• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Эълон

 

  • Ko'rip chiqildi: 537

Жадвалдаги мебелларни харид килиш бўйича корхоналар уртасида танлов эълон килади

  • Ko'rip chiqildi: 564

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

   Жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 13.30 да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда институт профессор-ўқитувчи, ходим ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси мутасадди вакиллари ҳамда фахрий профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар. Байрам тадбирини институтимиз ректори А.Рискулов кириш сўзи билан очиб тадбирга ташриф буюрган профессор-ўқитувчи, ходим ва фахрийларни табриклади. У ўз табиригида бугун дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган азиз устозларга самимий тилакларимизни изхор этар эканмиз, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг "Муаллим зоти эзгулик ва маърифат йўлининг беминнат чороғбонидир”, деган хикматли сўзларини беихтиёр ёдимизга тушади. Зеро, бу касб эгалари ҳамиша эъзоз ва эҳтиромга сазовор бўлиб келганлигини таъкидлаб ўтди.   Сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси етакчи мутахассиси Боходир Қосимходжаевга берилди. Б.Қосимходжаев ўз сўзида барчани яна бир бор байрам билан табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини тилаб қолди.

 

   Байрам тадбирида институтимизнинг 21 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек институтнинг "Транспорт воситалари” кафедраси доценти Б.Сотволдиевга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совға тантанали равишда топширилди.

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

  • Ko'rip chiqildi: 669

Институт жамоасининг Самарқанд шаҳрига ташрифи

    Жорий йилнинг 30 сентябрь куни "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан жамоат ишларида фаол иштирок этган, талаба-ёшларни тарбиялашда юқори кўрсаткичларга эришган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 50 нафар профессор-ўқитувчиларининг Самарқанд шаҳрига ташрифи ташкил этилди.

Институт жамоасининг Самарқанд шаҳрига ташрифи 

    Ташриф чоғида саёҳатни ватандошимиз Имом Исмоил Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлашди. Саёҳатчилар Регистон майдонида бўлиб, Улуғбек, Шердор, Тиллакори Мир Шахи Заминда Институт жамоасининг Самарқанд шаҳрига ташрифимадрасалари билан яқиндан танишдилар ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг хайкали пойига гулчабар қўйилди. Шаҳар бўйлаб саёҳат чоғида Гўри Амир мақбараси ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг туғилиб ўсган хонадонига ташриф буюриб, қуръон тиловат қилинди, сўнг шаҳарнинг бошқа тарихий обидалар ва диққатга сазовар жойларда бўлдилар. Саёҳат давомида институтимиз профессор-ўқитувчилари жахоннинг сайқали деб эътироф этилган Самарқанд шахри умуман юртимиз тарихи билан яқиндан танишдилар. Институтимиз профессор-ўқитувчилари Самарқандан яхши таасуротлар билан қайтишди.

  • Ko'rip chiqildi: 571

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан "Очиқ мулоқот” ташкил этилди


Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институт профессор-ўқитувчи, ходим ва талабаларининг сиёсий, хуқуқий билимларини янада ошириш, иш жараёнида юзага келаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, институтда амалга оширилаётган ишларни янада юқори поғоналарга олиб чиқиш бўйича фикр ва мулохазаларни эшитиш ва бу борада тегишли вазифа ҳамда таклифларни олиш мақсадида жорий йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалар билан "Очиқ мулоқот” ташкил этилди.
  • Ko'rip chiqildi: 703

Комиллик сари газетаси Сентябрь

  • Ko'rip chiqildi: 604

"Касаба уюшмалари стипендияси” лойиҳаси
ғолиблари тақдирланди

Ўқишда юқори натижаларга эришилганлиги, намунали хулқи, жамоат ишларидаги фаоллиги учун Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг қуйидаги 4 нафар иқтидорли талабалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацисининг стипендияси ғолибларига айланишди ҳамда уларга институт ректори томонидан мул мукофоти ва махсус сертификат топширилди:

1.Асқарова Нодирабегим Акромбек қизи "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети 2-босқич 416-16 гуруҳ талабаси.

2. Махаматов Жасур Ашурович "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети 4-босқич 201-14 гуруҳ талабаси.

3. Назаров Шерзод Амир ўғли "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети 3-босқич 209-15 гуруҳ талабаси.

4. Илхомов Қурбонбой Илхом ўғли "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети 3-босқич 209-15 гуруҳ талабаси.

“Касаба уюшмалари стипендияси” лойиҳаси ғолиблари тақдирланди

  • Ko'rip chiqildi: 584

Ўзбексистон Республикаси Президенти фармони ПФ-5164

 

  • Ko'rip chiqildi: 969

Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди

 

  Бу йил бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида янги ўқув йилининг илк соатлари "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарси” ва "Хотира дарси” билан бошланди. Машғулотларни олиб боришга энг тажрибали ва илғор профессор-ўқитувчилар жалб этилди.

  Хотира дарслари Олий ва ўрта масус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсия асосида ташкил этилди. Дарсларда мустақиллик йилларида бўлган давр, Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари ёдга олинди. Бугунги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, чуқур билим олиб, юртимиз равнақига хисса қўшиш лозимлиг таъкидланди. Шу билан бирга, мамлакатимзда Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Ўтказилган дарс якунида Ислом Каримов хотирасига бағишланган хужжатли фильм намойиш этилди.

  "Мустақиллик дарслари”да "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиш керак” ва "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган тамойилларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди Институтда мустақиллик ва хотира дарслари ўтказилди

  • Ko'rip chiqildi: 735

Шукроналик айёми муборак!

 

    Энг улуғ, энг азиз байрам-мутақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги шодиёналари билан бирга Қурбон ҳайити нишонланишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Зеро, айнан мустақиллик халқимизга муқаддас динимиз арконларини эмин-эркин адо этиш имкониятини яратди.

Байрам муносабати билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбарияти томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар, Миробод туманида яшаётган уруш қатнашчилари ва уруш ортида мехнат қилган азиз инсонлар хонадонларига ҳамда 30-мехрибонлик уйига ташрифлар уюштирилди. Ташриф давомида институт раҳбарияти томонидан байрам совғалари топширилди.

Шукроналик айёми муборак!

  • Ko'rip chiqildi: 688