Счетчики

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

   Бугунги кунда барча соҳалар қаторида илм-фанни янги босқичга кўтариш зомон талаби бўлиб қолмоқда.Чунки хозирги кунда жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин. Хозирги кунда ушбу сохани ва олимларимизни хар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг олдида турган устувор вазифаларидан биридир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги ПФ-4907-сон Фармони малакатимиз тараққиётида илм-фаннинг ўрнини мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бирқанча вазифалар юклайди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

Batafsil
  • Просмотрена: 400

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

    Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясиинститути, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги 14.07.2016.Т.07.01 рақамли фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий Кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Илмий Кенгаш раиси т.ф.д. А.Рискулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги УП-4958-сонли фармон билан Илмий Кенгаш аъзолари тўлиқ таништириб чиқди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги                “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги                “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги фармони муҳокама этилди

Batafsil
  • Просмотрена: 503

Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди

 

   Жорий йилнинг 16 февраль куни институт Маданият саройида "Автомобил транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси” факультети "Мураббийлик соати”да Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди.

    Ушбу учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Доно Бобохонова, Жумадилла Раметов ва театрнинг истеъдодли актёрлари қатнашдилар.

Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилдиЎзбекистон давлат драма театри ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди

Batafsil
  • Просмотрена: 338

Алишер Навоийнинг "Маҳбуб ул-қулуб” асарида

сўз қудрати фалсафаси

    Сўз санъати инсониятяратган мўъжизалардан биридир.Бадиий адабиётда инсониятнингбосиб ўтган узоқмураккаб ҳаёт йўли, тарихи, уни қуршаб турган муҳит, коинот, жонли ва жонсиз оламни табиат ва жамиятдаги воқеа ҳодисаларни англаш, тушуниш идрок этиш жараёни унга муносабат билдириш даражаси акс этгандир. У инсоннинг маънавий камолотга етишига хизмат қилади. Сўзга ошуфталик, сўзнинг остини ҳам кўра олишга интилиш, нутқнинг ғоят латифлигидан, нутқдаги сўзларнинг фавқулодда уйғунлигидан завқланиш, она тилида таъсирчан нутқ сўзлай олувчига, сўзни санъат даражасига етказа оладиган нотиқларга алоҳида ҳавас билан қараш ўзбекнинг азалий урфларидандир.

   Сўз билан тингловчининг фақат қулоғини эмас, балки қалбини ҳам забт эта билиш Шарқда, хусусан, ўзбекларда тарбияланганликнинг, маърифатлиликнинг, зиёлиликнинг белгиларидан бири бўлган. Улуғ бобомиз Юсуф Хос Хожиб "Одобнинг боши тилдир” деб бежиз ўгит бермаганлар. Зотан, нутқнинг гўзаллиги, тилнинг бурролиги, лисоний ифоданинг аниқ ва тиниқлиги инсон учун ўзига хос ҳусндир, бу ҳусн охир-оқибатда жамиятнинг, миллатнинг ҳуснини кўрсатади.

   Биз жаҳон аҳлига ўзбек деган номни танитган Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ат-Термизий, Фаробий ва Хоразмийдек, Имом ал Бухорий ва Нақшбандийдек буюк даҳоларнинг авлодларимиз, яна қанчадан-қанча алломаларимизни номма-ном айтиб ўтсак адоғи кўринмайди. Миллатимиз фахри бўлган бу улуғ бобокалонларимиз билан ҳар қанча ғурурлансак арзийди. Яна шундай буюк сиймоларимиз, Мағрибу Машриққа донғи кетган, адабиётимиз шуҳратини юксак маъволарга кўтарган Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек забардаст шоирларимиз бор. Биз ана шундай серқирра салоҳиятли буюк зотларнинг авлодларимиз. Ўзбек адабиёти жуда бой адабий меросга эга эканлиги ҳақида, бу адабиётнинг ривожланиб тараққий топишида улуғ бобокалонларимиз А.Навоий, Лутфий, Атоий, Саккокий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби кўплаб шоирлар ўз ҳиссаларини қўшганликлари тарихдан бизга маълум. Уларнинг ҳар бирлари тарихда ўзига хос из қолдирган лекин булар ичида Алишер Навоийнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади, чунки у ўзбек адабиётига асос солган буюк мутафаккир шоирдир.

