Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Мақсадли қабул 2019/2020 ўқув йили учун.

Мақсадли қабул 2019/2020 ўқув йили учун.

09 июль 2019, Вторник
166
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ҳудудлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат грантлари асосида мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида соғлиқни сақлаш, маданият ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун жами 2013 нафар абитуриент мақсадли қабул асосида давлат гранти бўйича талабаликка қабул қилинади.

Бунда мақсадли қабул қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМларда амалга оширилади:

  • Маданият вазирлиги – 68 та;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1535 та;
  • Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантитиш давлат қўмитаси – 175 та;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 235 та.
2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ҳудудлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат грантлари асосида мақсадли қабул параметрлари





скачать dle 12.0
Полезные ссылки