Главная > Yangiliklar > Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди


18-02-2017, 18:06. Разместил: admin

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

    Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясиинститути, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги 14.07.2016.Т.07.01 рақамли фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий Кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Илмий Кенгаш раиси т.ф.д. А.Рискулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги УП-4958-сонли фармон билан Илмий Кенгаш аъзолари тўлиқ таништириб чиқди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги                “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги                “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

    Қабул қилинган фармон юзасидан Илмий Кенгаш аъзоларидан проф. А.Ишанходжаев, проф. Б.Шаймарданов, проф. А.Мухитдинов, проф. Ш.Шообидов, т.ф.д. А.Абдаазимов, проф. М.Тошболтаев ва академик Т.Рашидовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, Фармон ўз вақтида қабул қилинганлиги ва бунда олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштиришга ва малакали илмий кадрлар тайёрлашга ҳизмат қилишини таъкидлашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги                “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги                “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

    Юқорида таъкидланганлардан келиб чиқиб, Илмий Кенгашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги УП-4958-сонли фармонидан келиб чиқиб, Илмий Кенгаш фаолиятини мазкур Фармон ва унинг асосида қабул қилинадиган қарор, Низом ва бошқа йўриқнома хужжатлар асосида олиб борилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.


Вернуться назад