Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39

Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

19 январь 2019, Суббота
221
0

Содиқов Жамшид Иброхим ўғли

Техника фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Йўл активлари тизимини бошқариш ва прогнозлаш назарий асосларини такомиллаштириш»,05.09.02 – «Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар» ихтисослиги (техника фанлари бўйича).


Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.3. DSc /Т158

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Шохидов Абдуборий Фаттохович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:

Боровик Виталий Сергеевич (Россия) техника фанлари доктори, профессор, Ярмолиский Владимир Аполенарьевич (Россия) техника фанлари доктори, профессор, Хожметов Ғаибназар Хадиевич техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи:Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши:Техника йўналиши.Назарий ва амалий аҳамиятга молик.


II.Тадқиқотнинг мақсадиЎзбекистон Республикаси учун йўл активларини бошқариш ва уни башорат қилиш назарий асосларини такомиллаштириш, шу билан бирга йўлдан фойдаланувчиларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларининг меъёрда ишлашини таъминлашдан иборат.


III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилигиқуйидагилардан иборат:

йўл активларини бошқариш ва башорат қилиш назарий асослари такомиллаштирилган, илк бор ҳаракат хавфсизлиги, ҳаракат тезлиги, қулайлик ва атроф-муҳитни ҳисобга олиб, автомобиль йўлларини функционал таснифи ишлаб чиқилган;

йўл лойиҳаларининг нархини башоратланган ва таққосланган ҳолда йўл лойиҳаларини нархларини туманлаштириш усули ишлаб чиқилган, аналитик иерархия усули ёрдамида тармоқ даражасида йўлларни таъмирлаш ишларини оптималлаштириш ва приоритизация қилиш усули ишлаб чиқилган ва илмий асосланган;

илк бор Ўзбекистон Республикаси мисолида ривожланаётган мамлакатларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда йўл активлари бошқаруви тизими назарияси ишлаб чиқилган;

йўл-транспорт ҳодисаларини таҳлил қилиш ва ҳисобга олишнинг янги усули ишлаб чиқилган;

Ўзбекистон Республикаси шароитида транспорт-эксплуатацион харажатларни баҳолаш усули маҳаллий шароитга мослаштирилган, динамик дастурлаш усули ёрдамида лойиҳа даражасида йўлларни таъмирлаш ишларини оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Йўл активлари тизимини бошқариш ва прогнозлаш назарий асосларини такомиллаштириш асосида:

йўл лойиҳаларини баҳолаш усули, лойиҳа қийматлари бўйича мавзули хариталар яратиш бўйича дастурий таъминот Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли Йўл лойиҳа бюросига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 23 октябрь 03/5531-Б612-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши йўл лойиҳаларини баҳолаш усули, янги лойиҳаларни баҳолаш, лойиҳа қийматлари бўйича мавзули хариталар яратиш, лойиҳа нархлари бўйича дастурий таъминот жорий қилиш имконини яратган;

йўл лойиҳаларининг нархини башоратлаш ва таққосланган ҳолда йўл лойиҳаларини нархларини туманлаштириш усули, аналитик иерархия усули ёрдамида тармоқ даражасида йўлларни таъмирлаш ишларини оптималлаштириш ва приоритизация қилиш усули, маҳаллий шароитга мослаштирилган транспорт-эксплуатацион харажатларни баҳолаш усули ва динамик дастурлаш усули ёрдамида лойиҳа даражасида йўлларни таъмирлаш ишларини оптималлаштириш модели Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган 7 та меъёрий ҳужжатларга киритилган (Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 23 октябрдаги 03/5531-Б612-сон маълумотномаси). Натижада йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатини ошириш имконини берган;

умум фойдаланувдаги автомобиль йўлларини транспорт-эксплуатацион харажатларини аниқлаш бўйича методик ишланма асосида йўлларни баҳолаш усули Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси «Йўл лойиҳа экспертиза» унитар корхонага жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 23 октябрдаги 03/5531-Б612-сон маълумотномаси). Йўлларни баҳолаш усули йўл таъмирлаш ишларини тўғри ва ўз вақтида режалаштириш имконини яратган;

йўл транспорт ҳодисаларини электрон ҳисоби, уларнинг таҳлили ва визуализация қилиш усули Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 24/2-21980-сон маълумотномаси). Йўл транспорт ҳодисаларини электрон ҳисоби вақтни тежаш ва маълумотлар аниқлигини ошириш имконини яратган.

Илмий Кенгаш раисиА.А. Рискулов


Илмий Кенгаш

илмий котибиХ.М. Мамарахимов


Илмий маслахатчиИ.У. Маджидов


ТалабгорР.Х. Расулов





скачать dle 12.0
Полезные ссылки