Главная > Yangiliklar > Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти


21-02-2017, 12:02. Разместил: admin

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти

    Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси ва "Автомобиль тайёргарлиги” кафедраси билан хамкорликда Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти   Тадбирни йиғилиш раиси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов кириш сўзи билан йиғилишни очиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масала Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусидаги учрашув амалий ҳамкорлик юзасидан ўтказилаётганлигини таъкидлаб, мазкур масала юзасидан сўзни ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси бошлиғининг ўринбосари, майор М.М.Хайдаровга берди.

   Майор М.М.Хайдаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинганлиги, Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланганлигини баён қилиб, мазкур қонун 6 та боб, 34 та моддадан иборатлигини таъкидлади ва қонуннинг тузилиши ҳақида қуйидагиларни баён қилди:

коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазиятдир.

    Маъруза сўнгида йиғилишда иштирок этаётган институт ўқитувчи ва талабалари ўзларнинг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва йиғилиш якунида институт ўқитувчилари ва талабаларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

   Йиғилиш раиси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси жиноят ҳуқуқи кафедраси бошлиғининг ўринбосари майор М.М.Хайдаровга институт талабалари билан Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида ўтказилган учрашув учун самимий миннатдорчилик билдириб, бундай долзарб мазмундаги учрашувларни тез-тез ташкил этиш ва турли хил мавзуларда фикр алмашиш ва давра суҳбатларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик келажакда ҳам давом этишига ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, барча шахсий таркибига ўз миннатдорчилигини билдирди.


 


Вернуться назад