Главная > Yangiliklar > Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди


18-02-2017, 18:34. Разместил: admin

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Турсунбай Рашидович Рашидов иштирокида ўқув-услубий семинар ташкил этилди

 

   Бугунги кунда барча соҳалар қаторида илм-фанни янги босқичга кўтариш зомон талаби бўлиб қолмоқда.Чунки хозирги кунда жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин. Хозирги кунда ушбу сохани ва олимларимизни хар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг олдида турган устувор вазифаларидан биридир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги ПФ-4907-сон Фармони малакатимиз тараққиётида илм-фаннинг ўрнини мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бирқанча вазифалар юклайди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

   2017 йил 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари хар томонлама тахлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлисида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида таълим ва илм-фан, жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келажаги учун стратегик аҳамиятга эга экани белгилаб берди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

   Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтнинг кичик мажлислар залида илмий-тадқиқот ишларини самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 30 декабрдаги кўрсатмасида белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Турсунбай Рашидович Рашидов билан ўқув-услубий семинар ташкил этилди. Унда институт професср-ўқитувчи ҳамда магистратура талабалари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиқганлар академик Т.Рашидов бошчилигида келгусида ҳамкорликда институтда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини янада янги босқичларга кўтариш ва ушбу йўналишдаги ишлари самардорлиги янада ортириш кераклигини таъкидлаб ўтишди.


Вернуться назад