Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ИҚТИДОР ВА ИСТЕЪДОДЛАР ЭЪТИБОРДА

ИҚТИДОР ВА ИСТЕЪДОДЛАР ЭЪТИБОРДА

16 март 2020, Понедельник
100
0

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ, ижтимоий сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг энг янгитарихи даврида сиёсатва ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилганютуқлар бўйича сиёсий-ҳуқуқий билимларидаражасини аниқлаш, фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ҳамда назарий билимларини ҳаётга тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида 2019 йилнинг 16-17 декабрь кунлари давомида ўтказилган “Тафаккур синовлари” республика танловининг якуний босқичида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг “Бунёдкор ёшлар” жамоаси муносиб иштирок этишиб, ғолибликни қўлга киритишди.

Шу муносабат билан танловда фаол иштирок этган институтнинг “Бунёдкор ёшлар” жамоа аъзоларини рағбатлантириш, уларнинг муваффақиятларини тенгдошларига намуна кўрсатиш мақсадида жорий йил 13 март куни институт Маданият саройида тадбир ташкил этилди. Тадбирда институт ректори А.Рискулов жамоа аъзоларининг эришган муваффақиятларини алоҳида эътироф этиб, ҳар бир талабанинг иқтидори ва истеъдоди институт раҳбариятининг, қолаверса давлатимиз раҳбариятининг эътиборида эканини, ҳар бир ташаббус ва муваффақият рағбатга муносиблигини билдириб, барчани ўқишда, ишда, ҳар жабҳада фаол ҳаракат қилишга ундади.

Тадбир давомида ректор А.Рискулов 11 нафар талабалар таркибидан ташкил топган институтнинг “Бунёдкор ёшлар” жамоаси аъзоларининг ҳар бирини 1 донадан “Samsung Smart TV 43” телевизори ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

Шунингдек, тадбир давомида институтнинг 2018/2019 ўқув йили бўйича “Йил талабаси” номинациялари ғолиблари талаба-ёшлар ўртасида тенгдошларга намуна ва ўрнак сифатида эътироф этилиб, институт раҳбарияти томонидан илиқ сўзлар билан тилга олинди ҳамда талаба-ёшларнинг мана шундай зафарлар ва ютуқларга эришишда ўқиш-изланишдан тинмай, меҳнат қилиш, янги ғоя ва ташаббуслар билан элимиз, юртимиз равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшиш, ўз мутаҳассислиги бўйича ўз соҳасининг етук кадрлари бўлиб етишишлари тўғрисида тарғибот қилинди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки