Счетчики

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан "Очиқ мулоқот” ташкил этилди


Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институт профессор-ўқитувчи, ходим ва талабаларининг сиёсий, хуқуқий билимларини янада ошириш, иш жараёнида юзага келаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, институтда амалга оширилаётган ишларни янада юқори поғоналарга олиб чиқиш бўйича фикр ва мулохазаларни эшитиш ва бу борада тегишли вазифа ҳамда таклифларни олиш мақсадида жорий йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалар билан "Очиқ мулоқот” ташкил этилди.

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди    Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқ бўйича махсус видеофильм намойиш этилди.

    Ташкил этилган мулоқотда институт ректори сўзга чиқиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилинганлиги ҳамда жорий йилнинг 20 апрелида қабул қилинган "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2909-ПҚ қарори, шунингдек юқорида келтириб ўтилган ПҚ-2909-сонли қарорида белгиланган вазифаларни самарали ташкил этиш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, битирувчиларни мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш мақсадида "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб, хар бир профессор-ўқитувчи ва ходимлар ўз ишларига масъулият билан ёндашишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди    Мулоқот давомида Устоз-мураббийлар Кенгаши раиси Д.Расилов, институт профессори Ю.Шодиметов, Ўзбекистон ёшлар иттифоки институт бошлангич ташкилоти етакчиси Б.Курбоновлар сўзга чиқиб, институтда таълим сифатини янада ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини кучайтириш, мехнат жамоаси ва талаба-ёшлар ўртасида ўзаро одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасида ўз фикр, мулохаза ва таклифларини беришди.

Мулоқот сўнгида билдирилган таклифлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


 

Подробна
  • Просмотрена: 164

Комиллик сари газетаси Сентябрь

 

Комиллик сари газетаси Сентябрь

 

Комиллик сари газетаси Сентябрь

 

Комиллик сари газетаси Сентябрь

 

Комиллик сари газетаси Сентябрь

 

Комиллик сари газетаси Сентябрь

 

Комиллик сари газетаси Сентябрь

 

Комиллик сари газетаси Сентябрь

Подробна
  • Просмотрена: 118

"Касаба уюшмалари стипендияси” лойиҳаси
ғолиблари тақдирланди

Ўқишда юқори натижаларга эришилганлиги, намунали хулқи, жамоат ишларидаги фаоллиги учун Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг қуйидаги 4 нафар иқтидорли талабалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацисининг стипендияси ғолибларига айланишди ҳамда уларга институт ректори томонидан мул мукофоти ва махсус сертификат топширилди:

1.Асқарова Нодирабегим Акромбек қизи "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети 2-босқич 416-16 гуруҳ талабаси.

2. Махаматов Жасур Ашурович "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети 4-босқич 201-14 гуруҳ талабаси.

3. Назаров Шерзод Амир ўғли "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети 3-босқич 209-15 гуруҳ талабаси.

4. Илхомов Қурбонбой Илхом ўғли "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети 3-босқич 209-15 гуруҳ талабаси.

 

“Касаба уюшмалари стипендияси” лойиҳаси ғолиблари тақдирланди

 

Подробна
  • Просмотрена: 123

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 


Подробна
  • Просмотрена: 193

Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди

 

  Бу йил бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида янги ўқув йилининг илк соатлари "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарси” ва "Хотира дарси” билан бошланди. Машғулотларни олиб боришга энг тажрибали ва илғор профессор-ўқитувчилар жалб этилди.

  Хотира дарслари Олий ва ўрта масус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсия асосида ташкил этилди. Дарсларда мустақиллик йилларида бўлган давр, Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари ёдга олинди. Бугунги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, чуқур билим олиб, юртимиз равнақига хисса қўшиш лозимлиг таъкидланди. Шу билан бирга, мамлакатимзда Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Ўтказилган дарс якунида Ислом Каримов хотирасига бағишланган хужжатли фильм намойиш этилди.

  "Мустақиллик дарслари”да "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиш керак” ва "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган тамойилларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди

Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди

 

Подробна
  • Просмотрена: 222

Шукроналик айёми муборак!

 

    Энг улуғ, энг азиз байрам-мутақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги шодиёналари билан бирга Қурбон ҳайити нишонланишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Зеро, айнан мустақиллик халқимизга муқаддас динимиз арконларини эмин-эркин адо этиш имкониятини яратди.

Байрам муносабати билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбарияти томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар, Миробод туманида яшаётган уруш қатнашчилари ва уруш ортида мехнат қилган азиз инсонлар хонадонларига ҳамда 30-мехрибонлик уйига ташрифлар уюштирилди. Ташриф давомида институт раҳбарияти томонидан байрам совғалари топширилди.

Шукроналик айёми муборак!

