Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “2020 - Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га бағишланган иқтидорли ёшларнинг олий ўқув юртлариаро илмий-техник анжумани бўлиб ўтди

“2020 - Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га бағишланган иқтидорли ёшларнинг олий ўқув юртлариаро илмий-техник анжумани бўлиб ўтди

06 июнь 2020, Суббота
423
0

“Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу сабабли, ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.

Ш.Мирзиёев


Магистрантлар ва иқтидорли ёшларнитранспорт-йўлкомплекси соҳасидаги замонавий ютуқлар билантаништириш, уларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш ва турдошинститут ёшлари орасида тажрибаалмашишларига кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 3 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ўзбекистон Республикасининг автомобиль - йўл комплекси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш: янги концепциялар ва замонавий ечимлар” мавзусида иқтидорли ёшларнинг олий ўқув юртлариаро илмий-техник онлайн конференцияси ташкил этилди.

Масофавий анжуман олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Zoom платформаси ёрдамида ўтказилди.

Анжуман иштирокчилари қуйидаги 5 та йўналишлар бўйича ўз мақолаларини тақдим этишди:

1.Автотранспортда инновацион ишланмаларни жорий этиш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари;

2. Логистик тизимлар фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш услубларини такомиллаштириш;

3.Автомобиль-йўл тизимини такомиллаштиришда инвестициялар самарадорлигини ошириш;

4.Йўл ҳаракатини ташкил этишда инновацион усуллар;

5.Таълим жараёнида илғор педагогик ва инновацион технологияларнинг аҳамияти;

Талабаларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларни кенг ёритиш мақсадида конференция доирасида энг яхши мақолалар муаллифлари аниқланди.


Конференция расмий тиллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ташкил этилди. Масофавий анжуманда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ёш изланувчи тадқиқотчилари, магистрант-талабалари билан бир қаторда турдош олий таълим муассасаларининг тадқиқотчилари, магистрантлари ва талабалари фаол иштирок этишди. Конференция доирасида йўналишлар кесимидан келиб чиқиб, секцияларга бўлинган ҳолда юздан ортиқ мақолалар тақдимоти бўлиб ўтди ва муҳокама қилинди.


Конференцияда эълон қилинган тезислар тўпламини қуидаги пост ( https://t.me/tayi_uz/896 ) орқали топишингиз мумкун.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки