• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб магистратура мутахассисликларида битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари

 

  • Ko'rip chiqildi: 543

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб кундузги бакалавр таълим йўналишларида битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати

 

  • Ko'rip chiqildi: 526

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб сиртқи бакалавр таълим йўналишларида битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари (энг кам ойлик иш ҳақи баробарида)

 

  • Ko'rip chiqildi: 650

2018/2019 Ўқув йилининг бакалавр сиртки таълими учун кабул квоталари

 

  • Ko'rip chiqildi: 2302

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат Қўмитаси ҳузуридаги
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ёш олимлари Германия ҳамда Польша давлатларига амалий ташрифлари ташкил этилиб, халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этишди

Халекро илмий-амалий конференцияда иштирок этишди   Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат Қўмитаси ҳузуридаги Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ёш олимлари 2018 йил 21-26 июнь кунлари Германия давлати Бонн шаҳридаги Александр фон Гумболдт фондига ташрифи ва 27-30 июнь кунлари Польша давлати Катовице шаҳридаги Силезия технология университетида ташкил этилган "Транспорт муаммолари-2018” номли халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этишди. Ташрифларнинг биринчи куни Германия давлати Бонн шаҳридаги Александр фон Гумболдт фондига ташриф билан бошланди. Ташриф жараёнида фонд директори ўринбосари доктор Клаус Мандерла (Klaus Manderla) Александр фон Гумболдт фонди тўғрисида батафсил маълумотлар берди Шу билан бирга бугунги кунда Германияда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнида инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда Александр фон Гумболдт фонднинг дастурлари доирасида яратилган инновацион ишланмалар билан танишилди.

 

Халекро илмий-амалий конференцияда иштирок этишди 

 

  • Ko'rip chiqildi: 236

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди

 

   Инсон ҳаётида хиёнат қилиб бўлмайдиган мутлақ дахлсиз тушунчалар бор: Ватан, она, ғурур, дўстлик, муҳаббат… Ҳарбий қасамёд эр йигит ҳаётида бир бора содир бўладиган ва умрбод барқарор қоладиган ниҳоятда муҳим ҳодиса экани билан характерланиб, мазкур саноқда фахр билан тилга олинади.

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг 2018 йил 6 июндаги 93-т-сонли буйруғи талабларига ва белгиланган турдаги назоратларни яхши топширган институт ҳарбий кафедраси талабаларининг ўқув йиғини режасига асосан жорий йилнинг 1 июль куни Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда институт профессор-ўқитувчилари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди 

  • Ko'rip chiqildi: 202

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ва "Йўл лойиҳа экспертиза” УК ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли ва 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иктисодиёт соҳалари ва тармокларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли ҳамда 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775 сонли Қарорларида белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 3 июнь куни институтнинг "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ва "Йўл лойиҳа экспертиза” УК ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

"Йўл лойиҳа экспертиза” УК ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди  

  • Ko'rip chiqildi: 177

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июнь "Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшларига байрам табриги йўллади. 

  • Ўзбекистон ёшларига байрам табриги.
  • Қадрли ёшлар, азиз ўғил-қизларим!

    Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни мамлакатимизда биринчи марта нишонланаётган қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

   Мана шундай қувончли кунда, аввало, юртимизда кейинги пайтда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётганини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.

   Келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш биз олиб бораётган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши бўлиб, бу йўлда улкан ишларни амалга ошираётганимиз сизларга яхши маълум, албатта.

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

  • Ko'rip chiqildi: 185

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида "30 июнь – "Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

 

    Бугунги кунда мамлакатимизда иқтидорли ёшларимиз кўпчиликни ташкил этади. Ана шундай иқтидор эгаларини эътироф этиш, ёшларнинг қалбида шу юртга нисбатан дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ташаббускор ва истеъдодли ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишига имкон яратиш мақсадида "30 июнь-" Ёшлар куни” муносабати билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

   Тадбирда институт "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов сўзга чиқиб, барча талаба-ёшларни байрам билан табриклади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь "Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.Байрам табригида берилган қуйидаги жумлаларга алоҳида тўхталиб,Қадрли ўғил-қизларим!

Бугунги байрам кунида барчамизнинг умид ва ишончимиз бўлган сиз, азиз ёшларнинг эришган ютуқларингиз билан бирга янги вазифалар, ечимини кутиб турган камчилик ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақида сўз юритишимиз табиийдир.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида “30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

 

  • Ko'rip chiqildi: 202

"УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ”

   Айтиш жоизки, мустақилликдан сўнг илм, маънавият, маърифат, таълим-тарбияга катта эътибор бериб келинмоқда. Айниқса, талабаларнинг маънавий савиясини бойитиш, устозларга ва шу орқали улар қолдирган бой меросга бўлган ҳурмат-эҳтиромни ошириш нафақат давр талаби, балки ижтимоий воқеликнинг муҳим йўналишидир.

    Мазкур эзгу мақсад йўлида Ўзбекистон йўлсозларининг Устоз-шогирд учрашуви ва биринчи йўлчи олима, йўл усталари устози, Аъло Расуловна Қодирова-Эшанходжаева таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 23 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Устоз-шогирд” рукнида "Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ 

 

  • Ko'rip chiqildi: 196

    Til, Язык, Language


Yangiliklar