• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

"ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”

 

 

   Ҳозирги кунда дунёдаги энг глобал муаммога айланган экстремизм ва терроризм ҳамда турли мақсадларда фаолият юритаётган гуруҳларнинг дин ниқоби остида, муқаддас Ислом динининг асл моҳиятини бузган ҳолда қилаётган ишлари, айниқса, ўз тарғибот доирасини кенгайтириш учун оммавий ахборот воситалари, интернет глобал тармоқлардан кенг фойдаланаётганлиги кишини ўйга толдиради. Чунки, ҳозирги кунда интернет тармоғи инсонлар, айниқса, ёшлар ҳаётининг асосий қисмига айланиб қолаётганлиги натижасида экстремизм билан боғлиқ муаммолар, жумладан, алданиб қолаётган, интернет тармоқларидаги бузғунчи ва ёт ғоялар исканжасига тушиб, мазкур гуруҳларга беихтиёр кириб қолаётган ёшларнинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримиздан ҳушёрликни талаб қилади. Ана шу долзарб мавзуга бағишлаб, ёшларда бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни ошириб бориш, айни кунларда ер юзида кенг ёйилаётган экстремизм ва терроризмнинг келтириб чиқараётган салбий оқибатларидан хабардор қилиш орқали ёшларнинг хушёрлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида тадбир ташкил этилди.

“ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”

 

  • Ko'rip chiqildi: 53

"ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ҒОЯЛАРИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

 

   Инсоният тарихига назар ташласангиз, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик жорий бўлса, уларда тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю фаровонлиги ҳукм сурган. Аксинча, қай бир жамиятда муросасизлик, ноаҳиллик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган, юрт вайрон, эл пароканда бўлган.

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида жорий йилнинг 9 ноябрь куни "Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда учрашув ташкил этилди.  Маърифий учрашувда Миробод тумани "Ал Бадр” жомеъ масжиди бош имом-хатиби О.Холмуродов, институт Маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов, институт факультет декан ўринбосарлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

“ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ҒОЯЛАРИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди. 

 

   Тадбир давомида сўзга чиққан Миробод тумани "Ал Бадр” жомеъ масжиди бош имом-хатиби О.Холмуродов ўзининг "Ислом – тинчлик, тотувлик, эзгулик ва бағрикенглик дини” мавзуидаги маърузасида жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини чуқур сингдириш, диний ва миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, ёшларни азалий миллий қадриятларимиз асосида баркамол этиб тарбиялаш, уларни ҳозирги таҳликали даврда турли сохта ва мутассиб ғоялардан авайлаб-асрашга қаратилган ишларнинг натижадорлигини ошириш масалаларига ҳамда мамлакатимизда миллатлараро ва динлараро муносабатларда юритилаётган оқилона сиёсат асосида ҳар бир шахснинг виждон ва эътиқод эркинлиги, диний қарашларидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги таъминланаётганига тўхталиб ўтди.

   Тадбирда институт талаба-ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан маърузачиларга мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисидан керакли жавобларни олишди.

“ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ҒОЯЛАРИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

 

  • Ko'rip chiqildi: 68

Komillik sari Gazetasi

 

  • Ko'rip chiqildi: 408

"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ "INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ.

   Жорий йилнинг 23-26 октябрь кунлари "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” нинг кўргазмалар залида ташкил қилинган "INNOWEEK 2018” халқаро инновациялар ҳафталигида Ўзбекистон, Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Голландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон каби 30 дан ортиқ давлатлардан мутахассислар ўз инновацион ишланмалари билан иштирок этдилар.

   Ярмаркани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиётнинг реал сектори билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳамкамлаш ҳисобланади. Ушбу инновацион ҳафталикда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси аъзолари Р.Худайқулов ваХ.Абдуллаевлар "Автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсиқларни қўллаш” мавзусидаги лойиҳаси билан иштирок этдилар.

“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ “INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ. 

 

 

  Таклиф этилаётган ишланманинг мақсади- автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсикларни тадбиқ қилиш ва бунинг натижасида йўл атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилашдан иборат. Хафталик давомида "Автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсиқларни қўллаш” мавзуси таклиф этилган лойиҳага кўплаб меҳмонлар қизиқиш билдирдилар. Ярмарка давомида Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси "Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” бошқармаси бошлиғи Д.Мусаев ва "Йўл лойиҳа экспертиза” УК директори Б.Қосимходжаев билан институтнинг "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ўртасида кўп йиллик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ “INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ.

