Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмайди

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмайди

20 июнь 2020, Суббота
165
0

Ўзбекистон Республикаси Президентнининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4749-сонли (https://lex.uz/docs/4855128) қарорида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилган эди.

  • Бунда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилиши белгиланди.
  • Бугун, 19 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10 та ОТМ раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентнининг юқорида қайд этилган қароридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш масаласи муҳокама қилинди.
  • Муҳокамалар якунида пандемия шароитидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, талаба-ёшларнинг таҳсил олиши учун қулай шароитларни яхшилаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.

‼️Бир йиллик шартнома қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланишини инобатга олиб, ушбу миқдор ўзгарганда масалани қайта кўриб чиқишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сонли (https://lex.uz/docs/4628440) қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан 10 та ОТМ тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган.



Манба: https://t.me/eduuz/2566

скачать dle 12.0
Полезные ссылки