• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
  • Ko'rip chiqildi: 379

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ва ягонамсан, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида "Мустақиллик дарси” ўтказилди

    Мустақиллик-бу ҳуқуқ демакдир. Мустақиллик туфайли биз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

Копия 1

   Истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз. Айни кунларда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан барча олий таълим муассасалари сингари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари институтнинг барча 1-курс бакалавриат босқичи талабалари учун Мустақиллик дарслари ўтказилди.

     Ушбу дарслар давомида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сон қарори, "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоянинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурида белгиланган устивор вазифалар юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқи ҳақида талабаларга тушунчалар берилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ва ягонамсан, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида "Мустақиллик дарси” ўтказилди 

  • Ko'rip chiqildi: 127

ТАЛАБАЛИККА БАҒИШЛОВ

   Инсон умрининг энг унутилмас онлари талабалик даврига тўғри келади, деган фикр замирида улкан маъно мужассам. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ўқишга қабул қилинган талабалар учун ҳар йилги анъанага кўра "Талабаликка бағишлов” деб номланган маънавий-маърифий тадбир жорий йилнинг 5 сентябрь куни ташкил этилди. Тадбирни ўзбегимнинг миллий карнай-сурнай садолари остида барча меҳмонлар, профессор-ўқитувчи, ходим ҳамда талабалар институтнинг кириш қисмида ўзбекона кутиб олинди.

ТАЛАБАЛИККА БАҒИШЛОВ 

 

   Асосий байрам тадбири институт Маданият саройида ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан очилди ва "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил қилинди. Тадбирда институт ректори А.Рискулов барча йиғилганларни ва бу йил институтга ўқишга кириб, талаба деган номга сазовор бўлган 1-босқич талаба-ёшларни байрам билан қутлади, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти билан барчани таништириб, талабаларни фақат олдинга қараб олға бориш, билдирилган ишончни муносиб равишда оқлашга яна бир карра даъват этди.

  • Ko'rip chiqildi: 137

Komillik Sari Gazetasi

 

  • Ko'rip chiqildi: 310
  • Avtor: admin
  • 6-09-2018, 16:19
  • Toifalar: ---

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЧЎҚҚИЛАРИ

   Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш бугунги кунда олий таълим муассасалари олдида турган асосий вазифалардан биридир.

    Жорий йилнинг 22-24 август кунлари Москва давлат автомобил йўллари техник университети олимларидан иборат делегация Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида қабул қилинди. Учрашувнинг илк кунида Москва давлат автомобил йўллари техник университети (МАДИ) ректори Кустарев Геннадий Владимирович, университетнинг "Йўл қурилиш материаллари” кафедраси мудири Васильев Юрий Эммануилович ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори проф. А.Рисқулов ва "Транспорт воситалари” кафедраси мудири проф. А.Мухитдиновлар иштирокида ташкил қилинган музокарада қўшма дастурлар ва ҳамкорлик имкониятлари, шу жумладан, 2017 йилда имзоланган меморандум имкониятларидан кенг фойдаланиш йўллари юзасидан фикр алмашилди.

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЧЎҚҚИЛАРИ 

 

  • Ko'rip chiqildi: 113

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида"ЮРТ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГНИ ҚЎШ!” шиори остида жорий йилнинг 18 август куни ташкил қилинган ҳашар ҳақида
МАЪЛУМОТ

    Ҳашар-халқимизнинг минг йилликларга бориб тақалувчи қадимий қадриятларидан бири ҳисобланиб, ҳали-ҳанузгача бу анъана улуғланиб келинмоқда.

Ушбу қадриятнинг энг эътиборли жиҳати шундаки, ҳашар меҳнат жамоаларидаги ҳамжиҳатликни, бирдамликни янада кучайтирибгина қолмай, ёшларимизни табиатга бефарқ бўлмаслик, атроф-муҳитни озода тутишга ундаш ва энг асосийси уларни халқимизнинг азалий қадриятларидан саналган "Ҳашар” тадбирига бўлган муҳаббатини уйғотишга хизмат қилади.

   Шу маънода, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган "2018 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги, 18-19 август кунлари умумхалқ ҳашарини ташкил этиш ҳамда Қурбон ҳайитини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га биноан, барча олий таълим муассасалари сингари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлари ҳамҚурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш ва Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллик айёмига қизғин тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг18-19 август кунлари эълон қилинган умумхалқ хашарида "Юрт ободлигига ўз ҳиссангни қўш!” шиори остида уюшқоқлик билан иштирок этишди.

