• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Tошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи ва талабаларининг
Ўзбек Миллий академик драма театрига ташрифи

Жорий йилнинг 12 май куни институтнинг Маънавий-маърифий ишларбўйича проректориБ.Умаров бошчилигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти фаоллари Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтган "Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой” халқаро ҳаракатининг 155 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тадбирда иштирок этишди.

Бутун дунё бўйлаб ижтимоий-иқтисодий кўмак беришга бел боғлаган ташкилотлар орасида "Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой” халқаро ҳаракати алоҳида аҳамият касб этиши барчамизга аён. Хозирги кунга қадар мазкур ташкилотнинг фаолияти билан боғлиқ статистик маълумотлар шуни кўрсатадики,ушбу халқаро ҳаракат томонидан оила аъзоларини йўқотган, табиий шароитда иқдисодий-ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган оилалар, бошпанага муҳтож ва умуман олганда сиёсий ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтожларни қўллаб қувватлагани алоҳида эътиборга лойиқ.

Ўзбек Миллий академик драма театрига ташрифи 

 

Ҳозирги вақтга қадар уларнинг йил бошидан бошлаб қилган моддий ёрдамкўмагининг кўрсатгичи 367.000.000 АҚШ долларидан ортиқ ижтимой ҳимояга муҳтож бўлган оилалар биргина Ўзбекистон эмас бутун дунё бўйича амалий ёрдам тариқасида берилгани тадбир бошланишидан олдин қисқа слайдлар орқали маълумотлар берилди. Тадбир давомидаКолумбия, Ветнам, Югославия, Швецария давлатларидаги ташкилотнинг бош раҳбарлари ҳамда Ўзбекистондаги раҳбарлари,халқаро ҳаракат тўғрисидаги янгиликлар ҳамдаунинг асосий босқичлари бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Олий таълим муассасалари қошида очилган "Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой” халқаро ҳаракатининг кўнгиллиларидан иборат 5 та жамоа иштирокидахазил-мутойибага бой саҳнавий кўринишлар тадбир иштирокчиларининг кўнгилларига шодлик юзларига табассум улашди.

  • Ko'rip chiqildi: 254

"МАНГУ ОЛОВ” ВА "МОТАМСАРО ОНА” ЁДГОРЛИГИ ПОЙИГА ГУЛЛАР КЎЙИЛДИ.

 

“МАНГУ ОЛОВ” ВА “МОТАМСАРО ОНА” ЁДГОРЛИГИ ПОЙИГА ГУЛЛАР КЎЙИЛДИ.    9 май.... Бу кун беғубор осмоннинг, кўзимизни яшнатаётган яшилликнинг, кўнглимизга чексиз ҳаловат ва ғурур бахш этган тинчликнинг қадрига теранроқ етгандек бўлдик, гўё. Шу лаҳзалараро меҳр-оқибат баландроқ бош кўтаргандек туюлди. Асолар зарбидан мотамсаро она ҳайкали жонланди, гўё. Қай маънодаки унинг кўзларидаги қайғуга, юзларидаги мунгга дош бермоқ оғир. Лекин унинг бор вужудидан умид уфуриб турганлиги ҳам рост. Йўқ, у дилбандининг ўлимига зинҳор ишонмайди, ишонаолмайди. Кутгани қачондир остонадан кириб келиб, унинг ғам ва соғинч буккан елкаларидан тутади...

     "Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан, Иккинчи жаҳон уруши фронтларида мангу қолиб кетган минглаб ватандошларимизни хотирлаш, машаққатли синовлардан мардонавор ўтган, уруш оловларида тобланиб, душман устидан ғалаба қозониб омон қайтган қадрли фахрийларимизга ҳурмат-эҳтиром бажо келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкет автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институт жамоаси пойтахтимиз марказидаги "Мангу олов” ва "Мотамсаро она” ёдгорлиги пойига гуллар қўйишди, Иккинчи Жаҳон урушида жанг қилган ва қурбон бўлган ватандошларимиз хотираларига ҳурмат бажо келтиришди. 

“МАНГУ ОЛОВ” ВА “МОТАМСАРО ОНА” ЁДГОРЛИГИ ПОЙИГА ГУЛЛАР КЎЙИЛДИ.

  • Ko'rip chiqildi: 272

Эълон

 

  • Ko'rip chiqildi: 157

"Мардлик, бурч ва садоқат”

 

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, кечаю-кундуз тинимсиз курашиб, садоқат-у, жасорати орқали ватанимиз тинчлик-осойишталиги, мустақиллигимизнинг мустаҳкамлиги, юрт фаравонлиги йўлида қилган меҳнатларини улуғлаш, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш –халқимизга хос азалий қадриятдир.

Мана шундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган яна бир хайрли тадбир жорий йилнинг 5 май куни Тошкент шаҳри Миробод тумани Бехтерова кўчаси, 109-уй, 29-хонадонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Суннат Худойбердиевнинг хонадонига қилинган ташриф давомида амалга оширилди.

Мардлик, бурч ва садоkат 

 

Ташрифни ташкил қилишда Тошкент автомобиль йўллари лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Автомобиль йўллари ва суньий иншоотлар факультети жамоаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти фаоллари иштирок этишди. Ташриф давомида фахрий Суннат Худойбердиев ўзининг тарихий хотиралари ҳақида гапириб кўзларига ёш олди, шундай дориломон кунларга етказганига яратганга шукурлар айтиб, юртимизда доимо тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларимиз тўкин-сочин бўлишини тилади.

