• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

"ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” давом этмоқда

 

    "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 5-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти тадбирлар режасига биноан ўтказилаётган "Очиқ мулоқотлар ойлиги” давом этмоқда.

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” давом этмоқда 

  • Ko'rip chiqildi: 50

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этилди

   Талаба-ёшларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 20 февраль куни институтда "Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этилди 

   Тадбирда Миробод тумани Марказий кўп тармоқли поликлиника юқумли касалликлар шифокори Н.Б.Новикова ўз маърузаси билан иштирок этиб, у ўз сўзида, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 365-сонли Қарори мазмун-моҳияти, жумладан, ёшлар ўртасида никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг ахамияти ва зарурлиги, бу борада никоҳланувчи шахсларнинг айримлари никоҳгача тиббий кўриклардан ўтмасдан никоҳ қуришлари оқибати жиддий муаммоларни рўй бераётгани, шунингдек, турли юқумли касалликлар манбаи, юқиш йўллари ҳамда юқумли касалликларни олдини олиш борасида тавсияларга тўҳталиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этилди

  • Ko'rip chiqildi: 44

Талаба-ёшлар ўртасида "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида профилактик тадбир ташкил этилди

   Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-ҳуқуқий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, улар орасида қаровсизлик ва назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида жорий йилнинг 20 февраль куни "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида соҳа мутаҳассислари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ташкил этилди.

Талаба-ёшлар ўртасида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида профилактик тадбир ташкил этилди 

  • Ko'rip chiqildi: 52

Инглиз тили бўйича Халқаро олимпидада институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди

   2018 йил 5 июнда Минск шаҳрида ўтказилган МДҲ Координацион транспорт мажлиси соҳалар Кенгашининг 8-сессияси қарорига асосан, инглиз тилини мукаммал ўрганиш бўйича талабалар кўникмаларини ошириш, жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, талабаларнинг ижодий ёндашувини ривожлантириш мақсадида 2018 йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида МДҲ КТМ Таълим ва фан Кенгаши ҳамда Россия транспорт университети (МИИТ) томонидан МДҲ давлатлари транспорт соҳасига кадрлар етиштириб берувчи олий таълим муассасалари ўртасида инглиз тили бўйича I Халқаро Олимпиада ташкил этилди. Олимпиада 2 босқичда ўтказилиб, унда Беларуссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 22 та олий таълим муассасаларидан жамоалар иштирок этишди.

Инглиз тили бўйича Халқаро олимпидада институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди 

  • Ko'rip chiqildi: 50

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

 

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” ги ПФ-5635-сонли фармони, 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4035-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси бир қатор ҳорижий соҳа корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ 

  • Ko'rip chiqildi: 41

"ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди

 

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди   Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 5-бандида белгиланган вазифалар, жумладан, Ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таълим муассасалари томонидан самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбариятининг институтнинг "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда 2-3 босқич талаба-ёшлари билан жорий йилнинг 12-13 февраль кунлари очиқ мулоқоти ташкил этилди. Мулоқот давомида институт ректори Олимжон Рискулов факультет талабаларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, уларнинг таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнида мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни институт фаолияти доирасида бартараф этиш ҳақидаги фикр-мулоҳаза, таклифлари билан қизиқди.

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди 

  • Ko'rip chiqildi: 64

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА.

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4035-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти 40 дан ортиқ хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА.

 

 

  • Ko'rip chiqildi: 75

"БУТУН ОЛАМНИ ЖО ҚИЛГАН ЮРАК
кўргазмасига ташриф уюштирилди

   Жорий йилнинг 16 февраль куни институтнинг 422-и-17 гуруҳ мураббийи Ш.Халимова раҳбарлигида гуруҳ талабаларининг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифлари ташкил этилди. Ташриф давомида Биринчи Президентимизнинг 81 йиллигига бағишланган "Бутун оламни жо қилган юрак” номли бадиий кўргазмасида бўлиб, бутун умрини Ватан хизматига бахш этган Ислом Каримовнинг Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматлари ҳамда ҳаётининг турли қирраларини очиб берувчи портрет ва фотосуратларни томоша қилишиб, Муҳтарам Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг ҳаёт йўллари ва фаолияти борасида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, музей раҳбарияти томонидан талаба-ёшларга эсдалик учун "Мерос ва ҳозирги замон”, "Бутун оламни жо қилган юрак” номли адабиётлар тақдим этилди.

“БУТУН ОЛАМНИ ЖО ҚИЛГАН ЮРАК” кўргазмасига ташриф уюштирилди

 


 

  • Ko'rip chiqildi: 53

"Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва ахамияти” мавзусида "КАФЕДРА КУНИ” ташкил этилди.

   Талабалар турар жойларида амалга ошириладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, мазкур тадбирлар доирасида ўтказиладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни тизимли йўлга қўйиш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кенг имкониятлар яратиш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, турли маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш қилиш мақсадида жорий йилнинг 7 февраль куни институтга қарашли 5-сонли талабалар турар жойида ”Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичлар”кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан "Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва ахамияти” мавзусида "Кафедра куни” ташкил этилди.

“КАФЕДРА КУНИ" 


 

  • Ko'rip chiqildi: 49

"ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ”

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3514-сон қарори ҳамда мазкур қарорнинг 1-иловасидаги «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурида белгиланган вазифалар, шунингдек, талаба-ёшларнинг мароқли ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети фаол ёшлари ташаббуси билан жорий йилнинг 10 февраль куни пойтахтимиз-Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор масканлари, жумладан, Мустақиллик ва Хотира майдони, "Шаҳидлар хотираси” майдони, Адиблар хиёбони, "Қатағон қурбонлари хотираси” ва Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Давлат санъат музейи ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган "Занги-Ота зиёратгоҳи”га ташрифлари амалга оширилди. 

“ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ” 


 

 

  • Ko'rip chiqildi: 44

    Til, Язык, Language


Yangiliklar