Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » » Комилов Самандар Искандаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Комилов Самандар Искандаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

13 mart 2019, Chorshanba
288
0

Комилов Самандар Искандаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг йўл кўтармаси устуворлигига таъсири»,05.09.02 – «Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар» ихтисослиги (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:(№В2017.3. PhD/Т486)

Илмий раҳбар:Каюмов Абдубаки Джалилович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Расулов Хаят Зойирович техника фанлари доктори, профессор, Садиков Ибрагим Салихович техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши:Назарий ва амалий аҳамиятга молик.


II.Тадқиқотнинг мақсади:автомобиль йўллари йўл пойи кўтарма грунтларини геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

геосинтетик материал билан грунт орасидаги ўзаро таъсир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кўтарма ён бағир қиялиги устуворлигини ҳисоблаш учун кучайтирилган мавжуд йўл кўтармасининг тузилмавий-ечим схемаси грунтларнинг хосса ва таркибларидан келиб чиқиб такомиллаштирилган;

автомобиль йўл кўтармаси устуворлигини ҳисоблашдаги мустаҳкамлик кўрсаткичларини грунт намлиги ва зичлаштириш коэффициентига боғлиқликлигининг аналитик ифодалари ишлаб чиқилган;

геосинтетик материал ва грунтнинг ўзаро таъсиридаги аниқланиши лозим бўлган ички ишқаланиш бурчаги ва боғланиш кучи кўрсаткичларини тавсифловчи усуллар мураккаб рельеф ва муҳандис-геологик шароитга эга бўлган ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

кўтарманинг ҳар бир қатламидаги устуворлик коэффициенти қийматларини грунтнинг мустаҳкамлик кўрсаткичлари, геоматериал параметри, шунингдек автомобиль, йўл тўшамаси ва грунт юкламаларига боғлиқ ҳолда асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Геосинтетик материаллар билан кучайтирилган йўл кўтармаси устуворлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

геосинтетик материал ва грунт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кўтарма ён бағир қиялиги устуворлигини ҳисоблаш учун кучайтирилган мавжуд йўл кўтармасининг тузилмавий-ечим схемаси грунтларнинг хосса ва таркибларидан келиб чиқиб такомиллаштирилган натижалари М-39 «Алмата-Бишкек-Тошкент-Термез», А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» ва А-378 «Ғузор-Чим-Кўкдала-Самарқанд» автомобиль йўллари кесишмаси транспорт ечимидаги ПК 6+30 - ПК 6+80 участкасига йўл кўтармаси тиклигини ошириш ва устуворлик коэффициентини талаб этилган қийматларини таъминлашда жорий этилган («Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат Қўмитаси»нинг 2018 йил 14 декабрдаги 03/6553-6595-сон маълумотномаси). Натижада йўл кўтарма устуворлиги 1,5 бароборга оширишга эришилган;

автомобиль йўл кўтармаси устуворлигини ҳисоблашдаги мустаҳкамлик кўрсаткичларини грунт намлиги ва зичлаштириш коэффициентига боғлиқликлигининг аналитик ифодалари ИҚН-121-17 (идоравий қурилиш нормалари) «Юқори намликдаги грунтлардан автомобиль йўлларининг пойини қуриш буйича йўриқнома» ва МҚН 40-2009 (муассасавий қурилиш нормалари) «Автомобиль йўлларида геосинтетик материалларни қўллаш бўйича йўриқнома»га қўшимча ўзгартиришлар киритиш учун жорий қилинган («Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат Қўмитаси»нинг томонидан берилган 2018 йил 14 декабрдаги 03/6553-6595-сон маълумотнома). Натижада ҳисоб ишлари асосида геосинтетик материалларни амалда қўллаб йўл кўтармаси устуворлигини оширишга эришилган;

геосинтетик материал ва грунтнинг ўзаро таъсиридаги аниқланиши лозим бўлган ички ишқаланиш бурчаги ва боғланиш кучи кўрсаткичларини тавсифловчи усуллар мураккаб рельеф ва муҳандис-геологик шароитга эга бўлган ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда кўтарманинг ҳар бир қатламидаги устуворлик коэффициенти қийматларини грунтнинг мустаҳкамлик кўрсаткичлари, геоматериал параметри, шунингдек автомобиль, йўл тўшамаси ва грунт юкламаларига боғлиқ ҳолда асосланган натижалари М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлини 4Р-29 «Гулистон-Гагарин» автомобиль йўли билан боғловчи янги йўналишдаги (Гулистон шаҳрини айланиб ўтиш автомобиль йўли) 81+50 ва 82+50 пикетлари оралиғи участкасида жорий этилган («Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат Қўмитаси»нинг 2018 йил 14 декабрдаги 03/6553-6595-сон маълумотномаси). Натижада фойдаланишга топширилган асфальтбетон қопламали йўлларнинг хизмат қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача ошириш имконини берган..



Илмий Кенгаш раисиА.А. Рискулов


Илмий Кенгаш

илмий котибиХ.М. Мамарахимов


Илмий рахбар А.Д. Каюмов


ТалабгорС.И. Комилов

скачать dle 12.0
Полезные ссылки