Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ - АМАЛДА!

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ - АМАЛДА!

11 fevral 2020, Seshanba
278
0

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг спорт билан муназам шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш, институтда жамоавий спорт турларини янада оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 9 февраль куни институтга қарашли 5-сонли талабалар турар жойида институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида спортнинг футбол, шахмат-шашка, тош кўтариш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Спорт мусобақалари институтнинг “АЙ ва СИ” факультети “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан 2020 йил 12-28 февраль кунлари давомида 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган режа асосида ташкил этилди.

Мусобақалар давомида институтнинг “АЙ ва СИ” факультети “Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш”ҳамда “Шаҳар йўллари ва кўчалари” кафедралари магистрантлари ҳамда Беларус қўшма факультети талабалари фаол иштирок этишди.

Мусобақалар давомида ғолибликни қўлга киритган профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарияти томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки