Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Психологи высших учебных заведений в Сардобе

Психологи высших учебных заведений в Сардобе

08 май 2020, Пятница
86
0

Эл бошига ташвиш келганда саховат ва меҳр-оқибат кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимизга айланмоғи керак. Шундагина бу оғир кунлар тезроқ адоғига етади, эл-улусда ватанга, юртга, миллатга бўлган ишонч ҳисси янада ортади. Қолаверса, меҳр-оқибатли халқни ҳеч бир куч енга олмайди.

Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши оқибатида рўй берган фавқулодда вазият сабабли сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида, жорий йилнинг 4-6 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўқув-тарбия жараёнини социологик ва психологик ўганиш, спорт мусобақаларини ташкил этиш бўлимибошлиғи Э.Шерманов бошчилигида Тошкент шаҳрида жойлашган 6 та олий таълим муассасалари психологлари қаторида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти психологи Э.Шамсиддинова ҳам Сирдарё вилоятига ташриф буюришди.

Ташриф давомида психологлар Сирдарё шаҳри ҳамда Янгиер туманида бўлиб, у ерга Сардоба туманинг турли махаллаларидан кўчириб келинган аҳолилар билан учрашиб, уларнинг турмуш шароити билан танишилди ва улар ўртасида стресс, тушкунлик ва қурқув ҳолатларини бартараф этиш мақсадида мулоқотлар, тренинглар олиб борилди ҳамда психологик ёрдам кўрсатилди.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки