Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш соҳасида Кредо дастурини қўллаш” мавзусида конференция бўлиб ўтди

“Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш соҳасида Кредо дастурини қўллаш” мавзусида конференция бўлиб ўтди

15 март 2020, Воскресенье
911
0

Таълим сифатини ошириш, автомобиль йўллари сохаси учун юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълимда инновацион муҳитни шакллантириш ва инновация учун шарт-шароитлар яратиш, илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ҳамда талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва уларни инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ҳамда Белоруссиянинг “КРЕДО-ДИАЛОГ” ҚК МЧЖ компанияси билан ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 12 март куни “Автомобиль йўллари соҳасида Кредо дастурини қўллаш” мавзусида мастер-класс ўтказилди. Ушбу мастер-классда соҳанинг етакчи мутахассислари ва ёш тадқиқотчилар иштирок этишди.

Шунингдек, жорий йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳридаги “WYNDHAM” мехмонхонасининг мажлислар залида “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш соҳасида Кредо дастурини қўллаш” мавзусида конференция ўтказилди. Конференцияда автомобиль йўллари, муҳандислик геодезияси, тоғ-кон қурилиши соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорлиталабалар иштирок этишди.

Конференциянинг очилишида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Белоруссиянинг “КРЕДО-ДИАЛОГ” ҚК МЧЖ компанияси ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Бугунги кунда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси интитути “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси томонидан 2 курс талабаларига “Муҳандислик геодезияси” фанини ўқитишда “Кредо геодезия”, 4-курс талабаларига “Автомобиль йўлларини лойиҳалаш (САD)” фанини ўқитишда “Кредо дороги” ўқув дастурларидан фойдаланилмоқда. Талабалар геодезик ўқув амалиёти вақтида олган натижаларини қайта ишлаш, улар ёрдамида топографик хариталар ва жойнинг рақамли моделини ҳосил қилишни, мураккаб геодезик масалалар ечишни “Кредо геодезия” ўқув дастуридан фойдаланган ҳолда бажармоқдалар. Битирувчи курс талабалари мураккаб шароитларда автомобиль йўлларини вариантларини лойиҳалаш, йўл элементларини амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, йўлларни жиҳозлаш схемаларини ҳосил қилиш, автомобиль йўлларини лойиҳалашда BIM технологияларини қўллашни “Кредо дороги” ўқув дастури ёрдамида ўрганмоқдалар.

Ушбу дастурларни талабалик даврида яхши ўзлаштирган битирувчилар келгусида ўз соҳаси бўйича етук мутахассис сифатида “Кредо” дастурини қўллаган ҳолда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ишларини ташкил қилишда иш жараёнини бирмунча енгиллаштирадилар.

Бундан ташқари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси интитути “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ва “КРЕДО-ДИАЛОГ” ҚК МЧЖ компанияси билан ҳалқаро тажриба алмашинув ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, Белоруссия миллий техника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма факультетда дарс берувчи профессор-ўқитувчилар кафедрада мастер-класс дарслари ўтказдилар. 2019 йилнинг 29 октябрь куни Россия федерациясининг Москва шаҳрида “Кредо диалог” компаниясининг 30 йиллик юбилейига бағишланган конференцияда кафедра мудири Р. Худайқулов ва доцент Б. Салимовалар фаол иштирок этишди. 2019 йилнинг декабрь ойида кафедра мудири Р.Худайқулов Белоруссия миллий техника университетида ташкил этилган ўқув дастурида иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди. Жорий йилнинг 20-31 январь кунлари кафедра профессор-ўқитувчилари Р.Хакимова ва Х.Абдуллаевлар Москва автомобиль-йўллар техника университетида ташкил этилган малака ошириш курсида қатнашиб Кредо ўқув дастурларини ўзлаштирдилар.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки