• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
  • Avtor: redaktor
  • 4-04-2016, 11:30
  • Toifalar: ---

Тошкент автомобиль-йўллар институти 2015-2016 ўқув йилига профессори, доценти, катта ўқитувчи ва ассистентлар бўйича танлов эълон қилади

1."Автотранспорт ва йўл хўжалиги корхоналари маркетинги" кафедраси – профессори

2."Олий математика ва информацион технологиялар" кафедраси – доценти

3."Йўл қурилиш машинаси" кафедраси – доценти

4."Ер усти транспорт тизимлари ишончлилиги" кафедраси – доценти

5." Чет тиллари " кафедраси – катта ўқитувчиси

6."Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси" кафедраси – катта ўқитувчиси

7."Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси" кафедраси – катта ўқитувчиси

8."Физика" кафедраси – катта ўқитувчиси

9."Автотрактор двигателлари ва транспорт экологияси" кафедраси – катта ўқитувчиси

10."Электротехника ва электромеханика" кафедраси – катта ўқитувчиси

11."Автотранспорт ва йўл хўжалиги корхоналари иқтисоди ва бошқаруви" кафедраси – катта ўқитувчиси

12."Автотранспорт ва йўл хўжалиги корхоналари маркетинги" кафедраси – катта ўқитувчиси

13."Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси" кафедраси – катта ўқитувчиси

14."Олий математика ва информацион технологиялар" кафедраси – катта ўқитувчиси

15."Ер усти транспорт тизимлари ишончлилиги" кафедраси – ассистенти

16."Ер усти транспорт тизимлари" кафедраси – ассистенти

17."Физика" кафедраси – ассистенти

18."Автомобилларнинг техник эксплуатацияси" кафедраси – ассистенти

19."Электротехника ва электромеханика" кафедраси – ассистенти

20."Касбий таълим" кафедраси – ассистенти

 

 

 

Танловда қатнашиш учун тақдим этилиши

лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати:

·Ректор номига ариза;

·Шахсий варақаси;

·Маълумоти, илмий даражаси, илмий

унвони хақидаги дипломи нусхалари;

·Малака ошириш тўғрисидаги

гувоҳномалари нусхаси;

·Илмий ишлар рўйхати;

·Паспорт нусхаси

 

 

 

 

 

 

 

Ҳужжатлар даврий матбуотда эълон чиққан кундан бошлаб 1 ой муддатда қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шахри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 20-уй.

ТАЙИ, Ходимлар бўлими, 156-хона, тел: 232-15-29

  • Ko'rip chiqildi: 1154
ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ 

ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ

2016 йил 20 февраль куни Тошкент автомобиль-йўллар институтининг Ер усти транспорт тизимлари факультети ташаббуси билан GM-Uzbekistan автомобиль заводи мутахассислари иштирокида "Глобальная система производства” мавзусида семинар учрашуви бўлиб ўтди. Семинарда GMS заводи "Сифат таъминоти” бўлими бошлиғи Нодирбек Режавалиев заводда юқори сифат кўрсаткичларига эришиш борасида ҳалқаро ISO, Америка автомобиль заводлари талаблари ва Асака автомобиль заводида йўлга қўйилган талаблар ва эришилган муваффақиятлар ҳақида маълумотлар беришди. 
  • Ko'rip chiqildi: 1384
Xamkorlar safi yana bittaga kopaydi

2015 йилнинг 21 декабрь куни  Тошкент автомобиль йўллар институти ва Кореянинг нуфузли университетларидан бири - Фан ва Технология университети (UST) билан  хамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

 

  • Ko'rip chiqildi: 1038
Германиянинг Eichstaett-Ingolsstadt университети талабаси Габриэль Вентцке билан учрашув
2015 йилнинг 10 декабрь - Институт малака ошириш марказида Германиянинг Eichstaett-Ingolsstadt университетида логистика дан таълим олаётган талаба Габриэль Вентцке билан учрашув бўлиб ўтди. Доира сухбати шаклида ўтган учрашувда институт турли факультетлар, магистратура, ТОЛЕ клуби, Камолот ЁИҲ талаба аъзолари ва икки нафар ўқитувчи хам иштирок этдилар. Немис талабаси инглиз тилида Германиянинг олий таълим тизими, ва ўқиш учун мавжуд шарт шароитлар, ва учрашувнинг иккинчи палласида Германия ва халқаро йирик компаниялар мисолида логистика стратегиялари тўғрисида презентациялар қилиб берди. ТАЙИ талабалари ўз навбатида институт тўғрисида маълумотлар бериб савол жавобларда фаол қатнашдилар.
  • Ko'rip chiqildi: 1432
Корея Республикаси делегацияси ташрифи

      21 октябрь 2015 йил куни ТАЙИ га Корея Республикаси делегацияси ташрифи амалга оширилди.Ушбу делегация таркибида Корея индустриал технология институти (Shin Seung-Han, Chai Chang OK), Чосун фан ва технология колледжи (Kim,Woon-gon), Кэоминг университет колледжи (Sang-Seog, Lee) Чосун университети (Bang, Hee-Sun). вакиллари иштирок этишди.

  • Ko'rip chiqildi: 1555

Ҳалқаро ҳамкорлик алоқалар ривожланиш йўлида

      Институтимиз доимий равишда ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларимизни ўқишга жалб этиш ишларини фаол олиб боряпти. Шу билан бирга хорижий олимлар билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида институтимиз Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда чет эл элчихоналари ва олий таълим муасассаларининг бир қанчаси билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.
      Бугунги кунга келиб, институтимиз дунёнинг бирқанча ривожланган давлатлари билан ҳамкорлик шартномаларини йўлга қўйган.
      Жумладан, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Латвия,   Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша, Малайзия, Индонезия олий таълим муасассаларидир.


  • Ko'rip chiqildi: 1967

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли Фармони ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда мазкур Фармон мазмун моҳиятини раҳбар ва педагог ходимларга етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Олий таълим муассасаларининг раxбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмокда
Унда сўз олган Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Вахобов,  Тошкент автомобил йўллар институти ректори М.Арипджанов ва бошқалар олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинган мазкур Фармонннинг мазмун моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр мулохазалар билдиришди.
  • Ko'rip chiqildi: 2311
Ilmiy ishlar bo'yicha prorektor

   Nazarov Anvar Aripovich
   Tel(Faks) +998712337766
   E-mail: devonxona@tayi.uz

   Texnika fanlari nomzodi, dotsent

   Qabul kunlari:   Haftaning Chorshanba 14:00 dan 16:00 gacha

   Payshanba 9:00 dan 12:00 gacha

 

 
  • Ko'rip chiqildi: 997
Франция университетлар делегацияси ташрифи

 

      2015 йил 30 сентябрь куни ТАЙИга икки олий таълим муасассалари ўртасида хамкорлик ишларини йўлга қўйиш мақсадида Франциянинг "Reseau n+i" – 60 инженерлик университетлар уюшмаси бош директори Жан-Пьер Тротиньон ва Франция Республикаси элчихонаси маслахатчиси Оливье Гийомлар ташрифи амалга оширилди.Ташриф вақтида Жан-Пьер Тротиньон институт Малака ошириш марказида ўз презентациясини инглиз тилида намойиш қилди.
  • Ko'rip chiqildi: 1506
Ochik-dars-Burhanov-Sh.D.rar [299,74 Kb] (cкачиваний: 240)
  • Ko'rip chiqildi: 2335