирга огир хасталик яъни: гиёхвандликка (наркоманияга) олиб келиши мумкин. Гиёхванд моддаларни истеъмол килиш окибатида организмнинг сурункали захарланиши юз беради, бунинг натижасида толерантликни узгариши, урганиб колиш, махрум булиш синдроми, эмоционал – психик узгаришлар, жисмоний хамда жинсий узгаришларга олиб келади.

“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги

  Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар олишди. Савол жавоблардан сўнг талабалар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

 

 


Вернуться назад