Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимини янада мустаҳкамлаш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятда қонун устувор бўлишига эришиш, амалдаги қонунлар моҳиятини ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш, хуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, Ватанга мухаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, қонунлар тарғиботи орқали ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ҳуқуқбузарлик холатлари, жиноятчилик иллатларини олдини олиш ҳамда бутунлай бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 26 йил ҳамда "Инсон хуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилинганлигига 70 йил тўлиши муносабати билан "Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танлови ташкил этилди. Кўрик-танловда институтнинг факультетлари талабаларидан ташкил топган 4 та жамоа, жумладан, "Қалқон”, "Ёш тарғиботчилар”, "Ёшлар”, "Адолат” жамоалари 3 та шарт бўйича ўз билимларини синашди.
Иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларга ўз ижодий салоҳияти ва иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида 2018 йил 15 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуататцияси институти талабалари ўртасида "Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг "Ёшлар кубоги” босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танловда институтимиз ёшларидан ташкил топган 4 та "Амакимнинг жиянлари”, "Оригинал”, "Супер смайл”, "Логист” жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Кўрик-танловни ўтказиш Низомига мувофиқ жамоалар томонидан тақдим этилган қизиқарли танишув ва саломлашиш, қизиқарли ва чиройли сўз ўйинлари, талабалар ҳаётидан олинган саҳна кўринишлари ҳамда мусиқий чиқишлар томошабинларга манзур бўлди.
Ўзбекистонда автомобиль ва йўл соҳалари учун замон талаблари даражасида юқори малака ва илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ўзбекистонда автомобиль транспорти, йўл корхоналари ва автомобилсозлик заводлари учун бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган етакчи олий ўқув юртидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3514-сон қарори ҳамда мазкур қарорнинг 1-иловасидаги «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти томонидан жорий йилнинг 8 ҳамда 16 декабрь кунлари талаба-ёшларнинг "Занги Ота зиёратгоҳи”га саёҳатлари уюштирилди. Саёҳат давомида талабаларга маҳалий гид ҳамроҳлигида зиёратжойнинг тарихи ва бугуни ҳақида қимматли маълумотлар берилди.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.
1- декабрь "Халқаро ОИТСга қарши кураш куни" муносабати билан жорий йилнинг 30 ноябрь куни институтда "Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз!" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази юқумли касалликлар шифокори Н.Б.Новикова ҳамда институт шифокори М.Раззоқова иштирок этиб, ОИТС/ОИВ касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳақида маълумотлар беришди. Тадбир тарғиботнинг тақдимот усулидан фойдаланиб, интерфаол услубда ўтказилди.
Ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт ўйинларига жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, профессор-ўқитувчи, ходим ва талабаларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, дарсдан ташқари вақтларда институт таркибидаги спорт объектларидан институт жамоасининг фойдаланишини ташкил этиш мақсадида институт профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ишчи ходимлар ўртасида спортнинг оммавий турлари жумладан, шашка ва шахмат бўйича жорий йил 30 ноябрь куни "ИНСТИТУТ ЧЕМПИОНАТИ" бўлиб ўтди.
Мусобақалар давомида қуйидаги натижалар қайд этилди:
Шахмат |
Шашка |
1.Намозов С. - 146-17 2.Одинаев Ш. - 259-18 3.Тошпўлатов М. - 132-17 |
1.Абдуллайев Ж. - 124и-16 2.Абдуқодиров Х. - 240-17 3.Бакиров Ш. - 174-18 |
Мусобақа якунида ғолиб деб топилган профессор-ўқитувчилар, талабаёшлар институт раҳбариятининг эсдалик совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Буюк Британиянинг "Armfield LTD” компанияси томонидан "Замонавий ўқув ва илмий лаборатория жихозлари” мавзусида жорий йилнинг 29 ноябрь куни семинар ташкил этилди. Семинарда Республиканинг 20 га яқин олий таълим муассасалари вакиллари билан бир қторда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири Р.Худайкулов иштирок этди. Айни кунларда "Armfield” компанияси 100 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан доимий ҳамкорлик қилиб, мазкур билим даргоҳларида лаборатория жиҳозларини назорат қилиш ҳамда сервис хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган.
Семинар давомида "Armfield” компаниясининг ташкил топиши ва фаолиятини ривожланиши, компания томонидан кўрсатиладиган сервис хизмат турлари ҳамда тўғрисида маълумот берилди. Компаниясининг лаборатория жиҳозларидан фойдаланишда яратилган қулайликлар ҳамда имкониятлар ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.
Конституция – халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуғидир. Бир сўз билан айтганда, Конституциямизнинг асосий моҳияти – инсонга муносиб ҳаёт шароитлари яратиш, уни бахтли қилишдан иборат. Конституциямиз ҳар бир шахсга ҳар томонлама ҳақ-ҳуқуқининг қонун билан муҳофаза қилинишини ҳам ҳуқуқий мустаҳкамловчи асосий хужжатдир. Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида "Конституция ва қонунларни ўрганиш” ойлиги доирасида институтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма олти йиллиги муносабати билан "Конституция– ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида ҳуқуқий тадбир ташкил этилди.
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган мамлакатлардаги техника тараққиётини маҳсули сифатида кинофилмьларсиз тасаввур эта олиш қийин албатта. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 23 октябрдаги 17-сон баёнига асосан, "PROlogue” кинофестивали доирасида танловга қўйилган хорижий ва миллий фильмлар намойишлари ҳамда Россиялик таниқли кино усталари томонидан ўтказилган маҳорат дарслари жорий йилнинг 27-30 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрининг "Премьер Холл” кинотеатрида ташкил этилди.
Мазкур кинофестивалда институтнинг 65 нафар талаба-ёшлари иштирок этиб, таниқли киноусталарнинг маҳорат дарсларида ҳамда "Ўзбеккино” Миллий Агентлига томонидан ўзбек киносининг ёрқин юлдузларини муносиб тақдирлаш маросимида иштирок этиб, совриндорлар томонидан ижро этилган асарлардан намуналар томоша қилишди.