• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

30-МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА ЎТКАЗИЛГАН "ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

 

2015 йил 26 декабрь куни институтга бириктирилган "30-меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун институт раҳбарияти ҳамда жамоат ташкилотлари иштирокида янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар тақдим этиш маросими ташкил этилди.
30-меxрибонлик уйиАнъанага кўра янги йил байрами муносабати билан 26 декабрь куни нститут раҳбариятининг 30-Меҳрибонлик уйига байрам ташрифи уюштирилди.
Ушбу хайрли анаънага кўра байрам тадбири Меҳрибонлик уйи фойесида ўтказилди. Тадбирни инститкут ректори М.Арипджанов очиб берди ва барчани кириб келаётган "2016 йил – Соғлом она ва бола йили” билан табриклади. У ўз сўзида давлатимизда, ёшларни баркамол инсон этиб тарбиялаш йўлида болажонларга тўлақонли тарбия бериш, ақлан ва жисмонан соғлом вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилиши тўғрисида тўхталиб ўтди ҳамда янги йил байрами билан табриклади ва ўзининг дилидаги самимий эзгу ниятларини билдирди.
Подробнее
  • Просмотров: 547
  • Комментариев: 0
Xamkorlar safi yana bittaga kopaydi

2015 йилнинг 21 декабрь куни  Тошкент автомобиль йўллар институти ва Кореянинг нуфузли университетларидан бири - Фан ва Технология университети (UST) билан  хамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

 

Подробнее
  • Просмотров: 401
  • Комментариев: 0

"ЁНҒИННИ ЎЧИРИШДАН КЎРА, УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ АФЗАЛ

“ЁНГИННИ ЎЧИРИШДАН КЎРА, УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ АФЗАЛ”

Жорий йилнинг 16 декабрь куни институт маданият саройида Тошкент автомобил-йўллар институти хамда Тошкент шахар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан хамкорликда "Аҳолининг газ асбобларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш” мавзсида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шахар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Ахмедов ўз маърузаси билан иштирок этди.



Подробнее
  • Просмотров: 520
  • Комментариев: 0

"СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ”

 

2015 йил 10 декабрь куни институтнинг 5 аудиториясида Тошкент шаҳар Саломатлик ва тиббий статистика институти билан ҳамкорликда "Экология ва саломатлик” ва "Соғлом турмуш тарзи” мавзуларида тадбир ташкил этилди.

“СОГЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ” “СОГЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ”Тадбирда Тошкент шахар Саломатлик ва тиббий статистика институт услубчи шифокорлари Сиддикова Шахноза Ходжиакбаровна, Мусаева Мадина Кабуловна, МКТБ хамширалари Мирхамидова М.С., Элахунова Г.О., ТАЙИ шифокори Раззакова М.У ва хамшираси Д.Каримжоновалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир давомида ташриф буюрганлар йиғилганларга "Соғлом турмуш тарзи” тамоиллари хақида ҳамда "Грипп касаллигини олдини олиш ва профилактикаси” бўйича талабаларга маълумотлар бериб ўтишди.

 



Подробнее
  • Просмотров: 646
  • Комментариев: 0
Германиянинг Eichstaett-Ingolsstadt университети талабаси Габриэль Вентцке билан учрашув
2015 йилнинг 10 декабрь - Институт малака ошириш марказида Германиянинг Eichstaett-Ingolsstadt университетида логистика дан таълим олаётган талаба Габриэль Вентцке билан учрашув бўлиб ўтди. Доира сухбати шаклида ўтган учрашувда институт турли факультетлар, магистратура, ТОЛЕ клуби, Камолот ЁИҲ талаба аъзолари ва икки нафар ўқитувчи хам иштирок этдилар. Немис талабаси инглиз тилида Германиянинг олий таълим тизими, ва ўқиш учун мавжуд шарт шароитлар, ва учрашувнинг иккинчи палласида Германия ва халқаро йирик компаниялар мисолида логистика стратегиялари тўғрисида презентациялар қилиб берди. ТАЙИ талабалари ўз навбатида институт тўғрисида маълумотлар бериб савол жавобларда фаол қатнашдилар.
Подробнее
  • Просмотров: 512
  • Комментариев: 0

"КОНСТИТУЦИЯМИЗ - ҲУКУК ВА ЭРКИНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ”

 

