Главная > magistratura, fakultet > Magisratura bo'limi

Magisratura bo'limi


23-09-2016, 16:31. Разместил: admin
Magisratura bo'limi
      
   Maxamadjonov Maxamat-Ibroxim Axmatjonovich
   Magisratura bo'lim boshlig'i
   Tel: +99871 2320999
   E-mail: devonxona@tayi.uz
 
 
 
 

  
          Магистратурага биринчи қабул 1998 йилда бошланган ва магистратура деканати шу йилда ўз фаолиятини бошлаган. 2005-2006 ўқув йилида иқтидорли талабалар ва магистрантлар деканати сифатида иш юритган. 2006 йилдан 2008 ўқув йиларида магистратура талабалари ўз мутахассисликлари бўйича тўғри келадиган факультетларга тақсимланишган. Магистратура бўйича 18 та мутахассисликлар мавжуд эди. Ҳозир 6 та мутахасислик бўйича магистранлар тайёрланмоқда. Хар йили ўртача 50-102та магистрантлар диссертация ишларини муваф-фақиятли химоя қилиб иш жойларга тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 190-сонли қарорининг 5 бандига мувофиқ  Олий таълим муассасаcида 2008 йил 26 август 188 сонли буйруқ билан  магистратура бўлими ташкил этилган.
         Бўлимнинг фаолияти даврида магистрант Якубов Мансурбек 2006 йили Президент стипендиясига совриндор бўлган. 2009, 2010, 2011 2012 йилларда Фонд Форум томонидан ўтказиладиган "Келажак овози” Республика ёшлар танловида ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалари бўйича Абдуназаров Жамшид, Қурбанов Салохитдин  ва "Келажак овози” ёзги ўқув лагерларида Муқимов Хусан ўзларининг хар томонлама интелектуал салоҳиятини кўрсатиб ғолиб деб топилиб, диплом  ва  сертификатлар билан тақдирланганлар. Магистрант Джиянбаев Сирожиддин Ўз-TEКСАКО Ўзбек-Америка Қўшма корхонасининг тўлов грантида иштирок этиб бир йиллик контракт тўловини ютиб келган. 2012-2015 йиллар давомида Шанхай ҳамкорлик Ташкилоти грантлари асосида магистратура талабаларидан Ходжаев Нодир, Атабаев Ҳусниддинлар Хитой Халқ Республикаси олий таълим муассасаларида 10 ойлик стажировка ўташга юборилган.
Ҳозирда магистратура бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон Қарори билан тасдиқланган "Магистратура тўғрисидаги "Низомга асосан олиб боради.   

Вернуться назад