Счетчики

"Камолот кутубхонаси” лойихаси

Тошкент автомобил-йўллар институтида

 Жорий йилнинг 9 мартдан 16 мартгача Тошкент автомобил-йўллар институтида "Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа марказининг "Ёшлар матбуоти” савдо тармоғи билан ҳамкорликда китоблар савдо кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу кўргазмадан мақсад мамлакатимиз ёшларини дунёқараши кенг, интелектуал ривожланган, маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига кўмаклашишдир.

Подробна
  • Просмотрена: 795

Хеч ким мехр-эътибордан четда қолмайди.

Аёллни эъзозлаш, унга ҳурмат-эхтиром кўрсатиш, барчамиз учун дунёда энг қадрли, жондан азиз ва меҳрибон Она эканини англаш хаётий фалсафамизга айланган.

 Хеч ким мехр-эътибордан четда колмайди.

 

Подробна
  • Просмотрена: 632

"Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида учрашув

Жорий йилнинг 1 март куни Тошкент автомобил - йўллар институтида "Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

“Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага кандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида учрашув

 


Подробна
  • Просмотрена: 1080

 

Тошкент автомобил-йўллар институтида

"Камолот” маликаси-2016” аъанавий кўрик-танлови

Гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келган мана шу кунларда, табиат уйғониб чирой очаётган шукуҳли лаҳзаларда, Тошкент автомобил - йўллар институти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти ташаббуслари билан 8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан 2016 йилнинг 3 март куни "Камолот-маликаси 2016” байрам тадбири ўтказилди

Тошкент автомобил-йўллар институтида  “Камолот” маликаси-2016”  аъанавий  кўрик-танлови   Тошкент автомобил-йўллар институтида  “Камолот” маликаси-2016”  аъанавий  кўрик-танлови   Тошкент автомобил-йўллар институтида  “Камолот” маликаси-2016”  аъанавий  кўрик-танлови

 


Подробна
  • Просмотрена: 1054

"Авлодлар учрашуви”

 

Жорий йилнинг 1 март куни Тошкент автомобил-йўллар институти

Касаба уюшмаси раиси Т.Дадамухамедов, иккинчи жахон уруши қатнашчиси В.Яшкин, "Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси С.Жўраев ва фаоллари билан биргаликда Яшнабод туманида жойлашган 30-меҳрибонлик уйига ташриф ташкил этилди.

“Авлодлар учрашуви”   “Авлодлар учрашуви”   “Авлодлар учрашуви”

 


Подробна
  • Просмотрена: 654
O‘zbekiston Milliy kutubxonasida "To‘qtag‘ul: qo‘shiqqa evrilgan, kuylarga to‘kilgan umr” kitobi tarjimasining taqdimoti bo‘lib o‘tdi
      O‘zbekiston Milliy kutubxonasida “To‘qtag‘ul: qo‘shiqqa evrilgan, kuylarga to‘kilgan umr” kitobi tarjimasining taqdimoti bo‘lib o‘tdi

2016 yil 1 mart kuni O‘zbekiston Milliy kutubxonasida "To‘qtag‘ul: qo‘shiqqa evrilgan, kuylarga to‘kilgan umr” kitobi tarjimasining taqdimoti bo‘lib o‘tdi. Taqdimotda turkiyshunos olimlar, tilshunoslar, tarjimonlar, adabiyotshunoslar va kutubxona foydalanuvchilari ishtirok etdilar.Anqara universiteti Til tarixi va geografiya fakulteti professori Gulzura Jumakunova rahbarligida bir guruh turkiyshunos-tarjimonlar tomonidan nashr ettirilgan makur kitobni qirg‘iz tilidan filologiya fanlari nomzodi, dotsent Zuhriddin Isomiddinov tarjima qilgan. Bag‘ishlov-kitob qirg‘iz xalqining ulug‘ oqini To‘qtag‘ul tavalludining 150 yilligiga bag‘ishlangan bo‘lib, "Eskishahar” Turkiya Madaniyat markazi agentligi tomonidan chop etilgan. Uning tayyorlanishida To‘qtag‘ulning hayot yo‘li va uning asarlari talqinini tadqiq etgan qirg‘iz, o‘zbek, ozarbayjon, qozoq, turkman , turk adabiyotshunoslari va O’zbekiston - Qirg’iziston do’stlik jamiyati a’zolari ishtirok etdilar.

 

Подробна
  • Просмотрена: 808
ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ 

ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ

2016 йил 20 февраль куни Тошкент автомобиль-йўллар институтининг Ер усти транспорт тизимлари факультети ташаббуси билан GM-Uzbekistan автомобиль заводи мутахассислари иштирокида "Глобальная система производства” мавзусида семинар учрашуви бўлиб ўтди. Семинарда GMS заводи "Сифат таъминоти” бўлими бошлиғи Нодирбек Режавалиев заводда юқори сифат кўрсаткичларига эришиш борасида ҳалқаро ISO, Америка автомобиль заводлари талаблари ва Асака автомобиль заводида йўлга қўйилган талаблар ва эришилган муваффақиятлар ҳақида маълумотлар беришди. 
Подробна
  • Просмотрена: 895

Тошкент автомобил-йўллар институти "Олий таълим муассасасининг энг яхши педогоги” Республика танлови совриндорларининг ўқув-методик семинари

Жорий йилнинг 17.02.2016 куни институт ректорат мажлислар залида "Йўл қурилиши” факультети профессор-ўқитувчилари иштирокида "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” семинар тренинги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 24 февралдаги "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақидаги 32-сон қарорига мувофиқ  Тошкент автомобил йўллар институтининг "Йўл қурилиши” факультетида "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” Республика танлови ғолибларининг касбий ютуқлари: ўқув-методик; илмий тадқиқот; маънавий-маърифий йўналишларидаги эришган ютуқлари, хамда педагогик махоратини факультет профессор-ўқитувчилари орасида оммалаштириш мақсадида танлов ғолиблари профессорлар Б.Бозоров ва Р.Шукуровлар иштирокида семинар тренинг ўтказилди. 
Подробна
  • Просмотрена: 828

"ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ”

 

 

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ” 

Ёшлар ўртасида Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, ҳозирги тахликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронакор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказаётганлиги, кейинги пайтларда интернет орқали бузғунчиликка чақирувчилар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланувчилар кўпайиб бораётган айни кунда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

 

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”     “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”

 ТадбирдаЎзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили Хайрулло Турматов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Илҳом Маърупов, Тошкент шахар Шайхонтохур туман бош имом хатиби Одилхон    Исмоилов, Тошкент тиббиёт академияси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Абдукадирова, ТАЙИ ректори М.Арипджанов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Г.Турсунова, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.

 

Подробна
  • Просмотрена: 1008

"Асрларни мунаввар айлаган даҳолар!”

 

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан 2016 йил 12 февраль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида "Навоийхонлик ойлиги” доирасида "Асрларни мунаввар айлаган даҳолар!” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди
 

  

“Асрларни мунаввар айлаган даxолар!” “Асрларни мунаввар айлаган даxолар!”

  

Адабий кечада Тошкент Давлат юридик университети "Тил ўрганиш маркази” кафедраси доценти филология фанлари номзоди Насиба Бозорова ўз маърузалари билан иштирок этди.

Кеча давомида талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, Навоий ва Бобур ижодидан ғазал ва рубоийлар ижро этилди.

Подробна
  • Просмотрена: 759