    Шеърият осмонидақуёшдек порлаган, инсониятнимаърифатга чорлаган, асрларни мунаввар айлагансўз мулкининг султони Ҳазрат Мир Алишер Навоий сўз дурдоналаридан тузилган назмда ва калима гавҳарларидан тартиб топган достону ғазалларида сўз таърифи хусусида ғоят гўзал, бетакрор, пурмаъно ташбеҳлар айтганларки, бу доно хикматларни эшитган ҳар бир инсоннинг ўзи учун сабоқ олиши табиий.

Ширин сўз ила халққа марғуб ўлғил

Юмшоқ де, ҳадисингнию маҳбуб ўлғил

Сўз борким, эшиткучи таниға жон киюрур,

Сўз борким, айтқучи бошин елга берур

Тилинг била кўнглигни бир тут,

Кўнглию тили бир киши айтқан сўзга бут

Ҳар кимки чучук сўз элга изҳор айлар,

Ҳар неча-ки ағёр дурур ёр айлар.


Batafsil
  • Просмотрена: 256

"Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси” ва

"Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув

   Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 13.00 да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Маънавият ва маърифат бўлими ва "Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирокида Ўзбек миллатининг фахру ифтихори саналмиш улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Ушбу тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Насимхон Рахмон, шоирлар Икром Отамурод ва Рустам Мусурмонлар иштирок этишди.

“Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси”  ва  “Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув“Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси”  ва  “Захириддин Мухаммад Бобур- баркамол шахс тимсоли” мавзуларида ўтказилган ижодий учрашув
Batafsil
  • Просмотрена: 308

"Навоийни англаш – ўзликни англаш демакдир!”

 

Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан 2017 йил 14 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Навоийхонлик ойлиги” доирасида "Асрларни мунаввар айлаган даҳолар!” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди.
“Навоийни англаш – ўзликни англаш демакдир!” “Навоийни англаш – ўзликни англаш демакдир!”
Batafsil
  • Просмотрена: 268

Буюк инглиз ёзувчиси Виллиам Шекспир таваллудининг 453 йиллиги муносабати билан Британия консуллиги иштирокида адабий кеча ўтказилди

   2017 йилнинг 10 февраль куни "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси томонидан Буюк инглиз ёзувчиси Виллиам Шекспир таваллудининг 453 йиллиги муносабати билан Британия консуллиги иштирокида адабий кеча ўтказилди. Ушбу адабий кечада Британия консуллиги ташкилотининг директор ўринбосари Ж.Ғуломова, ва ташкилот мутахассислари И.Ихлосова, С.Эргашева, Н.Ходжаева, Ш.Каримовалар ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.

Буюк инглиз ёзувчиси Виллиам Шекспир таваллудининг 453 йиллиги муносабати билан Британия консуллиги иштирокида адабий кеча ўтказилди

 

 

Batafsil
  • Просмотрена: 244

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 10 фераль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш,қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида "Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари”га қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтдиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш, унинг салбий оқибатларига қаратилган тадбир бўлиб ўтди
Batafsil
  • Просмотрена: 282

"КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ”

  

   Жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Транспортда бошқарувнинг ахборот тизимлари” кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишини ўрганиш мақсадида "Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

   Семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент автомобиль -йўллар касб-ҳунар коллежи директори Ж.Қулмухамедов иштирок этишди.

    Семинарни кафедра мудири А.Мухитдинов кириш сўзи билан очиб, барча семинар иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишни мазмун-моҳияти билан барчани таништириб ўтди.

Batafsil
  • Просмотрена: 688

"Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

    Жорий йилнинг 1 феврал куни институтимизга Америка Қўшма Штатларининг Бросе Броом Бросе Мануфактуринг Со. ("Broce Broom manufacturing Co”) компанияси директори Алан Вэнс (Alan Vince) ташриф буюрди. Ташриф даврида ректоратнинг кичик залида Алан Вэнс "Бросе Броом” компанияси ҳақида презентация тақдимотни ўтказди. Тақдимотда Халқаро алоқалар бўлими, "Йўл қурилиши машиналари жихозларини таъмирлаш ва эксплуатацияси”, "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва институт талаба ва магистрантлари иштирок этишди.

“Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

 

Институт Халқаро алоқалар бўлими

 

Batafsil
  • Просмотрена: 310