“КОНСТИТУЦИЯМИЗ - XУКУК ВА ЭРКИНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ”2015 йилнинг 3 декабрь куни соат 14-00 да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги ҳамда "Инсон хуқуқлари умумжаҳон деклорацияси” қабул қилинганлигига 67 йил тўлиши муносабати билан Тошкент автомобил-йўллар институти "Камолот” ЁИҲ БТ ташаббуси билан институт факультетлари ўртасида ўтказилаётган "Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танлови ташкил этилди.
Кўрик танловда:
- "Ер усти транспорт тизимлари” факультетининг "Келажак” жамоаси
- "Транспорт ва транспорт коммуникацияси бошқаруви” факультетининг "Адвокат” жамоаси
- "Йўл қурилиши” факультетининг "Адолат” жамоаси
- "Автомобил транспорти эксплуатацияси” факультетининг "Тараққиёт” жамоалари иштирок этдилар.
Жамоалар ўзларининг олийгохини, факультетини, жамоаси ва гурухини таништиридилар. 1-шарт давомида иштирокчилар ўзларининг хуқуқий соҳадаги билимларини намойиш этдилар

Подробнее
  • Просмотров: 438
  • Комментариев: 0

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛ-ЙЎЛЛАР ИНСТИТУТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

 " ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИ ВА ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ РИВОЖЛАНИШИДА ЁШ МУТАХАССИСЛАР ЎРНИ”

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИНИНГ

ДАСТУРИ
 
 
 

ПРОГРАММА
РЕСПУБЛИКАНСКОЙ НАУЧНО – ПРАКТИЧЕСКОЙ КОНФЕРЕНЦИИ
«РОЛЬ МОЛОДЫХ СПЕЦИАЛИСТОВ В РАЗВИТИИ АВТОТРАНСПОРТНЫХ И ДОРОЖНО-СТРОИТЕЛЬНЫХ ПРЕДПРИЯТИЙ»
 
 
 

26-27 ноябрь 2015 йил



Подробнее
  • Просмотров: 1302
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль-йўллар институти 2015-2016 ўқув йилига кафедра мудири, доцентлар, катта ўқитувчи ва ассистентлар бўйича танлов эълон қилади

1."Ер усти транспорт тизимлари ишончлилиги" кафедраси – кафедра мудири

2."Чет тиллари" кафедраси – доценти

3."Автомобил йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш" кафедраси – доценти

4."Автотранспорт ва йўл хўжалиги корхоналари маркетинги" кафедраси- доценти

5."Автотрактор двигателлари ва транспорт экологияси" кафедраси – катта ўқитувчиси

6."Транспорт воситаларининг эксплуатацион материаллари" кафедраси – катта ўқитувчиси

7."Автотранспорт ва йўл хўжалиги корхоналари маркетинги" кафедраси – катта ўқитувчиси"

8.Автотранспорт ва йўл хўжалиги корхоналари иқтисоди ва бошқарув" кафедраси – катта ўқитувчиси

9."Ўзбекистон тарихи" кафедраси – катта ўқитувчиси

10."Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси – катта ўқитувчиси

11."Чет тиллари" кафедраси – ўқитувчиси

12."Йўл қурилиш машинаси" кафедраси – ассистенти

13."Назарий механика ва материаллар қаршилиги" кафедраси – ассистенти

14."Автотрактор двигателлари ва транспорт экологияси" кафедраси – ассистенти

15."Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси" кафедраси – ассистенти


Подробнее
  • Просмотров: 810
  • Комментариев: 0
Корея Республикаси делегацияси ташрифи

      21 октябрь 2015 йил куни ТАЙИ га Корея Республикаси делегацияси ташрифи амалга оширилди.Ушбу делегация таркибида Корея индустриал технология институти (Shin Seung-Han, Chai Chang OK), Чосун фан ва технология колледжи (Kim,Woon-gon), Кэоминг университет колледжи (Sang-Seog, Lee) Чосун университети (Bang, Hee-Sun). вакиллари иштирок этишди.

Подробнее
  • Просмотров: 800
  • Комментариев: 0

Ҳалқаро ҳамкорлик алоқалар ривожланиш йўлида

      Институтимиз доимий равишда ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларимизни ўқишга жалб этиш ишларини фаол олиб боряпти. Шу билан бирга хорижий олимлар билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида институтимиз Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда чет эл элчихоналари ва олий таълим муасассаларининг бир қанчаси билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.
      Бугунги кунга келиб, институтимиз дунёнинг бирқанча ривожланган давлатлари билан ҳамкорлик шартномаларини йўлга қўйган.
      Жумладан, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Латвия,   Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша, Малайзия, Индонезия олий таълим муасассаларидир.


Подробнее
  • Просмотров: 967
  • Комментариев: 0