   Институт доирасида ҳашарни ташкил қилиш борасида олдиндан махсус тайёргарлик кўрилди, ҳашар учун зарур бўладиган иш қуроллари жамланди, турли гул кўчатлари тайёрланди ва белгиланган режа асосида институт худуди кафедраларга тақсимлаб, вазифалар белгилаб берилди.

   Жорий йилнинг 18 август куни эрта тонгдан ташкил қилинган ҳашар давомида институт худудида 120 нафардан профессор-ўқитувчи ва ходимлар ва институтнинг 5 ва 8-сонли ТТЖда 30 нафардан ортиқ талаба-ёшлар ҳамда Бектемир туманидаги "Қуёшча нури” номли маданият ва истироҳат боғида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва 50 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокида худудлар бегона ўтлардан, дарахтларнинг ортиқча шох-шаббаларидан тозаланди, йўлак четлари(бардёр) ҳамда дарахтлар оқланди, ерлар юмшатилиб янгидан гул қўчатлари ўтказилди.

   Институт жамоасининг умумхалқ хашаридаги иштироки жорий йилнинг 19 август куни давом эттирилади, барчани бирдамликка ва умумхалқ хашарида фаол иштирок этишга чақириб қоламиз!

 

 

"Маънавият ва маърифат” ва

иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими
  • Ko'rip chiqildi: 195

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

    Пойтахтимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида "Замонавий автоматлашган геотехник комплекс жиҳозлар” мавзусида жорий йилнинг 26-27 июль кунлари "ГЕОТЕК илмий ишлаб чиқариш корхонаси” (Россия) билан ҳамкорликда "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти – "O‘zGASHKLITI” Давлат унитар корхонаси томонидан илмий семинар ташкил этилди.

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ 

 

   Семинарда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири т.ф.б.ф.д. (PhD) Р.Худайкулов ва т.ф.н. доц. Б.Салимова ҳамда соҳа мутахассислари ва илмий текшириш институти вакиллари иштирок этишди.

  • Ko'rip chiqildi: 217
  • Avtor: admin
  • 1-08-2018, 13:33
  • Toifalar: ---

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 30 июль куни Миробод тумани хокимлиги томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

 

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 30 июль куни Миробод тумани хокимлиги томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

   Тадбирда Тошкент шахар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Максумов, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Ахмедов, Миробод туман ҳокими Ш.Пўлатов, Миробод туман прокурори А.Ахунов, Миробод туман ИИБ бошлиғи М.Миралимов, Миробод туман ДСИ бошлиғи М.Аҳмаджонов, туман хокимлиги вакиллари, Миробод тумани МФЙ раислари ва фуқаролар, туманнинг турли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 30 июль куни Миробод тумани хокимлиги томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди. 

  • Ko'rip chiqildi: 202

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг МУРОЖААТИ

 

  • Ko'rip chiqildi: 501
  • Avtor: admin
  • 19-07-2018, 17:16
  • Toifalar: ---

"ОҚ ЙЎЛ СИЗГА БИТИРУВЧИ”

 

   Ўзбекистонда автомобил ва йўл соҳалари учун замон талаблари даражасида юқори малака ва илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ўзбекистонда автомобил транспорти, йўл корхоналари ва автомобилсозлик заводлари учун бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган етакчи олий ўқув юртидир. Институтда талаба-ёшларнинг пухта билим олиб автотранспорт ва йўл хўжалиги соҳасида мутахассис бўлиб етишишлари учун барча қулайликлар яратилган.   Айни вақтда таълим даргоҳида Автомобил транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси ва Автомобиль йўллари ва сунъий иншоатлар факультетларида ҳамда Магистратура бўлимида малакали кадрлар тайёрлаб келинмоқда. 2017/2018 ўқув йилида институтни 513 нафар бакалавр ҳамда магистратура босқичида 32 нафар талаба-ёшлар тамомлаб, катта ҳаётга йўл олдилар.   Жорий йилнинг 2 июль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 2017/2018 ўқув йили давомида битирувчи талабаларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда турли компания ва ташкилотлар вакиллари, фахрий меҳмонлар, битирувчи ёшларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

 

 

  • Ko'rip chiqildi: 219