Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ

ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ

03 fevral 2020, Dushanba
347
0

Жорий йилнинг 28 - 29 январь куни “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор – ўқитувчилари “Йўл-Лойиҳа-Бюроси” МЧЖ, “Йўл лойиҳа экспертиза” УК, “Yo’lloyihainjiniring” МЧЖ ва “O‘ZYO‘LLOYIHA” УКлари билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувда автомобил йўллари соҳаси учун малакали, етук кадрлар етиштириш, амалиётни ишлаб чиқариш билан боғлаш, кафедра филиалининг ишларини такомиллаштириш, 2020 йилга режалаштирилган малакавий амалиётларни ўтказишни самарали ташкил этиш, таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлигини таъминлаш бўйича келишиб олинди.

Амалиёт вақтида талабаларни ойлик маош тўланадиган талаба - ходим лавозимига ишга олиш, соҳага оид муаммоларни кафедра профессор - ўқитувчилари “Йўл-Лойиҳа-Бюроси” МЧЖ, “Йўл лойиҳа экспертиза” УК, “Yo’lloyihainjiniring”МЧЖ ва “O‘ZYO‘LLOYIHA” УК лари мутахассислари иштирокида кенгашда муҳокама қилиш масалалари келишиб олинди. Шунингдек, соҳа вакилларининг муаммоли мавзуларда кафедра профессор - ўқитувчилари ва магистрантларига мастер – класслар ўтказиш режалаштирилди.

Ишлаб чиқариш, илм – фан ва таълим ўртасида интеграцияни уйғунлаштириш мақсадида, илмий техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулар базасини шакллантириш ҳамда бу муаммоларни олий таълим муассасаси билан хўжалик шартномаларини тузган холда ҳал этишга профессор – ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини, айниқса, ёш олимлар ва тадқиқотчиларни тизимли тарзда касбий малакаларини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда.

Ҳамкорлик асосида соҳа вакиллари билан олий таълим муассасаси профессор - ўқитувчилари келгусида бажариладиган ишлар йўл харитасида белгилаб олинди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки