• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3704-сон қарори

ПK-3704-сон Kарори

 

  • Ko'rip chiqildi: 415

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”гиПҚ-3703-сон қарори

ПK-3703-сон Kарори

 

  • Ko'rip chiqildi: 365

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3702-сон қарори

ПK-3702-сон Kарори

 

  • Ko'rip chiqildi: 317
  • Avtor: admin
  • 21-05-2018, 17:43
  • Toifalar: ---

"РЕКТОР ВА ЁШЛАР”

    Талабалар ўртасида иқтидорли ёшларнинг салмоғини ошириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш ҳамда қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 18 май куни институт ректори А.Рискуловнинг барча 1-босқич талабалари билан "Очиқ мулоқот”и ташкил этилди.Жонли мулоқот давомида ўқув жараёни ва ўқув жараёнида эришилган ютуқлар ва аниқланган камчиликлар, ҳамда институт 1-курс талабаларининг давомати юзасидан сўз юритилди.Шунингдек, А.Рискулов мулоқотнинг бош мақсади, институтнинг иқтидорли талаба-ёшлари ва уларнинг истеъдод йўналишлари бўйича маълумотлар базасини янгилаш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни маънавий-маърифий тадбирларга кенг жалб қилиш, ўқув-ижодий, касбий ва тарбиявий тайёргарлигининг қўшимча йўналишларини белгилаш, шу йўналишда қўшимча таълим хизматларини жорий этиш, янги иқтидорли ва истеъдодли ёшларни кашф қилиш, хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида магистратура ва докторлик йўналишлари бўйича таълим олиш ва малака ошириш қулайликларини яратиб бериш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳақида сўзга чиқди.

РЕКТОР ВА ЁШЛАР

 

  • Ko'rip chiqildi: 324
  • Avtor: admin
  • 21-05-2018, 17:43
  • Toifalar: ---

 КИМЁНИНГ АВТОМОБИЛСОЗЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ

 

   Жорий йилнинг 25 май куни институтнинг 1-босқич талабалари ўртасида кимё фанидан "Кимёнинг автомобилсозликда тутган ўрни” мавзусида викторина ўтказилди.

   Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг кимё фанини ўрганишга бўлган қизиқишини ва билим самадорлигини янада ошириш, танлаган касбига садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш, юқори малакали, давлат ва миллат равнақи йўлида хизмат қилувчи фидойи ёш кадрлар салоҳиятини юксалтиришдан иборатдир.

КИМЁНИНГ АВТОМОБИЛСОЗЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ 

   Викторинада "Кимёгарлар” ва "Автомобилчилар” жамоалари ўзаро 6 та қуйидаги шартлар асосида билимларини синашди:

 

1. Гуруҳларнинг илк чиқишлари, махсус тайёрланган презинтация намойиши;

2. Гуруҳлар беллашуви;

3. Сардорлар беллашуви;

4. Видео савол;

5. Қора қути;

6. Эркин мавзу;

   Тадбир якунида "Кимёгарлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, "Табиий фанлар” кафедраси томонидан тайёрланган эсдалик совғалар ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.

КИМЁНИНГ АВТОМОБИЛСОЗЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ

 

 

  • Ko'rip chiqildi: 216

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаол ёшлари томонидан
"Хайрия тадбири ташкил қилинди.

 

    Мурувватли инсонлардан совға-салом олиш, самимий табриклар эшитиш ҳар қандай кишининг, катта-кичикнинг кўнглини хушнуд қилади. Ана шу ниятда саховат ва эҳсон ойи бўлмиш Рамазони шариф бошланиши олдидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаол ёшларидан бир гуруҳи жорий йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳар Ижтимоий Ўзаро Ёрдам "Муштоқ кўзлар” ногирон болалар жамиятида жамият аъзолари учун "Хайрия тадбири” ташкил қилинди.

“Хайрия тадбири” ташкил килинди 

 

  Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти фаол ёшлари томонидан тайёрланган моддий ёрдам ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир давомида меҳр-мурувватга муҳтож бўлган ногирон болаларнинг ҳаётга бўлган қизиқишларини янада оширишга, интиқ кўнгилларига табассум улашишдек мақсадга эришдик.