  • Ko'rip chiqildi: 258

"ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС”

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сонли Қарори, ҳамда унинг 1-иловасидаги "Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтда бир қатор тадбирлар амалга оширилди.Жумладан, институтда 5 май куни "Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан "Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида маърифий-бадиий тадбир ташкил қилиниб, унда уруш ва меҳнат фахрийлари, узтоз ва мураббийлар, институт талабалари иштирок этишди. 

   Тадбирни мазмунли ва юксак савияда ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий оркестр, ашула ва рақс ансамбли иштирок этди.Ҳарбий оркестр ижросида намойиш этилган ҳарбий руҳдаги куй-қўшиқлар ва рақслар уруш ва меҳнат фахрийлари, узтоз ва мураббийлар, талаба-ёшларга кўтаринки кайфият улашишди.

ИНСОН KАДРИ УЛУF ХОТИРА МУKАДДАС 

ИНСОН KАДРИ УЛУF ХОТИРА МУKАДДАС 

 

Тадбир давомида ош дастурхони ташкил қилиниб, барча меҳмонлар, уруш ва меҳнат фахрийлари,

ҳарбийлар, узтоз ва мураббийлар таклиф қилинди.

  • Ko'rip chiqildi: 257

Институт талабаларининг Ўзбекистон тарихи давлат
музейига ташрифи

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сонли Қарори, ҳамда унинг 1-иловасидаги "Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институт талаба-ёшларида Ватанга бўлган муҳаббат, фаҳр ва ғурур туйғуларини янада ошириш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш ҳамда мамлакат тинчлиги ва фаравонлигига бўлган дахлдорлик хиссини кучайтириш мақсадида 2018 йил 4 май куни институт талабаларининг Ўзбекистон тарихи Давлат музейига ташрифи ташкил этилди.

Институт талабаларининг Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташрифи  

   Ўзбекистон тарихи Давлат музейи Марказий Осиёда 120 йилдан ортиқ тарихга эга, энг улкан ва кўҳна илмий-маърифий муассаса ҳисобланади. Экспозициядан ўрин олган экспонатлар Ўзбекистоннинг Шарқ цивилизациясининг қадимий ўчоғидан бири бўлганидан дарак беради. Музейда шунингдек ўзбек халқи тарихининг муҳим босқичларини акс эттирган 300 мингдан ортиқ ноёб архив материаллар, осориатиқалар, археология, нумизматика, этнография, тасвирий санъат, ҳужжатлар ва фотонегативлар мавжуд.

Ташриф давомида талабалар ушбу экспонатлар билан яқиндан танишишди.

  • Ko'rip chiqildi: 209

Эълон

 

  • Ko'rip chiqildi: 173

"МУЛОҚОТ ва МУНОСАБАТ”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институт талаба-ёшларининг сиёсий, хуқуқий билимларини янада ошириш, иш жараёнида юзага келаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, институтда амалга оширилаётган ишларни янада юқори поғоналарга олиб чиқиш бўйича фикр ва мулохазаларни эшитиш ва бу борада тегишли вазифа ҳамда таклифларни олиш мақсадида жорий йилнинг 3 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг институт талаба-ёшлари билан "Очиқ мулоқот” ташкил этилди.

МУЛОKОТ ва МУНОСАБАТ  

Ташкил этилган мулоқотда институт ректори А.Рискулов сўзга чиқиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурида белгиланган устивор вазифалар юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб, ҳар бир талаба ўз ўқишига масъулият билан ёндашишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

  • Ko'rip chiqildi: 190

"Жаҳолатга қарши маърифат”

Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Жорий йилнинг 3 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун "Профилактика куни” муносабати билан Миробод тумани Ички ишлар органи "Одам савдоси ва терроризмга қарши кураш” бўлими тезкор вакили капитан Рамазонов Комил Авазович иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир ташкил этилди.

“Жаxолатга kарши маърифат” 

 

 

Тадбирда К.Рамазонов "Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маъруза қилиб, бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши кураш, ёшларнинг таълим олиши, касб эгаллаши ҳамда меҳнат қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари юзасидан тўҳталиб ўтди.

Тадбир давомида мавзуга оид видеофильм намойиши ташкил этилди.
  • Ko'rip chiqildi: 251

ДЕПУТАТ ХАЛҚНИНГ ВАКИЛИ ВА ЯҚИН МАСЛАКДОШИДИР

   Жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Абдуқодиров институт профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари билан учрашиб, Юртбошимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган қонунлар, Фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, парламент фаолияти тўғрисида ўз фикрларини баён қилди.

 

ДЕПУТАТ ХАЛҚНИНГ ВАКИЛИ ВА ЯҚИН МАСЛАКДОШИДИР

 

   Учрашувда А.Абдуқодиров "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ёшлар сиёсати соҳасида белгиланган устивор вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар юзасидан маъруза қиларкан, ”Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” шиорининг бош ғояси хусусида гапириб,"Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт ”деган ўзак фикрда мужассамлашган маънони англаган ҳолда, бугунги эркин ва фаровон кунларнинг қадрини, Ватанимиз, унинг истиқболи олдидаги бурчимизни чуқур англашимиз зарурлиги ҳусусида тарғибот қилди.

  • Ko'rip chiqildi: 235