Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Магистратурага топширишга иккиланаётганлар учун зўр тавсия

Магистратурага топширишга иккиланаётганлар учун зўр тавсия

28 iyul 2020, Seshanba
283
0

Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатига оз қолди. Ҳалиям қайси олий таълим муассасаси ва мутахассисликни танлашга иккиланаётган абитуриентлар учун ТАВСИЯтайёрладик.


(https://t.me/otm_info/194) Биласизми? Республика олий таълим муассасалари Европа иттифоқининг Erasmus+ дастурлари доирасида бир қанча лойиҳаларда иштирок этиб келишмоқда.

Айнан мазкур лойиҳалар доирасида олий таълим муассасаларида бир нечта янги магистратура мутахассисликлари ташкил этилган

(Erasmus+ дастури – таълим, профессионал таълимни тараққий эттириш, ёшларни камолотга етказиш ва спортни ривожлантириш соҳалари бўйича 2014-2020 йиллар учун Европа иттифоқи томонидан молиялаштириладиган дастурдир).

Мазкур мутахассисликларда таълим олишнинг АФЗАЛЛИКЛАРИ:

  • меҳнат бозорида талаб этиладиган замонавий мутахассислик;
  • ўқув режалари ва дастурлари лойиҳа доирасида ҳамкор Европа олий таълим муассасалари билан биргаликда ишлаб чиқилган;
  • таълим жараёни лойиҳа маблағлари доирасида сўнгги технологиялар асосида жиҳозланган ўқув-лаборатория хоналарида олиб борилади:
  • талабаларга ҳамкор Европа олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан маъруза, вебинарлар ташкил этилиши мумкин.
  • Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE лойиҳалари доирасида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган магистратура мутахассисликлари (2020/2021 ўқув йили қабули бўйича) рўйхатини қуйида ҳавола қиламиз:


Лойиҳа номи: “CLASS”

Мутахассислик номи:

“5А120106-Компьютер лингвистикаси”

  • Қайси ОТМларда?
  • Ўзбекистон миллий университети;
  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
  • Самарқанд давлат чет тиллар институти;
  • Урганч давлат университети.

Лойиҳа номи: “ECCUM”

Мутахассислик номи:

“5А130301-Математик инжиниринг”


Қайси ОТМда? Урганч давлат университети.


Лойиҳа номи: “RENES”

Мутахассислик номи:

“5А140204-Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси”

Қайси ОТМларда?

  • Урганч давлат университети;
  • Андижон давлат университети;
  • Гулистон давлат университети;
  • Қарши давлат университети.


Лойиҳа номи: “INTRAS”

Мутахассислик номи:

“5А310609-Интеллектуал транспорт тизимлари”


Қайси ОТМларда?

  • Тошкент давлат транспорт университети;
  • Андижон машинасозлик институти;
  • Жиззах политехника институти;
  • Термиз давлат университети.


Лойиҳа номи: “INTRAS”

Мутахассислик номи:

“5А350902-Интеллектуал ахборот-коммуникация тизимлари”

Қайси ОТМда?

Тошкент ахборот технологиялари университети.


Лойиҳа номи: “MECHAUZ”

Мутахассислик номи:

“5А312601-Мехатроника ва робототехника”


Қайси ОТМда? Андижон машинасозлик институти


Лойиҳа номи: “GE-UZ”

Мутахассислик номи:

“5А313401-Геодезия ва геоинформатика”


Қайси ОТМларда?

  • Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
  • Ўзбекистон миллий университети;
  • Тошкент архитектура-қурилиш институти;
  • Қорақалпоқ давлат университети.


Лойиҳа номи: “SPACECO”

Мутахассислик номи:

“5А350903-Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари”


Қайси ОТМда? Тошкент ахборот технологиялари университети


Лойиҳа номи: “SPHERE”

Мутахассислик номи:

“5А440115-Фавқулотда вазиятларда ветеринария назорати ва жамоат соғлиғини сақлаш”


Қайси ОТМда? Самарқанд ветеринария медицинаси институти



манба:@talimxabarlari

скачать dle 12.0
Полезные ссылки