Счетчики

Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

    Жорий йилнинг 11 ноябрь куни институтимизга Германия элчихонаси, маданият бўлими ходимаси Тилеувова Злиха ва Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD) дастури лектори д-р Герт Рюдигер Вегмарсхаус лар ташриф буюришди.

 

Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

 

 Ташриф даврида ректоратнинг кичик залида Германиянинг Ўзбекистон олимлари ва талабалари учун стипендия дастурлари мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

  Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

 

    Семинарда З.Тилеувова қатнашувчиларга : Мос келадиган ўқув дастурини топиш мумкинми? Ўз қизиқишларимдан келиб чиқиб: Мен магистратура, доктарантура ва стажировканинг қайси йўналишида ўқийман ва қайси фанни ўрганаман? Ўқишни битиргандан кейин қайерда ишлайман? Менинг келажакдаги касбий манфаатларим қандай? Менда Германияда ўқиш учун қандай шарт-шароитлар бор? Германияда ўқиш учун қайси тилларни ва қандай даражада билиш керак? - каби саволларга батафсил маълумот сифатида тақдим этди.

Подробнее
  • Просмотрена: 781

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

   Инсон аввало оила бағрида шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

 

   Шу муносабат билан режа асосида жорий йилнинг 29 октябрь, 5 ва 9 ноябрь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўллари ва иншоатларини лойиҳалаш ва қуриш” ҳамда "Автомобиль транспорт эксплуатацияси ва транспорт тизимлари” факультетлари талабаларининг ота-оналар билан мулоқот ташкил этилди. Мажлисда 1 ва 2 босқич талабалари ота-оналари иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

Давра суҳбатида институт ректори А.Рискулов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов, факультет деканлари Б.Салимова, З.Усманов, декан ўринбосарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

   Йиғилиш давомида "Кадрларни тайёрлаш миллий дастури” асосида институтимизда олиб борилаётган таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялашувини таъминлаш, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига эътибор қаратилиши нафақат педагогларнинг балки ота- оналарнинг ҳам масъулият билан ёндашиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада институтда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан ота оналарни таништирди. Шу билан бирга институтда "Одоб-ахлоқ” қоидалари этикаси асосида талабалар билан профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатларидаги одоб ахлоқ тамоилларига риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор қоидалари ва мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Подробнее
  • Просмотрена: 1033

Халқаро таълим (ITS)

 

  2016 йил 3-5 ноябр кунлари Камолот ёшлар ижодиёт саройида "Халқаро таълим (ITS)” дастури бўйича кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада Халқаро алоқалар бўлими услубётчиси Д.Тургунов, Олий математика ва информацион технологиялар кафедраси ўқитувчиси Р.Хикматова, Транспорт бошқарувида ахборот тизимлари кафедраси кабинет мудири Ш.Тожибоев, бакалавриат ва магистратура талабалари иштирок этишди.

Халқаро таълим (ITS)Халқаро таълим (ITS)

  Кўргазма даврида Буюк Британия, Франция, Япония, Хитой Халқ Республикаси, Малазия олийгохларига кириш учун ва IELTS сертификатини олиш учун канақа хужжатлар, қайси фанларда қайси тилларда имтихонлар бўлиши тўғрисида бир қанча батафсил маълумотлар берилди. Кўргазма иштирокчиларда катта таъсурот уйғотди.

Халқаро алоқалар бўлими


Подробнее
  • Просмотрена: 841

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)

 

   Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги Волонтёр программаси бўйича кординаторлари Камеда Харуо ва Хасанов Одилхонлар ташрифи амалга оширилди.

 

 

 

 

   Мехмонларга институт ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Аблакулов, Халқаро алоқалар бўлим бошлиғи У.Нодирхонов, "Автомобил йўллари ва иншоатларни лойиҳалаш қуриш” факультети декани Б.Салимова, "Автомобиль йўллари ва аэродромларни лойиҳалаш” кафедраси мудири А. Шахидов, "Транспорт тонеллари ва йўл ўтказгичлари” кафедраси мудири Х. Байбулатов ва "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси мудири А. Ўроқовлар ҳамрохлик қилишди. JICA агентлиги билан Волонтер программасида ҳамкорлик келишувига эришилди. Келишувда Япония томонида 2017 йилда юборидладиган мутахассиси 2 йилга институтимизда ўз фаолияти олиб бориш мўлжалланган бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан ишлаш, улар малакасини ошириш , замонавий ва илғор технологиялар билан таништириш, ўқув – услубий қўлланмалар ишлаш кўзда тутилган.

Халқаро алоқалар бўлими


Подробнее
  • Просмотрена: 900

Корейс тили ўқитувчиси Искра Савельевна билан учрашув

2016 йил 31 октябр куни Малака ошириш маказида корейс тили ўқитувчиси Искра Савельевна билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Малака ошириш макази директори Э.Файзуллаев, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи У.Нодирханов ва 1-2 курс талабалари иштирок этишди.
Корейс тили ўқитувчиси Искра Савельевна билан учрашувКорейс тили ўқитувчиси Искра Савельевна билан учрашув

Тадбирда корейс тилини 2016-2017 ўқув йилига ҳам бепул тадбиқ қилинганлиги яна бир бор айтиб ўтилди. Корейс тили курси қатнашучиларга биринчи дарс бўлиб ўтди. Ушбу дарс иштирокчиларда қизиқиш билан тингланди. Ҳафтанинг душанба, шанба кунлари дарсдан ташқари вақтларда ўтказилиши келишиб олинди.

Халқаро алоқалар бўлими
Подробнее
  • Просмотрена: 984

"САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”

“САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”  Жорий йилнинг 29 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишлаб сиёсий ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Конституцияда фуқароларимизнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканликларининг эътироф этилганлиги, шунингдек, уларнинг овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланганлиги мамлакатимизда халқаро ҳуқуқ нормалари билан мустаҳкамланган демократик принципларга оғишмай амал қилинаётганлигидан далолат беради.

 “САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”  Республика фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳуқуқ фуқароларнинг референдумларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида қатнашиши орқали амалга оширилади.

Таъкидлаш керакки, истиқлол йилларида мамлакатимиз сайлов тизими умумэътироф этилган халқаро нормаларга тўла мослаштирилди. Юртимизда сайловларнинг очиқ-ошкоралик руҳида, муқобиллик ва кўппартиявийлик муҳитида ўтиши, сайловолди жараёнларига барча партия ва номзодларга бир хил шароит яратиб берилиши юқоридаги фикримизни яққол тасдиқлайди.

“САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ МЕНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМ”Тадбирда сўз олганлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мазмун моҳияти юзасидан фикр мулохазалар юритишди.

Маърузачилар ўз сўзида Ўзбекистоннинг амалдаги сайлов қонунчилиги қандай янги нормалар билан тўлдирилганлиги, "Сайлов ҳуқуқи”, "Сайлов тизими”, "Сайловолди ташвиқоти” ва бошқа шу каби сайлов жараёнлари билан боғлиқ тушунчалар моҳияти тўғрисида йиғилганларга маълумотлар беришди. Тадбир давомида талабалар сайлов жараёни билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар олишди.


Подробнее
  • Просмотрена: 831

"СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ”

   Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент шахар Саломатлик ва тиббий статистика институти билан хамкорлигида жорий йилнинг 26 октябрь куни давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда Тошкент шаҳар Саломатлик ва тиббий статистика институти услубчи - шифокори Максудова Феруза Зайнитдиновна, Тошкент шаҳар Саломатлик ва тиббий статистика институти психологи Юлдуз Холматовалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ”   Тадбир давомида йиғилганлар соҳа мутахассислари томонидан бир қатор маълумотларни тинглашди. Маърузачилар Республикамизда бўлаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларимизнинг келажак яратувчилари эканлиги, соғлом турмуш тарзи–инсон ҳаёт тарзи бўлиб, бунда киши ўзининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини сақлаш, мустаҳкамлаш ва касалликларни олдини олиш билан боғлиқлиги билан бошлашди.

   Соғлом турмуш тарзининг инсон саломатлигини яхшилаш ва муҳофаза қилишга қаратилган“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ” фаол ҳаракатлиги, саломатлик тушунчаси, соғлом турмуш тарзи тамойиллари (кун тартибига риоя қилиш, шахсий гигиенага амал қилиш, жисмоний фаоллик ва спорт билан шуғулланишнинг аҳамияти, унумли меҳнат қилиш ва дам олишни мувофиқлаштириш, рационал овқатланиш асослари, тиббий маданийлик, зарарли одатлардан сақланиш, руҳий саломатликни асраш, экологик маданият) ҳақида алоҳида тушунтириб берди. Суҳбат давомида талабаларга ҳар бир инсон ўз соғлиғи учун ўзи масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек маъруза давомида Руҳий саломатликнининг инсон саломатлигида аҳамияти тўғрисида сўзюритди.

“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ”

 


Подробнее
  • Просмотрена: 1190

"ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

 

   2016 йил 29 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари ўртасида "Одам савдоси-ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ташқи мехнат миграцияси масалалари агентлиги маъсул ходими Азимжон Ахматов ўз маърузаси билан иштирок этди.

“ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН  МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”   Маърузачилар ўз маърузаларида қуйидаги фикирларни билдириб ўтишди: Ҳозирги кунда "Одам савдоси муоммаси бутун дунёда жиддий муаммо бўлиб, Республикамизда ҳам бу иллатга қарши ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўровонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги норма белгилаб қўйилган. "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Одам савдоси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қонунлар қабул қилинганлиги, шунингдек, мамлакатимиз томонидан одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация этилганлиги тўғрисида сўз юритишди.“ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН  МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”  Одам савдоси қурбони бўлаётган фуқаролар чет элга ноқонуний йўллар билан бораётгани, бундай ҳолатларни олдини олиш учун мамлакатимизда қонуний чет елга ишга юбориш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумотлар беришди.

 

Учрашув давомида институт талабалари ҳам тадбир мавзуси бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.“ОДАМ САВДОСИ – ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН  МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”

   Ўтказилган тадбир талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш, маънавий ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири сифатида йиғилганларда катта таассарот қолдирди. Тадбир сўнгида талабаларга Ташқи мехнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тайёрланган 15 донадан 30 дона (Адашманг! Тўғри йўлни танланг! номли) 2 хил ижтимоий плакатлар тақдим этилди.Одам савдоси мавзусига бағишланган "Алданганлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.



Подробнее
  • Просмотрена: 810

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган "Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2016 йил октябрь-ноябрь ойлари давомида манфаатдор идоралар билан хамкорликда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида гиёхвандлик ва унга қарши курашишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш хамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида "Гиёхвандлик моддалари ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида”ги мавзумида бир қатор маърифий учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида гиёхвандлик ва унга қарши курашга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида "Гиёхвандлик моддалари ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида”ги мавзуда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Ш.Ғуломов, Тошкент шахар Наркология диспансери нарколог шифокори Н.Бобожонова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази мутахассиси Н.Файзуллаева, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Х.Эшовлар иштирок этишди.

 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда сўзга чиққанлар мавзу юзасидан қуйидаги фикрларни билдирди. Гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида далилий мисоллар келтиришди. Гиёҳванд моддаларни бир маротаба истеъмол қилиб кўрган одам уни қайта-қайта истеъмол қилишга уриниши ва бунинг оқибатида инсон умри заволга юз тутишини ҳамда гиёҳвандлик оқибатида ногирон фарзандлар дунёга келиши, гиёҳвандлар қилмишларининг содир этилиши ортидан келиб чиқувчи аҳоли соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган жиноятчилик,

 

 

Подробнее
  • Просмотрена: 808

ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ЮРТ ҚУДРАТЛИ БЎЛУР

 

   Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ислоҳ этиш ва ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида аҳамият берила бошланди. Модомики, спорт — соғлом авлод, соғлом келажак, дегани. Фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади.

Соғлом бола – юрт таянчи. Эртанги кунимиз бугун фарзандларимизни қай даражада етук, баркамол ва соғлом қилиб вояга етказишимизга бевосита боғлиқ. Шундай экан, "фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, деган ҳикматли сўзнинг замирида албатта катта маъно-мазмун мужассам.

ФАРЗАНДЛАРИ  СОҒЛОМ ЮРТ  ҚУДРАТЛИ  БЎЛУР  Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан тасдиқланган "Cоғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш, эксплуатация қилиш” кафедраси томонидан институтнинг 5-сонли талабалар турар жойида "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлурмавзусида "Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

   Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан тасдиқланган "Cоғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш, эксплуатация қилиш” кафедраси томонидан институтнинг 5-сонли талабалар турар жойида "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлурмавзусида "Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

  ФАРЗАНДЛАРИ  СОҒЛОМ ЮРТ  ҚУДРАТЛИ  БЎЛУРЙиғилганлар томонидан Республикамизнинг Биринчи Президенти, И.А.Каримовнинг машҳур ибораларига кўра "Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби тезда дунёга машҳур қила олмайди”. Бу сўзлар Бразилияда яна бир бор ўз исботини топди деб, аввал олимпиячиларимиз, кейинроқ паралимпиячиларимиз диёримизни бутун дунёга машҳур қилганлиги тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтишди.Тадибр давомида талаба-ёшларлар ўртасида гуруҳлараро спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобоқа сўнгида ғолибларга кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан совғалар тақдим этилди.

Подробнее
  • Просмотрена: 813

    Til, Язык, Language


Новости