Счетчики

Komillik sari gazetasi Aprel

Batafsil
  • Просмотрена: 245

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисида

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли фармойиши ижроси юзасидан олий таълим муассасаларида китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб қилиш қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ташкил этилди.

Тадбирда "Дўстлик” ордени соҳиби, шоир Абдумажид Азимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Адиба Умировалар иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича ўтказилган тадбир тўғрисида   Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича Б.Умаров кириш сўзи билан очиб, интернет ва бошқа замонавий ахборот технологиялари жадал ривожланаётган бугунги кунда ёшларда китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини шакллантириш нафақат педагоглар, балки барчамизнинг муҳим вазифамиздир. Китобга меҳр қўйган, китоб орқали дунёни англаган инсон ёмонликдан йироқ бўлади, эзгулик ҳақида ўйлайди, эзгу ишлар қилишга интилади. Устоз-мураббийлар эса ёш китобхонларга адабиётни танлашда тўғри ва керакли йўналишларни кўрсатиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Batafsil
  • Просмотрена: 233

Халқаро ҳамкорлик йўлида

   Жорий йилнинг 20 апрель куни Германиянинг DEUGRO Group компанияси президенти Клаус Хильперт (Klaus Hilpert), ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нинг МДҲ давлатлар бўйича вице-президентиСергей Годлевский, ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нингдиректор ўринбосарлари Александр Рутман, Евгения Генкина ва ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нинг Ўзбекистондаги вакили Леонид Вершинскийлар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюришди.

Халқаро ҳамкорлик йўлидаХалқаро ҳамкорлик йўлида

Batafsil
  • Просмотрена: 283

"Транспорт воситпаларини маст холда бошқариш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги ва уларни олдини олиш” мавзусида ўтказилган давра суҳбати

   Жорий йилнинг 20 апрель куни институтнинг 5-6 аудиторияларида "Мураббийлик соатлари” доирасида Миробод тумани суди ва Миробод тумани прокуратураси билан ҳамкорликда"Транспорт воситпаларини маст холда бошқариш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги ва уларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

   Тадбирни Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов очиб берди ва кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди.

   Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Batafsil
  • Просмотрена: 232

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Тасвирий ва амалий санъат фестивалида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари ташрифи 

   Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Тасвирий ва амалий санъат фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида турли вазирлик ва идоралар, ижодий ташкилотлар вакиллари, санъатшунослар, рассомлар, ҳунармандлар, мамлакатимиздаги элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 100 нафар профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари қатнашдилар. Фестиваль очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда Биринчи Президентимиз И.А.Каримов асос солган миллий тасвирий санъатни янада равнақ топтириш, унинг бетакрор мактаб ва анъаналарини бойитиб бориш, ижодкор ёшларни хар жихатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар бугунги кунда ҳам изчил давом эттирилаётганлигини таъкидладилар. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган. Кўргазмалар Марказий кўргазмалар зали, Тошкент Фотосуратлар уйи, Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейи, Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон давлат санъат музейида ўтказилади. Кўргазмада ёшларнинг бадиий, амалий санъат бўйича ижод намуналари намойиш этилган. Санъат хафталиги тадбири ғоят қизиқарли ва рангбаранг бўлиб, уларда мамлакатимиз турли ҳудудларидан келган ижодкорлар, мусаввирлар, халқ амалий санъат усталари, дизайнерлар, хайкалторашларнинг ўзаро ижодий мулоқоти учун қулай шароит яратилган.
Batafsil
  • Просмотрена: 228

HARBIY XIZMATNI O‘TAGAN FUQAROLARNING IMTIYOZLARI

   O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni o‘tab bo‘lgan fuqarolarga imtiyozlar tizimini takomillashtirishga oid chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi 2012 yil 31 maydagi PQ-1765-son qaroriga o‘zgartirish kiritish to‘g‘risida”gi 2017 yil 4 apreldagi PQ-2867-sonli Qarori to‘g‘risida

  Ma’lumki, "fuqarolarning muddatliharbiy xizmatni o‘tashi samaradorligini oshirishning moddiy, axloqiy va ma’naviyrag‘batlantirishni yanada kuchaytirish zarurligini hisobga olib; harbiyxizmatni tugatayotgan yoshlarni rag‘batlantirishning ahamiyatini, ularning o‘qishnidavom ettirishi va mamlakat oliy o‘quv yurtlariga o‘qishga kirishi uchun imtiyozva sharoitlar yaratishni e’tiborga olib”, O‘zbekistonRespublikasi Prezidentining qator qarorlari qabul qilingan.

   "O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni o‘tayotgan harbiy xizmatchilarga beriladigan imtiyozlar tizimini yanada takomillashtirish chor-tadbirlar to‘g‘risida”gi 2005 yil 31 oktyabrdagi PQ-213-son qarori;

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining «O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni o‘tab bo‘lgan fuqarolarga imtiyozlar tizimini takomillashtirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida» 2012 yil 31 maydagi PQ–1765-son qarori shular jumlasidandir.

HARBIY XIZMATNI O‘TAGAN FUQAROLARNING IMTIYOZLARI

http://edu.uz/uz/news/view/601

Foydalanilgan manbaa     

Batafsil
  • Просмотрена: 296

"Миллий либосларимиз - бизнинг фахримиз” мавзусида
ташкил этилган кўргазма

   Ёш авлодни миллий қадриятларимизни ҳурмат қилишга ўргатиш, миллийликка кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Миллий либосларимиз - бизнинг фахримиз” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Тадбирда Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов сўзга чиқиб, кийим ва кийиниш – давр маданияти, маънавиятнинг амалий намунасидир. Мустақиллик даврида кийниш маданияти ҳам тубдан ўзгарди, бетакрор, хилма хил миллий матоларимиз, миллий либосларимизга ўзгача муносабатда қараладиган бўлди. Уларга нафақат юртимизда, балки хорижий давлатларда ҳам қизиқиш ортмоқда. Атлас, адрас каби миллий матоларимиз хар қандай аёл ва қизларнинг хуснини очади. Бундан ташқари, улар табиий бўлгани учун улар соғлиққа зарари йўқлиги, қулайлиги исботланган. Хозирги кунда ёшларнинг кийнинш маданияти долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки кийиниш маданияти шарм-ҳаё, орият тушунчалари билан чамбарчас боғлиқдир. 

Ҳар бир халқнинг тарихи, удуми бўлганидек шарқ халқларнинг ҳам ўзига хос удумлари, тарбия воситалари, одоб-ахлоқ мезонлари бор. Шарқ халқларида, жумладан ўзбекларда шарм-хаё, иффатлилик энг улуғ, муқаддас ҳисобланади. Бу эса кийиниш маданиятида яққол акс этишини таъкидлайди.

Batafsil
  • Просмотрена: 282

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги
Р.Глиэр академик лицейининг "Анъанавий ижрочилик” бўлими томонидан
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида намойиш этилган концерт дастури.

   Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзияевнинг мумтоз мусиқаларни асраб авайлаш, уни ёшларимиз орасида кенг маънода тарғиб қилиш мақсадида қабул қилинаётган қарорларини ижросини таъминлаш максадида, 2017 йил 15 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти маданият саройида Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейининг "Анъанавий ижрочилик” бўлими ўқувчилари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

   Ушбу концерт дастурида «Боғ аро», «Фасли навбаҳор ўлди», «Феруз I», «Мастоналарга куйладим», «Дуторим», «Эй санам», «Парво этиб кет», «Ўхшайдику», «Она», «Яхшилиғ», «Барно бўлинг», «Ўзбекистон» каби санъатимиз хазинасининг сара дурдоналари ўрин олган бўлиб, жонли ижродаги концерт намуналари барчага юқоринки кайфият улашди.

Концерт якунида институт ректори А.Рискуклов томонидан концерт дастурини юқори савияда ўтказилишида ўз ҳиссасини қўшган РИМАЛ "Анъанавий ижрочилик” бўлими мудири Рахматулло Нуруллаев, ансамбль раҳбари Муроджон Норқузиев хамда лицей ўқувчиларига миннатдорчилик билдирди ва ташаккурнома тақдим этди.Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида намойиш этилган концерт дастури.Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида намойиш этилган концерт дастури.Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида намойиш этилган концерт дастури.

Batafsil
  • Просмотрена: 195

"Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2016 йилнинг 13 декабрида тасдиқланган "2017 йилда аҳоли бандлиги Дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4.1-банди ҳамда ахолини бандлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан 2016/2017 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни интелектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 8 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида иш берувчилар иштирокида "Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

 

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

Batafsil
  • Просмотрена: 281

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.

 

   Жорий йилнинг 11 апрель куни А.Нваоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Академик соат” рукни остида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Транспорт логистикаси” кафедраси катта ўқитвчиси Г.Хакбердиева, "Назарий механика ва материаллар қаршилиги” кафедраси ассистенти З.Шаропов ва 30 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар.

   Учрашувни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори вазифасини бажарувчи У.Тешабаева очиб, кутубхонанинг тарихи ҳамда ҳозирги куни ҳақида маълумот берди. У.Тешабоева Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Академик соат” рукни остида Ўзбекистонда фан-техника ривожига ўз ҳиссасини қўшган олимлар билан учрашувлар ўтказиш анъанага айланганлиги ҳамда бугунги учрашув энергетик олим Жўра Абдуллаевнинг ҳаёт ва илм йўлига бағишланганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  Суҳбат давомида академик Жўра Абдуллаев энергетика соҳасига кириб келишига сабаб бўлган омиллар, уни бу соҳада ром этган кашфиётлар ва ўзининг илмий изланишлари ҳақида сўзлаб берди.

"Академик соат” рукни остида ташкил этилган учрашув иштирокчилари олимнинг ҳаёти ва илм йўлини ёритувчи китоблар кўргазмаси билан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.
Batafsil
  • Просмотрена: 213