“Хайрия тадбири” ташкил килинди

 

  • Ko'rip chiqildi: 269

"БИР ДУР ИЛА МИНГ САДАФ”

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелда "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.

   Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, ҳудуд шукуҳли масканга айлантирилди.Адиблар хиёбонига ҳалқимизнинг севимли адиблари монументлари ўрнатилган бўлиб, ёшларимизни уларнинг ҳаёт йўллари, ижоди ва ҳалқимизга қолдирган бебаҳо асарлари билан таништириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидандир.

БИР ДУР ИЛА МИНГ САДАФ

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларининг жорий йил 17 май куни Адиблар хиёбонига ташрифи уюштирилди.

 

  Ташриф давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда "Бир дур ила минг садаф” мавзусида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиётшунос Сувон Мели билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Ушбу ташрифдан талаба-ёшлар жуда катта маънавий озуқа олишди.

БИР ДУР ИЛА МИНГ САДАФ

 

  • Ko'rip chiqildi: 256

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида тарғибот лойиҳаси ташкил этилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Қ.Қуронбоевнинг 2018 йил 5 майдаги 09-948-сонли тошириқ-хатига биноан "Ёшлар-Ўзбекистон келажаги” шиори остида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан 7-16 май кунлари ташкил этилган тарғибот лойиҳасида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси Б.Қурбанов иштирок этди.

  Тарғибот ишлари Наманган вилояти Норин туманида олиб борилиб, асосий масалар ёшлар (уюшмаган ёшлар)ни бандлигини таъминлаш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини яхшилаш, ёшлар дунёқарашини шакллантириш, соводхонлигини ошириш, маданий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш, аҳоли ва ёшларда тиббий маданиятни шакллантириш, спорт мусобақаларини ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи, психологлар фаолияти кабилар асосида туманда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишга қаратилди.

  Шунингдек, ҳар бир маҳалла кесимида кенг аҳоли вакиллари иштирокида социлогик ва тарбияси оғир, жиноят содир этишга мойиллиги юқори бўлган шахслар билан сухбатлар ташкил этилди.

  Норин туманида ижтимоий-маънавий муҳит, аҳоли, айниқса ёшларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва дунёқарашини юксалтириш орқали Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида ташкил этилган тарғибот лойиҳаси давомида 300 дан ортиқ турли муаммоларга ечим топилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида таргибот лойиҳаси ташкил этилди.

 

  • Ko'rip chiqildi: 261

БИЛИМДОНЛАР СИНОВИ

 

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш ва мавжуд назарий билимларини хаётга тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, соғлом рақобатни ташкил қилиш орқали талабаларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ҳамда иштиёқини тобора ривожлантириш ҳамда муносиб рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 17 май куни иқтидорли талаба-ёшлар ўртасида "ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тадбир "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

БИЛИМДОНЛАР СИНОВИ

  • Ko'rip chiqildi: 220

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида мини-футбол бўйича "Ректор кубоги” мусобақаси ташкил этилди

 

 

Ректор кубоги      Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг спорт билан муназам шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш,институтда жамоавий спорт турларини янада оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 13 май куни мини-футбол бўйича институт талаба-ёшлари ўртасида "Ректор кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди.

       Мазкур мусобақада иштирок этиш истагини билдирган 2 та факультет номидан 4 та жамоа гуруҳларга бўлиниб саралаш учрашувларини ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра ўйин давомида пешқадам бўлган Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар факультети жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Спорт мусобақаси якунида институт Маънавий-марифий ишлар бўйича проректор Б.Умаров томонидан ғолиб жамоа, яъни Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар факультети жамоаси бош соврин-институт "Ректор кубоги”ни қўлга киритди.

Ректор кубоги 

 

 Шунингдек жамоаларнинг энг фаол иштирокчиларига "Энг яхши дарвозабон”, "Энг яхши хужумчи” ва "Энг яхши ҳимоячи” номинациялари бўйича фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари топширилди.

Ректор кубоги

 

 

  • Ko'rip chiqildi: 299