• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Эълон

  • Ko'rip chiqildi: 446

ДИҚҚАТ, ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ!

 

  • Ko'rip chiqildi: 562

"КИТОБХОНЛИК АНЖУМАНИ”
байрам тадбири бўлиб ўтди

“КИТОБХОНЛИК АНЖУМАНИ” байрам тадбири бўлиб ўтди   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, талабаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш ва мутолаа маданиятини ошириш мақсадида жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида "Китобхонлик анжумани” байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида институтнинг бир қатор иқтидорли ёшларпи ўзларининг шеърий ва сахна кўринишларини намойиш этиб, тадбир иштирокчиларида катта таъсуротлар қолдирди.

“КИТОБХОНЛИК АНЖУМАНИ” байрам тадбири бўлиб ўтди“КИТОБХОНЛИК АНЖУМАНИ” байрам тадбири бўлиб ўтди 

 

  • Ko'rip chiqildi: 608

ЭЪЛОН

 

  • Ko'rip chiqildi: 497

Тил – дил кўзгуси

 

   Мамлкатимизнинг барча ўқув юртларида она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллик санаси кенг миқёсида нишонланмоқда.

Шундай тадбирлардан бири "Тилга эътибор – элга эътибор” мавзуси остида жорий йилнинг 20 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ташкил этилди.

   Тадбирда "Тиллар” кафедраси ўқитувчилари ҳамда бир гуруҳ иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этишди.

Байрам тадбирида тилга бағишланган ўзбек ва рус тилларида институт талабалари томонидан шеърлар ўқилди, ўзбек тилида хикматли сўзлардан иборат айтишувлар, "Она сути” мавзусида Алишер Навоийнинг ҳаёти акс эттирилган саҳна кўриниши, "Она тили” тимсолидаги "Она образи”, "Ўзбегим қасидаси” шеъри намойиш этилди.

Тил – дил кўзгусиТил – дил кўзгуси
Тил – дил кўзгусиТил – дил кўзгуси
  • Ko'rip chiqildi: 641

Комиллик сари

 

  • Ko'rip chiqildi: 552

ЭЪЛОН

 

  • Ko'rip chiqildi: 420

Талабамизнинг Германияга ташрифи. Жорий йилнинг 2 - 13 – сентябрь кунлари "Йул қурулиш машиналари ва автомобиль транспорт эксплуатацияси” факультети 3 – курс талабаси Юсуфбек Шермухамедов Ўзбекистон илм ва технология давлат қумитаси, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университитети ва Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD) билан ҳамкорликда Германия Федератив Республикасига ташриф буюрди. У Германиянинг бир нечта етакчи автомобиль корхоналари ва университитетлари билан танишиб қайтди. Жумладан, Германиянинг энг нуфузли техника универститетлари бўлмуш Брауншвейг шаҳридаги Брауншвейг техника университитети, Хохенхайм университитети ва Штутгарт университитетларида бўлиб, у ерда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари билан якиндан танишди. Қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқарувчи Германиянинг энг йирик корхоналари Харзевинкель шаҳридаги "CLAAS” ва Алпендаги "Lemkin” заводларида бўлиб, завод ҳудудида ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди. Мюнхен шаҳрида жойлашган дунё бўйича энг йирик корхоналардан бири бўлмиш, "MAN” заводида бўлиб, унинг Ўзбекистондаги келажак режалари билан ҳам танишди. У Германиянинг "Мercedes-Вenz”, "Porsche” ва "BMW” музейларида бўлиб, уларнинг тарихи ва бугунги куни билан танишиб қайтди.

Фото лавҳалар:

Талабамизнинг Германияга ташрифи Талабамизнинг Германияга ташрифи

  • Ko'rip chiqildi: 501

AdvertisementЭълон

 

  • Ko'rip chiqildi: 491

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқи мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишлаб амалий семинар бўлиб ўтди.

 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev BMT Bosh Assambleyasining 72-sessiyasida nutqi mazmun-mohiyatini o‘rganishga bag‘ishlab amaliy seminar bo‘lib o‘tdi.Жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти кичик мажлислар залида институт профессор-ўқитувчилари иштирокида амалий семинар ташкил этилди. Унда 2017 йил 19-20 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юзасидан жамоага презентация асосида кенг маънода етказилди. Тадбирни институт ректори А.Рискулов очиб, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида Президентимизнинг сўзлаган нутқи видеоёзуви намойиш этилди.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev BMT Bosh Assambleyasining 72-sessiyasida nutqi mazmun-mohiyatini o‘rganishga bag‘ishlab amaliy seminar bo‘lib o‘tdi.Президентимизнинг нутқи мазмундорлиги ва аҳамияти билан алоҳида ажралиб турди. Қисқа бўлишига қарамай, нутқ замонамизнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олди: Ўзбекистондаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология ва хакозо. Ундан ташқари давлатимиз раҳбарининг, айниқса, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро конвенциянинг ишлаб чиқиш ва Бош Ассамблеянинг "Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича ташаббусларига хорижий журналистлар томонидан алоҳида эътибор қаратилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида савол-жавоблар бўлди, семинар қизиқарли ташкил этилди.

 

  • Ko'rip chiqildi: 960