• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Тошкент автомобил-йўллар институти "Олий таълим муассасасининг энг яхши педогоги” Республика танлови совриндорларининг ўқув-методик семинари

Жорий йилнинг 17.02.2016 куни институт ректорат мажлислар залида "Йўл қурилиши” факультети профессор-ўқитувчилари иштирокида "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” семинар тренинги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 24 февралдаги "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақидаги 32-сон қарорига мувофиқ  Тошкент автомобил йўллар институтининг "Йўл қурилиши” факультетида "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” Республика танлови ғолибларининг касбий ютуқлари: ўқув-методик; илмий тадқиқот; маънавий-маърифий йўналишларидаги эришган ютуқлари, хамда педагогик махоратини факультет профессор-ўқитувчилари орасида оммалаштириш мақсадида танлов ғолиблари профессорлар Б.Бозоров ва Р.Шукуровлар иштирокида семинар тренинг ўтказилди. 
Подробнее
  • Просмотров: 668
  • Комментариев: 0

"ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ”

 

 

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ” 

Ёшлар ўртасида Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, ҳозирги тахликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронакор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказаётганлиги, кейинги пайтларда интернет орқали бузғунчиликка чақирувчилар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланувчилар кўпайиб бораётган айни кунда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

 

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”     “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”

 ТадбирдаЎзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили Хайрулло Турматов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Илҳом Маърупов, Тошкент шахар Шайхонтохур туман бош имом хатиби Одилхон    Исмоилов, Тошкент тиббиёт академияси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Абдукадирова, ТАЙИ ректори М.Арипджанов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Г.Турсунова, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.


 

 

Подробнее
  • Просмотров: 823
  • Комментариев: 0

"Асрларни мунаввар айлаган даҳолар!”

 

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан 2016 йил 12 февраль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида "Навоийхонлик ойлиги” доирасида "Асрларни мунаввар айлаган даҳолар!” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди

 

 

“Асрларни мунаввар айлаган даxолар!” “Асрларни мунаввар айлаган даxолар!”

Адабий кечада Тошкент Давлат юридик университети "Тил ўрганиш маркази” кафедраси доценти филология фанлари номзоди Насиба Бозорова ўз маърузалари билан иштирок этди.

Кеча давомида талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, Навоий ва Бобур ижодидан ғазал ва рубоийлар ижро этилди.

“Асрларни мунаввар айлаган даxолар!” “Асрларни мунаввар айлаган даxолар!” “Асрларни мунаввар айлаган даxолар!” 

 

Подробнее
  • Просмотров: 624
  • Комментариев: 0

 

Тошкент автомобил - йўллар институти талаба-ёшлари ўртасида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Захриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллудининг 533 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Заковат” интеллектуал ўйини тўғрисида

Жорий йилнинг 11 февраль куни институтда факультетлараро талаба-ёшлар ўртасида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятни ҳамда уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини янада ошириш, ҳамда ёшларга ҳозирги шиддат билан тараққий этаётган замонда нафақат тарихий, балки дунёвий, фалсафий ва замонавий билимларни пухта эгаллашига қаратилган "Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

 



 

Подробнее
  • Просмотров: 684
  • Комментариев: 0
Тошкент автомобил-йўллар институтининг барча факультетларида гуруҳлар кесимида
"Қиёматга қолган қарз видеофильм намойиши 

 

   Режа асосида гуруҳларда тегишли идоралар масъуллигида ишлаб чиқилган фуқароларнинг террорчилик ҳаракати, мавжуд шароитда ўзларини тутишлари, ҳушёрлик ва огоҳликка чақиришга қаратилган "Қиёматга қолган қарз” номли видеофильм намойиши ташкил этилди
Подробнее
  • Просмотров: 533
  • Комментариев: 0
Тошкент автомобил-йўллар институтининг
барча факультетларида гуруҳлар кесимида "Қиёматга қолган қарз” видеофильм намойиши

 

Режа асосида гуруҳларда тегишли идоралар масъуллигида ишлаб чиқилган фуқароларнинг террорчилик ҳаракати, мавжуд шароитда ўзларини тутишлари, ҳушёрлик ва огоҳликка чақиришга қаратилган "Қиёматга қолган қарз” номли видеофильм намойиши ташкил этилди.
Подробнее
  • Просмотров: 625
  • Комментариев: 0

Қиёматга қолган қарз” видеолавҳаси намойиши


 Жорий йилнинг 30 январь куни институтнинг ректорат мажлислар залида "Қиёматга қолган қарз” видеолавҳаси намойиши этилди. Ушбу тадбирда институтнинг Маънавий-ахлоқий ишлар бўйича проректори Г.Турсунова, Маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Ш.Мирзамўминов,"Kиёматга Kолган Kарз” видеолавxаси намойиши факультет декан ўринбосарлари , барча кафедраларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари ва "Ўзбекистон тарихи”, "Ижтимоий гуманитар” ва "Касбий таълим” кафедраларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Фильмдан сўнг, профессор-ўқитувчилар билан "Қиёматга қолган қарз” видеолавҳаси муҳокамаси қилинди. Муҳокамада асосан қуйидаги икки масалага тўхталиб ўтилди:
1) Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини шакллантириш, ёшлар онгида ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, эл-юрт шаънини ардоқлаш каби улуғвор фазилатларни камол топтиришда оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги асосида иш ташкил этиш;
2) Бугунги ахборотлар алмашинуви жадал кечаётган вақтда диний масалаларга оид маълумотларни тўғридан тўғри қабул қилиш ва унга эътиқод қилишга шошилмасликни тавсия ва тарғиб қилиш ҳамда ахборот хуружлари асирига айланмаслик лозимлиги; Тадбир сўнггида институтнин г Маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи

