Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ТАЙЛҚЭИ таянч докторанти II-даражали диплом билан тақдирланди.

ТАЙЛҚЭИ таянч докторанти II-даражали диплом билан тақдирланди.

03 июнь 2020, Среда
151
0

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2020 йил
“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йилида амалга оширишга оид давлат дастурига бағишлаб, 2020 йил 2-3 июн кунлари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Рақамли иқтисодиётни шакллантиришда илм-фан ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида ёш олимлар, докторантлар, мустақил ва стажёр тадқиқотчилар ҳамда иқтидорли талабаларнинг XVII республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Илмий-амалий конференцияда тадқиқотлар йўналишлари бўйича
“Энг яхши инновацион ғоя” ва “Энг яхши илмий маъруза” танловлари ўтказилиб, институтимиз таянч докторанти “Энг яхши илмий маъруза” танлови бўйича муносиб II-даражали диплом билан тақдирланди.

Ҳозирги пайтда жаҳон мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда транспорт-логистикаси соҳасини ривожлантириш ундаги хизмат турларини рақамлаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон Президенти Мирзиёев.Ш.М. томонидан 2020 йилни “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили деб эълон қилиниши Ўзбекистонда транспорт-логистика хизматлари соҳасидаги барча ахборотларни рақамлаштириш, тезкор ва сифатли хизматларни тақдим этиш масъулиятини юклади дейди таянч докторант М.Қосимов.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки