• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

 

Ўзаро ҳамкорлик

   Жорий йилнинг 4-5 ва 11-13 апрель кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтнинг кичик мажлислар залида Германиянинг Любек университети профессори БОДО БИДЕРМАНН нинг инглиз тилида "Германия ва Европада таълим тизими”, "Тармоқли автомобил йўлларини лойиҳалаш учун йўриқномалар”, "Умумий фойдаланувдаги йўлларни лойиҳалаш учун йўриқномалар”, "Йўл қопламалари учун стандартлар” (Шаҳар ва шаҳардан ташқари йўллар). "Йўлнинг конструкцияси (материаллар)” ва "Йўллар менджменти ва йўллар холатининг баҳолаш” мавзуларида презентация тақдитмотлари тақдим этилди.

   Ушбу семинарларда институтимиз профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва талабалар, ҳамда Корея Республикасининг "Транспорт инжиниринг” бўйича ихтисослашган мутахассис д-р Пьёнг Ун ЧЭ ва Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги эксперт-консультанти НАРИКАВА Кацуо (Narikawa Kazuo)лар ҳам иштирок этишди.

Семинарни институт ректори А.Рискулов очиб берди.

Ўзаро ҳамкорлик

 

Подробнее
  • Просмотров: 62
  • Комментариев: 0

 

ЭЪЛОН

 


 

Подробнее
  • Просмотров: 127
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси
институтида "Наврўзиннг муборак Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири

 

     Халқимизнинг доимо орзиқиб, интизор бўлиб кутадиган Янги кун ва янги фасл дебочаси, шарқона янги йилнинг бошланиши Наврўз айёми ўзининг маъно-мазмуни, кўрки таровати, теран фалсафаси билан бошқа байрамлар орасида алоҳида ўрин тутади.

Тошкент  автомобиль йўлларини лойиҳалаш,  қуриш ва эксплуатацияси институтида “Наврўзиннг муборак Ўзбекистоним!” шиори остида  байрам тадбириНаврўз табиат очилиши, уйғониш ва янгиланиш фасли бўлиб Шарқ дунёсидаги энг қадимий, биз учун асл миллий, ғоят ардоқли ва эъзозли байрамдир. Наврўз ўзгача бетакрор бир олам бўлиб, инсон зотини табиат билан доимо уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашга даъват этадиган ўзаро мехр-оқибат, қадр-қиммат, хайру-саховат рамзи ва белгисидир.

 Мустақиллик йилларида бу байрам изчил ривожланди, такомиллашди, унинг мазмун-мохияти бойиди ва эзгулик  билан янги қирралари намоён бўлди

Жорий йилнинг 25 март куни институтимизда эзгулик, бағрикенглик ва нафосат байрами бўлмиш "Наврўз” муносабати билан "Наврўзиннг муборак Ўзбекистоним!” шиори остида катта байрам тадбири ташкил этилди.

Тошкент  автомобиль йўлларини лойиҳалаш,  қуриш ва эксплуатацияси институтида “Наврўзиннг муборак Ўзбекистоним!” шиори остида  байрам тадбири

Подробнее
  • Просмотров: 150
  • Комментариев: 0

 

Komillik sari gazetasi

 

Подробнее
  • Просмотров: 138
  • Комментариев: 0

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

Подробнее
  • Просмотров: 151
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2016/2017 ўқув йили битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган учрашув

 

   Маълумки, янги иш ўринлари ташкил этиш, бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари доимо мамлакатимиз раҳбарияти ва Президентимизнинг эътибор марказида.

    Битирувчи кадрларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида энг аввало уларни тайёрлаш сифати ва рақобатдошлигини ошириш бўйича ишларни қай даражада самарали ташкил қилганлигига, мутахассисларни етказиб беришга боғлиқ.

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти кичик мажлислар залида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ИИББ кадрлар билан ишлаш бўлим бошлиғи майор Сотволдиев Отабек, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙНБ кадрлар бўлим бошлиғи майор Холиқов Шухрат, Миробод тумани ИИБ бошлиқ ўринбосари подполковник Отабек Қодиров, Миробод тумани ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш бўйича катта инспектори майор Гулънора Холиқова ва Миробод тумани ИИБ инспектори Исомутдинов Равшан Рахмоновичлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган учрашув

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 137
  • Комментариев: 0

"Сиз мутолаа қилган китоб”

 

   Бугун инсоният тараққиётида мутафаккирлар муҳим ўрин тутган. Барча буюк шахслар, олимлар, адиблар ўз ижоди ва тинимсиз меҳнати билан жаҳон цивилизацияси ривожи, оддий китобхон қалбида мутолаа маданияти ва юксак маънавиятини шакллантиришга улкан ҳисса қўшган.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросидан келиб чиқиб, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари ўртасида китоб мутолаасига бўлган эътибор кенгайиб бормоқда.

  

Сиз мутолаа қилган китоб

Подробнее
  • Просмотров: 148
  • Комментариев: 0

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш

 

   Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимидаги мавжуд муаммо ҳамда камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини "Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди.

Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сохавий хизмачилари билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунларида бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

 

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш

 

Подробнее
  • Просмотров: 168
  • Комментариев: 0

СЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН АЁЛ

    СЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН АЁЛАйни кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам шукуҳи кезмоқда.Баҳор тароватидан кўнгиллар яйрайди. Шундай гўзал кунларда халқимизнинг азалий эзгу одатлари янада яққол намоён бўлади. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш фасли бўлган баҳорда табиат уйғониб, атроф ўзгача чиройга эга бўлади.Табиатнинг фусункорлигига ҳамоханг тарзда байрамларни халқимиз кўтаринки кайфият билан нишонлайди. Анашундай байрам тадири бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам ташкил этилди.

    Тадбирни институт ректори А.Рискулов байрам тадбирини очиб бевосита Президентимиз рахнамолигида мамлакатимизда аёлларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, оила, оналик ва болалик манфаатларини ҳимоялаш, жамиятда соғлом турмуш тарзи ғояларини мустаҳкам қарор топтириш масалаларига уствор аҳамият қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, кўп йиллардан бери сидқидилдан мехнат қилаётган, фидойи ва фахрий аёлларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миробод тумани хокимлиги, институт ректорининг Фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

СЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН АЁЛСЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН АЁЛ
Подробнее
  • Просмотров: 150
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир қатор профессор-ўқитувчи ва талабалари Тошкент шаҳридаги "30-Меҳрибонлик уйи”га ташриф уюштиришди.

 

   Анъанага кўра 8 март - Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан 1 март куни институт "Мухандислик педагогикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 107-14 гуруҳталабаларининг "30-Меҳрибонлик уйи”га байрам ташрифи уюштирилди.

   Ушбу хайрли анаънага кўра байрам тадбири кутубхонадаўтказилди. Тадбирни кафедра мудири В.Варга очиб берди ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига яратилган шарт-шароитлар, уларнинг муносабатлари, доимий равишда давлатимиз ва фуқоролар тамонидан эътиборда эканликларини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек В.Варга меҳрибонлик уйи раҳбарияти ҳамда жамоа аъзоларини 8 март ва Наврўз байрамлари муносабати билан табриклади ва ўзининг дилидаги самимий эзгу ниятларини билдирди.


 

Подробнее
  • Просмотров: 109
  • Комментариев: 0

Yangiliklar