 

  • Ko'rip chiqildi: 107

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

 

 

 

    Ватан-ҳар биримиз учун муқаддасдир. Шу боис уни чин дилдан севиб ардоқлаш, тинчлик-осойишталигини таъминлаш, хавфсизлигини ҳимоя қилиш, янада равнақ топишига ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчидир. Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик, чегаралар дахлсизлиги, тинчлик ва осойишталигимиз, маълум маънода мард ва жасур ўғлонларимизнинг матонати, куч-қудрати билан изоҳланса, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки Ватанимиз, ҳар биримизнинг ҳаётимиз, ҳотиржамлигимиз, ору номусимиз замирида юрт ўғлонларининг тимсоллари мужассам. Шунинг учун ҳам она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи, ходим ва талаба-ёшлари ўртасида Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улар қалбида Ватан тақдирига юксак даҳлдорлик, шижоат ва фидоийлик туйғуларини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Давлат техник назорати бўлими бошлиғи, подполковник Мирзаабдуллаев Акром Мирзараҳмонович, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош санитария шифокори, полковник Тўҳтаматов Равшан Холматович, Миробод тумани Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Шерметов Отабек Исмоилович, 71186-сонли Ҳарбий қисм Маданият ва маърифат ишлари бўйича қисм камандири ёрдамчисиАннаев Элёр Самандарович, 71186-сонли Ҳарбий қисм взвод камандири Матчонов Омонбой Камилжанович ҳамда институт Ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси, майор Жуманов Садулла Лапасовичлар иштирок этишди.

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

  • Ko'rip chiqildi: 91

Оренбург давлат университети билан ҳамкорлик

   Жорий йилнинг 20 октябрь куни Оренбург давлат университети ректори Ж.А.Ермакова ва университет Халқаро алоқалар бўйича проректор Л.В.Докашенко ташриф буюрдилар. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки томонлама муносабатлар ўрнатиш. Ташриф чоғида ОДУ вакиллари институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларга ОДУда таълим олиш тўғрисида қисқача маълумотлар бердилар. Учрашув сўнгида икки ОТМ ректорлари ўзаро хамкорлик тўғрисидаги имзоланган меморандум билан алмашиндилар.

Оренбург давлат университети билан ҳамкорлик

 

Оренбург давлат университети билан ҳамкорлик

 

Оренбург давлат университети билан ҳамкорлик

 

  • Ko'rip chiqildi: 73

ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА


Истиқлолимиз берган тинч ва осуда ҳаётимиз, фаровон турмуш тарзимиз, бу албатта, келажагимиз равнақининг янада нурафшон эканлигини, шунингдек, эзгу мақсадлар муштараклигини кўрсатиб турибди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрлари ҳар бир соҳада дастуриламал бўлаётганлиги бежиз эмас.

      Давлатимизда ҳуқуқий давлат қурилиши йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятини тарғиб қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги "Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 747-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан тадбир ташкил этилди.

ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА  

    Тадбирда ИИВ Академияси РКТФ тингловчилари, капитан Акбаров Азамат Ботирович ҳамда капитан Суяров Обиджон Шамсиддиновичлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, институт жамоасини қабул қилинган ҳуқуқий хужжатлар мазмуни билан яқиндан таништириб ўтишди. Тадбирда институт талаба-ёшлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисларидан керакли жавобларни олишди.


  • Ko'rip chiqildi: 106

ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ

 

   Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар ва ёшларга берилаётган кенг имкониятларни тарғиб қилиш ҳамда бу борадаги тушунчаларни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 19 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "2019 —2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ИИВ Академияси РКТФ тингловчиси, майор Б.Усмонжонов, институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ 

  • Ko'rip chiqildi: 122

"Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

   Жорий йилнинг 12 октябрь куни ташкил қилинган мазкур тадбирда институт Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раиси М.Нигманова, Миробод тумани ТТБ МКП гинекологи Н.Расулова, институт шифокорлари М.Раззоқова ва Д.Каримжанова, факультетлар Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раислари ҳамда институт аёл-профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-қизлари иштирок этишди.

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади 

   Тадбир давомида репродуктив гигиена ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ ҳамда эрта туғриқнинг салбий жиҳатлари ҳусусида сўз юритилди. Мулоқот тарзида ташкил қилинган тадбирда иштирокчилар ўзларининг саволлари билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб, керакли маслаҳатлар ва амалий жавоблар олишди.

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади

  • Ko'rip chiqildi: 110

"Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

    Жорий йилнинг 12 октябрь куни ташкил қилинган мазкур тадбирда институт Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раиси М.Нигманова, Миробод тумани ТТБ МКП гинекологи Н.Расулова, институт шифокорлари М.Раззоқова ва Д.Каримжанова, факультетлар Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раислари ҳамда институт аёл-профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-қизлари иштирок этишди. Тадбир давомида репродуктив гигиена ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ ҳамда эрта туғриқнинг салбий жиҳатлари ҳусусида сўз юритилди. Мулоқот тарзида ташкил қилинган тадбирда иштирокчилар ўзларининг саволлари билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб, керакли маслаҳатлар ва амалий жавоблар олишди.

“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”


  • Ko'rip chiqildi: 119