• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Komillik sari Gazetasi

 

  • Ko'rip chiqildi: 580

"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ "INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ.

   Жорий йилнинг 23-26 октябрь кунлари "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” нинг кўргазмалар залида ташкил қилинган "INNOWEEK 2018” халқаро инновациялар ҳафталигида Ўзбекистон, Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Голландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон каби 30 дан ортиқ давлатлардан мутахассислар ўз инновацион ишланмалари билан иштирок этдилар.

   Ярмаркани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиётнинг реал сектори билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳамкамлаш ҳисобланади. Ушбу инновацион ҳафталикда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси аъзолари Р.Худайқулов ваХ.Абдуллаевлар "Автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсиқларни қўллаш” мавзусидаги лойиҳаси билан иштирок этдилар.

“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ “INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ. 

 

 

  Таклиф этилаётган ишланманинг мақсади- автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсикларни тадбиқ қилиш ва бунинг натижасида йўл атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилашдан иборат. Хафталик давомида "Автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсиқларни қўллаш” мавзуси таклиф этилган лойиҳага кўплаб меҳмонлар қизиқиш билдирдилар. Ярмарка давомида Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси "Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” бошқармаси бошлиғи Д.Мусаев ва "Йўл лойиҳа экспертиза” УК директори Б.Қосимходжаев билан институтнинг "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ўртасида кўп йиллик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ “INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ.

 

  • Ko'rip chiqildi: 260

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

 

 

 

    Ватан-ҳар биримиз учун муқаддасдир. Шу боис уни чин дилдан севиб ардоқлаш, тинчлик-осойишталигини таъминлаш, хавфсизлигини ҳимоя қилиш, янада равнақ топишига ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчидир. Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик, чегаралар дахлсизлиги, тинчлик ва осойишталигимиз, маълум маънода мард ва жасур ўғлонларимизнинг матонати, куч-қудрати билан изоҳланса, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки Ватанимиз, ҳар биримизнинг ҳаётимиз, ҳотиржамлигимиз, ору номусимиз замирида юрт ўғлонларининг тимсоллари мужассам. Шунинг учун ҳам она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи, ходим ва талаба-ёшлари ўртасида Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улар қалбида Ватан тақдирига юксак даҳлдорлик, шижоат ва фидоийлик туйғуларини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Давлат техник назорати бўлими бошлиғи, подполковник Мирзаабдуллаев Акром Мирзараҳмонович, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош санитария шифокори, полковник Тўҳтаматов Равшан Холматович, Миробод тумани Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Шерметов Отабек Исмоилович, 71186-сонли Ҳарбий қисм Маданият ва маърифат ишлари бўйича қисм камандири ёрдамчисиАннаев Элёр Самандарович, 71186-сонли Ҳарбий қисм взвод камандири Матчонов Омонбой Камилжанович ҳамда институт Ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси, майор Жуманов Садулла Лапасовичлар иштирок этишди.

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

  • Ko'rip chiqildi: 349

Оренбург давлат университети билан ҳамкорлик

   Жорий йилнинг 20 октябрь куни Оренбург давлат университети ректори Ж.А.Ермакова ва университет Халқаро алоқалар бўйича проректор Л.В.Докашенко ташриф буюрдилар. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки томонлама муносабатлар ўрнатиш. Ташриф чоғида ОДУ вакиллари институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларга ОДУда таълим олиш тўғрисида қисқача маълумотлар бердилар. Учрашув сўнгида икки ОТМ ректорлари ўзаро хамкорлик тўғрисидаги имзоланган меморандум билан алмашиндилар.

Оренбург давлат университети билан ҳамкорлик

 

Оренбург давлат университети билан ҳамкорлик

 

Оренбург давлат университети билан ҳамкорлик

 

  • Ko'rip chiqildi: 257

ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА


Истиқлолимиз берган тинч ва осуда ҳаётимиз, фаровон турмуш тарзимиз, бу албатта, келажагимиз равнақининг янада нурафшон эканлигини, шунингдек, эзгу мақсадлар муштараклигини кўрсатиб турибди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрлари ҳар бир соҳада дастуриламал бўлаётганлиги бежиз эмас.

      Давлатимизда ҳуқуқий давлат қурилиши йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятини тарғиб қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги "Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 747-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан тадбир ташкил этилди.

ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА  

    Тадбирда ИИВ Академияси РКТФ тингловчилари, капитан Акбаров Азамат Ботирович ҳамда капитан Суяров Обиджон Шамсиддиновичлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, институт жамоасини қабул қилинган ҳуқуқий хужжатлар мазмуни билан яқиндан таништириб ўтишди. Тадбирда институт талаба-ёшлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисларидан керакли жавобларни олишди.


  • Ko'rip chiqildi: 252

ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ

 

   Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар ва ёшларга берилаётган кенг имкониятларни тарғиб қилиш ҳамда бу борадаги тушунчаларни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 19 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "2019 —2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ИИВ Академияси РКТФ тингловчиси, майор Б.Усмонжонов, институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ 

  • Ko'rip chiqildi: 297

"Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

   Жорий йилнинг 12 октябрь куни ташкил қилинган мазкур тадбирда институт Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раиси М.Нигманова, Миробод тумани ТТБ МКП гинекологи Н.Расулова, институт шифокорлари М.Раззоқова ва Д.Каримжанова, факультетлар Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раислари ҳамда институт аёл-профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-қизлари иштирок этишди.

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади 

   Тадбир давомида репродуктив гигиена ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ ҳамда эрта туғриқнинг салбий жиҳатлари ҳусусида сўз юритилди. Мулоқот тарзида ташкил қилинган тадбирда иштирокчилар ўзларининг саволлари билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб, керакли маслаҳатлар ва амалий жавоблар олишди.

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади

  • Ko'rip chiqildi: 275

"Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

    Жорий йилнинг 12 октябрь куни ташкил қилинган мазкур тадбирда институт Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раиси М.Нигманова, Миробод тумани ТТБ МКП гинекологи Н.Расулова, институт шифокорлари М.Раззоқова ва Д.Каримжанова, факультетлар Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раислари ҳамда институт аёл-профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-қизлари иштирок этишди. Тадбир давомида репродуктив гигиена ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ ҳамда эрта туғриқнинг салбий жиҳатлари ҳусусида сўз юритилди. Мулоқот тарзида ташкил қилинган тадбирда иштирокчилар ўзларининг саволлари билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб, керакли маслаҳатлар ва амалий жавоблар олишди.

“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”


  • Ko'rip chiqildi: 324

"ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

 

   Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш,умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, институт ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 24-29 сентябрь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбарияти Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 45-умумтаълим мактаби билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйди.

“ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ” “ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

  • Ko'rip chiqildi: 328

КИТОБ КЎРГАЗМА ЯРМАРКАЛАРИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


"КИТОБ – БЕМИННАТ УСТОЗ, БИЛИМ ВА МАЪНАВИЙ

ЮКСАЛИШГА ЭРИШИШНИНГ ЭНГ АСОСИЙ МАНБАИ”

Алишер Навоий


 

КИТОБ КЎРГАЗМА ЯРМАРКАЛАРИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ   Китоб мутоала қилиш - инсон онгини, дунёқарашини, инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабати, муамола маданияти ҳамда ўз билимини бойитадиган энг муҳим восита ҳисобланади. Шу боисдан ҳам китоб билан дўст тутинган инсон улкан ютуқларга эришади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларнинг мутоалага бўл­ган қизиқишини янада ошириш ва янги чоп этилаётган адабиётлар билан таништириб бориш мақсадида "Китоб кўргазма ярмаркалари” "Янги аср авлоди” нашриёт матбаа марказининг "Ёшлар матбуоти” савдо тармоғи билан ҳамкорликда ташкил этилди."Янги аср авлоди” нашриёт матбаа маркази китоб ярмаркасида 250 дан ортиқ номдаги адабий-бадиий ва илмий китоблар билан иштирок этишди. "Китоб кўргазма ярмаркалари” давомида профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ўзлари учун қимматли бўлган бадиий-илмий адабиётлардан харид қилишди. Бу саъй ҳаракатларнинг замирида талаба-ёшларнинг сўз бойлигини ошириш, бевосита уларни китобга бўлган муҳаббатини янада ошириш, комилликка етаклаш, фикр доирасини кенгайтириш, руҳан хам жисмонан дам олишига кўмаклашиш мақсади мужассамлашган.

  • Ko'rip chiqildi: 294

    Til, Язык, Language


Yangiliklar