Подробнее
  • Просмотров: 484
  • Комментариев: 0

Дин ниқобидаги ёвуз кучлар

"Ироқ ва Шом ислом давлати” ташкил топишида "ал-Қоида” ташкилоти муҳим ўрин тутган. Яқин Шарқдаги бир неча террорчи гуруҳларни бирлаштирган ташкилот 2006 йил 15 октябрда "Ироқ ислом давлати” номи остида Ироқда ташкил топади ва унга Абу Умар Бағдодий исмли шахс раҳбарлик қилади. Ҳозирги кунда "ИШИД” томонидан бошқарув ўрнатилган ҳудудларда на исломий ва на инсоний тамойилларга тўғри келадиган қонунлар жорий қилинмоқда. "ИШИД” ақидасига кўра, дунёвий-маърифий йўлни тутган мусулмон давлатлар тузум шаклларини куфр деб эълон қилган. Ушбу қарашларнинг барчаси ислом динининг ҳақиқатини билмаслик, унинг матнларини зоҳиран, юзаки тушуниш, мазмун-моҳиятини чуқур англамасдан ҳукм чиқариш ва ўз йўналишига мослаб шарҳлашга асосланади. Жумладан, улар эълон қилган "ширк кўринишларини, унга олиб борувчи воситаларни йўқ қилиш” ғояси ҳозирда мусулмон оламида ширк мавжуд деган қараш бўлиб, мақбараларни бузиш, қадимий ёдгорликларни ташкил этувчи ҳайкаллар, археологик топилмаларни йўқ қилишга қаратилади.
Подробнее
  • Просмотров: 580
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобил-йўллар институти профессор-ўқитувчи ва талабаларининг Тошкент политехника музейига ташрифи

 

Жорий йилнинг 29 январь куни Тошкент трактор заводида илк пахта терувчи тракторини конвейердан чиққан куни муносабати билан Тошкент автомобил-йўллар институтининг бирқанча профессор-ўқитувчи ҳамда иқтидорли талабалари Тошкент политехника музейига ташрифи амалга оширилди.Ташриф вақтида автомобиль яратилишининг асосий босқичлари, Тошкент автомобил-йуллар институти профессор-укитувчи ва талабаларининг Тошкент политехника музейига ташрифи
арава ўрнини эгаллаган ва такомиллашиб борган карета ва фойтунларни кўриш мумкин.
Экспозицияда турли давр ва маркадаги автомобилларга кенг ўрин берилган. Музейнинг биринчи қаватида 3Д глограммада автомобилсозликнинг бутун тарихини кўриш, турли харакатлар билан мўъжизалар яратувчи ғаройиб шарлар ҳаракатини кузатиш, пойтахтимизга биринчи трамвай ва троллейбус келтирилгандаги тарихий тасвирларни, Навоий кўчасининг ўша даврдаги манзарасини томоша қилиш мумкин.
Музейнинг иккинчи қаватининг ўзига хослиги интерфаоллигида.
"Қизиқиш ва яратиш дунёни ҳаракатлантиради” деган шиор остида фаолият олиб борувчи бўлимнинг асосий мақсади болалар ва ёшларнинг она Ватанимиз илм-фан тарихи ва бугунги ривожини ўрганишга қизиқишини оширишдир. Экспозицияда Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий,
Подробнее
  • Просмотров: 745
  • Комментариев: 0

"ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС БУРЧ”

Истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча талабларга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армиямизни барпо этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.Бунинг самарасида бугун ҳарбий хизмат нафақат бурч, балки садоқат, матонат ва жасорат мактабига, том маънодаги шарафли ишга, миллий армиямиз юртимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатига айланди.
1992 йил 14 январда мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва шу кундан бошлаб мазкур сана Республикамизда "Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонланиб келинмоқда.Мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ҳар йили умумхалқ байрами тарзида кенг нишонланиши замирида халқимизнинг ўз ҳимоячиларига бўлган юксак ишончи турибди.
Ушбу байрам муносабати билан институтимиз жамоаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан,институтнинг 2015 йил 18 декабрдаги 422-ум сонли буйруғи ҳамда "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги институт ректорининг 2015 йил 15 декабрдаги 15-Ф-сонли фармойиши чиқарилди ва тегишли чора-тадбирлар тасдиқланди.Анъанага кўра "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 2015 йилнинг 15 декабридан 2016 йилнинг 15 январига қадар институтда "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” эълон қилинди.

 


Подробнее
  • Просмотров: 947
  • Комментариев: 0