Счетчики

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш

 

   Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимидаги мавжуд муаммо ҳамда камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини "Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди.

Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сохавий хизмачилари билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунларида бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

 

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш

 

Batafsil
  • Просмотрена: 370

СЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН АЁЛ

    СЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН АЁЛАйни кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам шукуҳи кезмоқда.Баҳор тароватидан кўнгиллар яйрайди. Шундай гўзал кунларда халқимизнинг азалий эзгу одатлари янада яққол намоён бўлади. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш фасли бўлган баҳорда табиат уйғониб, атроф ўзгача чиройга эга бўлади.Табиатнинг фусункорлигига ҳамоханг тарзда байрамларни халқимиз кўтаринки кайфият билан нишонлайди. Анашундай байрам тадири бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам ташкил этилди.

    Тадбирни институт ректори А.Рискулов байрам тадбирини очиб бевосита Президентимиз рахнамолигида мамлакатимизда аёлларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, оила, оналик ва болалик манфаатларини ҳимоялаш, жамиятда соғлом турмуш тарзи ғояларини мустаҳкам қарор топтириш масалаларига уствор аҳамият қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, кўп йиллардан бери сидқидилдан мехнат қилаётган, фидойи ва фахрий аёлларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миробод тумани хокимлиги, институт ректорининг Фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

СЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН АЁЛСЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН АЁЛ
Batafsil
  • Просмотрена: 282

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир қатор профессор-ўқитувчи ва талабалари Тошкент шаҳридаги "30-Меҳрибонлик уйи”га ташриф уюштиришди.

 

   Анъанага кўра 8 март - Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан 1 март куни институт "Мухандислик педагогикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 107-14 гуруҳталабаларининг "30-Меҳрибонлик уйи”га байрам ташрифи уюштирилди.

   Ушбу хайрли анаънага кўра байрам тадбири кутубхонадаўтказилди. Тадбирни кафедра мудири В.Варга очиб берди ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига яратилган шарт-шароитлар, уларнинг муносабатлари, доимий равишда давлатимиз ва фуқоролар тамонидан эътиборда эканликларини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек В.Варга меҳрибонлик уйи раҳбарияти ҳамда жамоа аъзоларини 8 март ва Наврўз байрамлари муносабати билан табриклади ва ўзининг дилидаги самимий эзгу ниятларини билдирди.


 

Batafsil
  • Просмотрена: 213

Пьёнг Ун, ЧЭ «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот ўтказди.

    Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2014йил 27 мартдаги 73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилганва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари томонидан 17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Корея Республикасидан Кореянинг миллий тадқиқот фонди (NRF) орқали 2016 йил август ойида эксперт-консультант Пьёнг Ун, ЧЭ институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўзфаолиятини бошлади.

    2017 йилнинг 10 январида институтнинг 408 хонасидаэксперт-консультант Пьёнг Ун, ЧЭ «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот ўтказди ва Кореянинг миллий тадқиқот фонди (NRF) хомийлигида илмий тадқиқот ўтказиш учун келтирилган замонавий ўлчаш ва хисоблаш асбоб-анжомларни намойиш қилди.

Пьёнг Ун, ЧЭ «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот ўтказди.

 

 

Batafsil
  • Просмотрена: 231
  • Автор: admin
  • 23-02-2017, 19:58
  • Категория: ---

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш

 

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш   Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳамда 2017 йил 3 январда қабул қилинган №ЎРҚ-419 Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини институт профессор-ўқитувчиларига тўлиқ етказиш ҳамда Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари мавзусида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 23 февраль куни институт кичик мажлислар залида институт профессор-ўқитувчи, декан, бўлим бошлиқлари ва кафедра мудирлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Batafsil
  • Просмотрена: 274

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

   Республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг2014 йил 27 мартдаги73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва ЎР Бош вазир ўринбосари томонидан17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги кўмагида эксперт-консультант НАРИКАВА Кацуо (Narikawa Kazuo) Тошкентга келди ва институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўз фаолиятини бошлади. Экспертнинг иш муддати 24 ой режалаштирилган.

 

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

     2017 йилнинг 20 февралида Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги вакиллари Нарикава Кацуо, Камидате Бунсэи, Хасанов Одилхон лар билан япониялик эксперт мутахассислигига (АКТ, курилиш инжиниринги) ва ишларни олиб боришига оид музокаралар олиб борилди. "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази” ва халқаро алоқалар рахбарлари иштирокэтдилар.

 

   2017 йилнинг 22 февралида институтимиз ректори А.Рискулов япониялик мутахассис Кацуо НАРИКАВАни қутлаб, институт фаолияти ва институт олдида турган вазифалар тўғрисида маълумотлар берди, учрашув даврида мехмон билан хамкорлик иш ва режалари мухокама қилинди.

Фото лавҳалар

Batafsil
  • Просмотрена: 318

"Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида маънавий-маърифий йўналишида 2017 йилнинг февраль ойида хафталикларни ўтказиш дастурига мувофиқ жорий йилнинг 22-25 февраль кунлари институт талаба-ёшлари ўртасида "Соғлом турмуш тарзи тарғиботихавфталиги ташкил этилди.

   Хавфталик доирасида Ўзбекистон Республикаси Саломатлик ватиббий статистика институти соғлом турмуш тарзи бўлими шифокори Ф.Махсудова, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти "Анатомия ва физиология” кафедраси доценти В.Б.Расулова, институт Хотин-қизлар кўмитаси раиси М.Умарходжаева, институт шифокори М.Раззоқова ҳамда хамширалар Д.Каримжонова, Ш.Амирхоновалар иштирокида "Репродуктив саломатлик”, "Яқин қариндошлар орасидаги никохкўришнинг салбий оқибатлари”, "Вирусли гепатит келиб чиқиши, аломатлари ва даволаниши”, "ОИРВ касалликлар ва уларни профилактикаси”, "Чекиш – хавфли одат”, "Алкоголь хақида оддий хақиқат”, "Гиёхвандлик – аср вабоси”каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди.

“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги“Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” ҳафталиги

 

 

 

Batafsil
  • Просмотрена: 297


Komillik sari gazetasi


Batafsil
  • Просмотрена: 395

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти

   Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси ва "Автомобиль тайёргарлиги” кафедраси билан хамкорликда Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти Тадбирни йиғилиш раиси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов кириш сўзи билан йиғилишни очиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масала Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусидаги учрашув амалий ҳамкорлик юзасидан ўтказилаётганлигини таъкидлаб, мазкур масала юзасидан сўзни ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси бошлиғининг ўринбосари, майор М.М.Хайдаровга берди.
Batafsil
  • Просмотрена: 333

"Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”

 

  Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси ва "Автомобиль тайёргарлиги” кафедраси билан хамкорликда Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида тадбир ўтказилди.

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”   Тадбирни йиғилиш раиси Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминовкириш сўзи билан йиғилишни очиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масала "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” мавзусидаги учрашув амалий ҳамкорлик юзасидан ўтказилаётганлигини таъкидлаб, мазкур масала юзасидан сўзни ИИВ Академияси "Жиноят ҳуқуқи” кафедраси бошлиғининг ўринбосари, майор М.М.Хайдаровга берди.
Batafsil
  • Просмотрена: 310