Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ЎЗГАРИШЛАР ЎЗЛАШТИРИШГА ТАЪСИР ЭТМАЙДИ

ЎЗГАРИШЛАР ЎЗЛАШТИРИШГА ТАЪСИР ЭТМАЙДИ

02 июнь 2020, Вторник
522
0

“...Уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирмаслигингизни сўраб қоламан”.


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев


Бугунги кунда бутун дунё коронавирус пандемияси туфайли катта синовни бошидан кечирмоқда. Ушбу касаллик, минг афсуски, бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Юртимизга келган шундай синовли даврда Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар ҳамда коронавирус пандемияси бўйича халқимизга мурожаатлари мамлакатимизда бу пандемиянинг бошқа давлатлардаги каби оғир келишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Хозирги давр шароитига мослашган ҳолда ёшларимизга дарслар ва ўқув машғулотлари, маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, турли мавзуларда танловлар онлайн тарзда электрон ресурслар асосида ўзлаштириш ҳамда бевосита фаол иштирок этиш имконияти яратилди.

Жумладан, барча ўқув гуруҳлари кесимида Телеграм ижтимоий тармоғида гуруҳлар ташкил этилди, “TAYLQEI_ONLINE” канали, www.youtube.com сайтида “TAYLQEI rasmiy kanali” фаолияти йўлга қўйилиб, мазкур каналлар орқали юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмуни, кун тартибида белгиланган маърифий тадбирлар ҳақидамаъруза, видео, аудио, матн ва тақдимот кўринишидаги хабарлар тақдим этиб борилмоқда.


Шунингдек, институтда эълон қилинган танловлар “Zoom” ижтимоий тармоғи орқали талаба-ёшлар ўртасида видеоконфренциялар ташкил этилди.

Шу муносабат билан куни кеча институт ректори А.Рискулов томонидан юртимизда эълон қилинган карантин даврида институт талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган онлайн тадбирлар ҳамда танловларда фаол ишрок этган бир гуруҳ талабалар, уларнинг ота-оналарига ҳамда гуруҳ мураббийларига ТАШАККУРНОМА эълон килинди!

скачать dle 12.0
Полезные ссылки