• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
  • Avtor: admin
  • 23-08-2017, 15:37
  • Toifalar: ---

19-20 август кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.

19-20  август  кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр- оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, институт ҳудудларини ободонлаштириш, барча ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш, 2017-2018 ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 19-20 август кунлари умумхалқ ҳайрия хашари ташкил этилди. Икки кун давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Институт ҳудудларидаги гул кўчатлари, манзарали ва мевали дараҳтлар оқланиб, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди.

Институт худудига қарашли барча жойларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 200 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлар жалб қилинди ва қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 

  • Ko'rip chiqildi: 688

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

   Кейинги йилларда институт профессор-ўқитувчилари ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан доимий равишда алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, хорижий мамлакатларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларни ўқишга жалб этиш билан биргаликда хорижий таълим муассасалари олимлари билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда бир қатор чет эл элчихоналари билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Яна бир Корея Республикаси ОТМ билан ҳамкорлик

  • Ko'rip chiqildi: 897

Узбекско-американский симпозиум
по научным исследованиям в области сейсмодинамики сооружений

 

   Как известно, постановлением Президента Республики Узбекистан 
№ПП- 2909 от 20 апреля 2017 года «О мерах по дальнейшему развитию системы высшего образования» предусмотрена реализация широкого круга задач, направленных на кардинальное повышение качества образования и вузовской науки.

   Ташкентский институт проектирования, строительства и эксплуатации автомобильных дорог (ТИПСЭАД) ведет целенаправленную работу по установлению перспективных партнерских отношений с ведущими профильными зарубежными научно-образовательными учреждениями, широкому внедрению в учебный процесс передовых педагогических технологий, активное привлечение к научно-педагогической деятельности, проведению мастер-классов, высококвалифицированных преподавателей и ученых из зарубежных образовательных учреждений-партнеров.

Узбекско-американский симпозиум по научным исследованиям в области сейсмодинамики сооружений 

Отдел международных связей

 

 

  • Ko'rip chiqildi: 955

Хитойлик Zhang Xuming га магистирлик дипломи муборак.

   Институт дунёнинг бир қанча ривожланган давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик шартномаларига эга, жумладан, Корея Республикаси, Малайзия, Индонезия, Хитой, Германия, Испания, Латвия, Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша давлатлари каби олий таълим муссасалари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

 

ХитойликZhang Xuming га магистирлик дипломи муборак.

  • Ko'rip chiqildi: 964

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI AVTOMOBIL YO'LLARI DAVLAT QO'MITASI 

TOSHKENT AVTOMOBIL-YO‘LLARINI LOYIHALASH. QURISH VA

EKSPLUATATSIYASI INSTITUTI

 2017/2018 –O‘QUV YILIDA BAKALAVRLAR TAYYORLASH BO‘YICHA

TA'LIM YO'NALISHLARI

2017/2018 –O‘QUV YILIDA BAKALAVRLAR TAYYORLASH BO‘YICHA TA'LIM YO'NALISHLARI2017/2018 –O‘QUV YILIDA BAKALAVRLAR TAYYORLASH BO‘YICHA TA'LIM YO'NALISHLARI2017/2018 –O‘QUV YILIDA BAKALAVRLAR TAYYORLASH BO‘YICHA TA'LIM YO'NALISHLARI

 


  • Ko'rip chiqildi: 2074

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2580-сонли қарорига мувофиқ Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти қайта ташкил этилди. Мазкур қарор билан институтнинг вазифалари белигилаб берилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика йўл жамғармаси фаоляитини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ 2776-сонли қарорига биноан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўлари давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти қайта ташкил этилиб, унинг тузилмаси ўзгариши муносабати билан институтда тайёрланадиган бакалавриатура йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳам қайта кўриб чиқилди. Бугунги кунда институтда 7 та бакалавриатура таълим йўналишлари бўйича абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда ва 6 та магистратура мутахассисликлари бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши 1 июлдан бошланади. Институтда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашга ихтисослашгани боис, бу ўқув йилида 5 та таълим йўналиши бўйича айнан шу соҳа учун кадрлар тайёрлаши режалаштирилган. Бу мақсадда касб таълими (автомобиль йўллари, кўприклар, туннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромлар қурилиши) йўналиши бўйича 75 та, транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (транспорт иншоотларининг турлари бўйича) йўналиши бўйича 150 та, қиймат инжиниринги йўналиши бўйича 40 та, автомобиль йўллари, кўприклар, туннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш йўналиши бўйича 200 та, шаҳар йўллари ва кўчалари йўналиши бўйича 25 та, бундан ташқари автомобиль транспорти, йўл-қурилиш машиналари ва жихозларининг эксплуатацияси йўналиши бўйича 200 та ҳамда транспорт логистикаси (автомобиль транспорти) йўналиши бўйича 80 та талабалар қабул қилинади. Институт бўйича жами ажратилган квота миқдори 770 тани ташкил қилади. Бу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 190 тага кўпдир. Институтда магистратура мутахасисликлари бўйича 100 та талабалар қабул қилиниши режалаштирилган. Жумладан, транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (транспорт иншоотларининг турлари бўйича) 30 та, автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш мутахссислиги бўйича 10 та, кўприклар, туннеллар ва йўл ўтказгичларнинг қурилиши мутахассислиги бўйича 10 та, шаҳар йўллари ва кўчалари мутахассислиги бўйича 10 та, автомобиль транспорти ва йўл қурилиши техникаларининг эксплуатацияси мутахассилиги бўйича 30 та, транспорт логистикаси мутахассислиги бўйича 10 та талабаларни магистратурага қабул қилиниши режалаштирилган.


  • Ko'rip chiqildi: 1557

МОСКВА ШАХРИДАГИ УЧРАШУВ.

   Жорий йилнинг 15 июнида Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти вакиллари – ўқув ишлари бўйича проректор С.Ниязбеков ва кафедра мудири профессор А.Мухитдиновлар ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш мақсадида Москва шаҳрига ўз ташрифларини бошлади.

МОСКВА ШАХРИДАГИ УЧРАШУВ. 

  • Ko'rip chiqildi: 891

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти 2017/2018 ўқув йили учун магистратуранинг қуйидаги мутахассисликлари бўйича абитуриентлардан хужжатлар қабулини эълон қилади:

  • Ko'rip chiqildi: 1229

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти 2017/2018 ўқув йили учун бакалавриатнинг қуйидаги кундузги таълим йўналишлари бўйича абитуриентлардан хужжатлар қабулини эълон қилади:

  • Ko'rip chiqildi: 1380

Корея Республикасининг Kyungnam университети билан хамкорлик имкониятлари

    6 июн куни институт ректори А.Рискулов Корея Республикасининг Kyungnam университети Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Кангни қабул қилди. Кореялик мехмон ўз университети ҳақида, ўқиш, таълим олиш ва имлмий тадқиқотлар ўтказишга оид бой имкониятлари тўғрисида презентация қилиб берди.

Корея Республикасининг Kyungnam университети билан хамкорлик имкониятлари

   Институтимиз томонидан меҳмонга керакли маълумотлар берилди, ва талаба ва профессор-ўқитувчиларимизнинг алмашинуви дастурлари ва илмий даража олиш учун Кореяда тадқиқотлар, шу жумладан, илмий рахбарни танлашга оид қизиқиши билдирди.

Халқаро алоқалар бўлими

  • Ko'rip chiqildi: 912