Подробна
  • Просмотрена: 160

Комиллик сари газетаси АВГУСТЬ

 

Комиллик сари газетаси АВГУСТЬ

 

Комиллик сари газетаси АВГУСТЬ

 

Комиллик сари газетаси АВГУСТЬ

 

Комиллик сари газетаси АВГУСТЬ

 

Комиллик сари газетаси АВГУСТЬ

 

Комиллик сари газетаси АВГУСТЬ

 

Комиллик сари газетаси АВГУСТЬ

Подробна
  • Просмотрена: 252

ҚАНЧА КЎП ТИЛ БИЛСАНГ - ШУНЧА КЎП ДУНЁЛАРГА ЭГАСАН

   Буюк мутафаккир сўз илмининг султони Алишер Навойи бобомизнинг "Қанча кўп тил билсанг - шунча кўп дунёга эгасан” нақидасига амал қилган холда бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институт профессор-ўқитувчилари ҳам ёзги таътилда ўз вақтларидан унумли фойдаланиб, хорижий тилларни ўрганиб келмоқда. Шу жумладан, 2017-2018 ўқув йили даврида хорижда стажировка ўташ учун Британия кенгашига инглиз тили фанидан Aptis имтихонларидан муваффақиятли ўтган 10 нафар профессор-ўқитувчиларимиз 2017 йилнинг 7 август ойидан бошлаб, Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университетида инглиз тили дарсларида қатнашиб келмоқда.

ҚАНЧА КЎП ТИЛ БИЛСАНГ - ШУНЧА КЎП ДУНЁЛАРГА ЭГАСАН

 

   23-август куни "Автомобиль транспорти эксплуатацияси” кафедраси ассистентлари Б.Ибрагимов "Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти” факультет, йўналиш ва кафедралар ҳақида, Ж.Валиев - "Автомобиль транспорти эксплуатацияси”кафедраси қанақа мутахассислар етиштириб чиқариши, қайси даргохларда хизмат фаолиятларини олиб бориши ва Ўзбекистонда автомобиль русумлари ва уларнинг қанақа қисмлари ишлаб чиқарилиши хақида,

ҚАНЧА КЎП ТИЛ БИЛСАНГ - ШУНЧА КЎП ДУНЁЛАРГА ЭГАСАН

 

   "Автомобиль йўллар ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси ассистенти А.Халиков Ўзбекистон Республикаси автомобиль қурулиш усуллари ва босқичлари хақида ингилиз тилида ўз тақдимотларини ўтказдилар.

ҚАНЧА КЎП ТИЛ БИЛСАНГ - ШУНЧА КЎП ДУНЁЛАРГА ЭГАСАН

    Тадбир иштирокчилари ўзлари қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан аниқ жавоблар олишди.

Халқаро алоқалар бўлими


 

 

Подробна
  • Просмотрена: 224
  • Автор: admin
  • 23-08-2017, 15:37
  • Категория: ---

19-20 август кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.

19-20  август  кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр- оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, институт ҳудудларини ободонлаштириш, барча ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш, 2017-2018 ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 19-20 август кунлари умумхалқ ҳайрия хашари ташкил этилди. Икки кун давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Институт ҳудудларидаги гул кўчатлари, манзарали ва мевали дараҳтлар оқланиб, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди.

Институт худудига қарашли барча жойларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 200 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлар жалб қилинди ва қуйидаги ишлар амалга оширилди:

   · 220 дона дарахтлар оқланди ва шакл берилди;

   · 25 дона дарахт кўчати экилди (15дона мевали, 10дона манзарали);

   · 2200 дона гул кўчатлари экилди;

   · Институт худудида жойлашган 650м. ариқ тозаланди;

   · Худудлар 4.6г. супуриб тозаланди ва 6.6т. мусор олиб чиқиб ташланди;

   · Бир дона техника жалб этилди;

   · Институт атрофида жойлашган панжаралар артиб тозаланди;

   · Панжаралар жойлашган деворларнинг тушган жойлари қайта ремонт қилинди ва оқланди;

   · Бардюралар оқланди;

   · Институт боғи ерлари ағдарилди ва шакл берилди;

   · Барча хоналарда тозалик ишлари олиб борилди;

   · Эшик ва деразалар, фосадлар ювиб тозаланди;

19-20  август  кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.

 

 

Подробна
  • Просмотрена: 196

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

   Кейинги йилларда институт профессор-ўқитувчилари ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан доимий равишда алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, хорижий мамлакатларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларни ўқишга жалб этиш билан биргаликда хорижий таълим муассасалари олимлари билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда бир қатор чет эл элчихоналари билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик 

 

   Ана шундай ҳамкорликлардан бири сифатида 2017 йилнинг 17-августь куни Жанубий Корея Республикасининг "SHINHAN” университети Марказий Осиё Реклама бўлими бошлиғи Young-Jin Jung (Йонг-Жин Жунг) билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда "Траспортда ахборот тизимлари” кафедраси мудири, т.ф.д.,профессор ва институтнинг бир қатор профессор-ўқитувчилари А. Мухитдинов, Б.Саттивалдиев, Ш.Хакимов ҳамда Халқаро алоқалар бўлими ходими Д.Турғуновлар қатнашишдилар.

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

   Учрашувда икки Олий таълим муассаси вакиллари бир-бирлари билан ўз таълим муассасаси таркиби ва тизими тўғрисида қисқача маълумот алмашишди. Шу билан бир қаторда учрашувда талабалар алмашинуви, магистратура, доктарантура, қисқа ва узоқ муддатли стажировкада таҳсил олиш масалалари юзасидан фикр мулоҳазалар юритилди.

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

Учрашув иштирокчилари бир-бирларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Халқаро алоқалар бўлими

Подробна
  • Просмотрена: 278